☀️ SURXONDARYO SADOSI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Мамлакатимизда ва вилоятимиздаги ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади
Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини алоқа ботимиз @S_Sadosi_bot орқали йўллашлари мумкин

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Санэпидқўмита огоҳлантиради!

Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари билан савдо қилиш қатъиян тақиқланади.

Қонунбузилиш ҳолатлари юзага келтириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача жарима жазоси қўлланилади.

Гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларида Жиноят кодексининг 257-1-моддасида кўрсатиб ўтилган санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзингиз ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйманг!


"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


⚡️Ўзбекистонда 2025 йил учун Тошкент вақти билан Рамазон ойи тақвими.
(Хабар тармоқларда тарқалмоқда)

❗️1 мартга яқин тузатишлар бўлиши мумкин.

Яқинларга юбориб қўямиз.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


1 апрелдан свет ва газнинг нархи ошади

💡Светнинг нархи 200 kWh лик лимит доирасида 450 сўмдан 600 сўмга — 33,3 фоизга ошади.

201—1000 kWh оралиғида 900 сўмдан 1000 сўмга — 11,1 фоизга;
1001—5000 kWh оралиғида 1350 сўмдан 1500 сўмга — 11,1 фоизга;
5001—10.000 kWh оралиғида 1575 сўмдан 1750 сўмга — 11,1 фоизга;
10.001 kWh дан юқори истеъмол учун 1800 сўмдан 2000 сўмга — 11,1 фоизга кўтарилади.

🔥Табий газнинг 100 (иситиш мавсумида 500) метр кублик лимити доирасида 1 метр куб учун 650 сўмдан 1000 сўмга — 53,8 фоизга ошади;

Лимит чегарасидан 2500 метр кубгача 1 метр куб учун 1500 сўмдан 1800 сўмга — 20 фоизга;
2501 метр кубдан 5000 метр кубгача 1 метр куб учун 1950 сўмдан 2100 сўмга — 7,6 фоизга;
5001 метр кубдан 10.000 метр кубгача 1 метр куб учун 2275 сўмдан 2500 сўмга — 9,8 фоизга;
10.001 метр куб ва ундан ортиғига 1 метр куб учун 2600 сўмдан 3000 сўмга — 15,3 фоизга ошади.

Иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиб, 28(29) февралда тугаркан. Бу ойларда газ учун 500 метр кублик лимит амал қилади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Сурхондарёга иссиқ ҳаво кириб келмоқда

Ҳафта давомида Сурхондарё вилоятида қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кузатилади. Пайшанба—шанба кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ҳатто +21°С гача қизиши кутилмоқда. Якшанба куни вилоятимизга навбатдаги совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Энди меҳнат таътилига ҳақ тўлашда якшанба ҳисобга олинмайди.

Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда энди якшанба куни инобатга олинмайди.

«Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Омонхона: Сурхондарёнинг бетакрор табиат мўъжизаси

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


📨 СМС-хабарнома хизмати 2 баравар қимматлашади

❗️ 2025 йилнинг 1 март санасидан бошлаб “Uzcard” тўлов тизимига тегишли ҳар бир тушум ва чиқимлар ҳақидаги телефонга келадиган хабарномалар учун 168,4 сўмдан ечиб олинади. Бу ҳақда смс-хабарнома хизматини кўрсатувчи “Play Mobile” компаниясининг матбуот хизмати маълум қилган. Аввал ушбу хизмат нархи 84,2 сўмни ташкил этган.
 
✅ Компания маълум қилишича, “Beeline”, “Humans, “Perfectum”, “Ucell”, “Mobiuz” ва “UzMobile” мобил операторлари мижозлари учун 5800 рақамидан юбориладиган ҳар бир СМС нархи аввалги нархдан икки бараварга – 84,2 сўмдан 168,4 сўмга оширилади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Узун туманида 721 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.О. “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги “SH.S.” МЧЖнинг омборхонасида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва истеъмолга яроқсиз 13 турдаги умумий баҳоси 721 млн сўмлик жами 28 585 дона алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


⚡️2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади, - Президент фармони.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


🏡 Яхши янгилик: энди Ўзбекистон фуқароларига олийгоҳда илмий даража олган тақдирда 10 йилга 0% ставкада ипотека берилади!

35 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан бирида илмий даража олган бўлса, улар 800 миллион сўмгача бўлган фоизсиз кредит олишлари мумкин. Бу ҳақда Президентнинг ўзи эълон қилди.

Бу жуда яхши имконият! Бу орқали ёшлар хорижда ўқиб, қайтадан Ўзбекистонга қайтишга қизиқиши ортиши мумкин.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурхондарё вилоятида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати фош этилди.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


⚡️Ходимни ҳомиладорлиги учун ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда 13 февраль куни қабул қилинган “Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАЪМИРТАЛАБ ЙЎЛ БЎЙИЧА АҲОЛИ МУРОЖААТИ

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ичимлик сув учун нақд пулда амалга оширилган тўлов базада қайд этилмайди” – “Ўзсувтаъминот”

Аҳоли хонадонларига сувдан қарздорлик борлиги ҳақида қоғоз олиб бориш ва тўловни амалга оширишни талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ўтказилган маблағлар орқали қарздорлик бартараф этилмайди. Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев маълум қилиб, ичимлик сувига фақат расмий электрон тўлов воситалари орқали маблағ ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сифатсиз алкоголь маҳсулотларининг савдосига чек қўйилди

мухбир:
Муқаддас Панжиева

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


❗️Энди автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсат олиш учун аризани кўриб чиқиш учун йиғим 0,3 БҲМ (112 500 сўм) ни ташкил қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса 10 кун.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


❗️Энди давлат ташкилотларига ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди. Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади.

Бу Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


ЖССТ Ўзбекистонга онкологик касалликларга чалинган болалар учун бепул дори-дармон етказиб беради

Ташкилот бу бўйича янги дастурни ишга туширди.

БМТ маълумотларига кўра, фармацевтика маҳсулотларининг дастлабки партияси Мўғулистон ва Ўзбекистонга, кейинги босқичда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказилади.

Пилот лойиҳада иштирок этувчи давлатлардаги бемор болалар юқори сифатли дори воситалари билан узлуксиз таъминланади.

📨 @Surxondaryo_Sadosi

Показано 20 последних публикаций.