Сариосиё ва Қумқўрғон туманларинг баъзи маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сариосиё туманининг «А.Навоий», «Аэропорт» МФЙ ҳудудидан Тўпаланг дарёси бўйидан ўтувчи ер усти юқори ва ўрта босимли Д-102 ммли газ қувурини кўчириш ишларини бажариш учун «Шахриобод», «Ёқутлибоғ», «Лутфкор», «Меҳр шафқат», «С.Шерозий», «М.Улуғбек», «А.Навоий», «Аэрапорт», «Афросиёб», «Шарқ юлдузи» МФЙларида 2025 йил 12 февраль куни соат 08-30 дан 17-00 га қадар аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминоти вақтинча тўлиқ тўхтатилишини маълум қилади.
Ушбу ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчилар сони 6102 та, улгуржи истеъмолчилар сони 35 тани ташкил қилади.
Қумқўрғон туманининг «Нефтчилар» МФЙдан ўтувчи ўрта босимли Д-219 ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли «Дўстлик», «Нефтчилар» ва «Туғон» МФЙлари аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилари 2024 йил 12 февраль куни соат 13-00 дан 13-40 га қадар;
Туманнинг «Улуғбек» ва «Сурхон соҳили» МФЙларини табиий газ билан таъминловчи ер остидан ўтган ўрта босимли Д-159 ммлик газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли 2025 йил 12 февраль куни соат 13-00 дан 16-00 га қадар аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилари табий газ таъминоти вақтинча тўлиқ тўхтатилишини маълум қилади.
Ушбу ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчилар сони 1695 та, улгуржи истеъмолчилар сони 4 тани ташкил қилади.
«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати
📨 @Surxondaryo_Sadosi