Бугун Термиздаги Халқаро транспорт-логистика хабига БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Глобал таъминот тармоғи мақомини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Айни пайтда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Кения, Гана, Камерун, Дания, Панама давлатларида еттита Глобал таъминот тармоғи фаолият юритмоқда. Мазкур халқаро тармоқлар орқали ҳар йили 500 миллион доллардан ортиқ дори-дармон, чодир, одеял, ошхона анжомлари сингари яшаш учун энг зарур воситалар етказиб берилмоқда.
Ўзбекистон жанубидаги Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабига дунёнинг саккизинчи йирик таъминот тармоғи мақоми берилди.
📨 @Surxondaryo_Sadosi