📝ЖУДА ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Сизларга бир кичик ҳикояни мисол тариқасида келтираман.
Бир инсон бир ҳовлини ўн йилга ижарага олди. Келишувга кўра, у ўн йил тўлгач, ўша ҳовлидан чиқиб кетиши керак. Ижарага олган ҳовлисининг яқинида ўзининг ҳам ҳовлиси бор эди. Лекин у жуда хароба эди. Бу одам ижарага олган ҳовлисида яшай бошлагач, ҳовлининг гўзаллиги, ундаги безаклар, шинамлиги, барча қулайликларга эгалиги уни алдаб қўйди. Натижада ўн йилдан кейин кўчиб борадиган ўзининг хароба ҳовлисини унутди. Йиллар кетидан йиллар ўтаверди. У бўлса ҳали ҳам ўша ижарага олган ҳовлисининг гўзаллигидан маст бўлиб яшарди. Яқинда у ердан чиқиб кетишини асло хаёлига ҳам келтирмасди.
Ўн йил тўлгач, ҳовлининг эгаси келиб, дарвозани таққиллатди. Ижарачига ижара муддати тугаганлигини, шунинг учун бу ҳовлидан чиқиб кетиши зарурлигини эслатди. Ижарачи мана шу пайт ўзининг хароба ҳовлиси борлигини эслади. Эслади-ю, афсусланди. Чунки хароба ҳовлиси яшашга яроқсиз эди. Ўз ҳовлисини узоқдан кўрди-ю, ўзига ўзи деди: “Эҳ, афсус! Бу ҳовлимни яшаш учун яроқли ҳолга келтирмадим-а!” Бу одамга ижарага олган шоҳона ҳовлисидан чиқиб кетиши мусибат бўлди. Нима сабабдан мусибат бўлди? Чунки, у ўзининг хароба ҳовлисини унутган, ўн йил тўлгач, ижарага олган ҳовлисидан чиқиб кетишини ўйламаган эди. Мана шу нарса унинг зийнатли ҳовлидан кетишини мусибатга айлантирди.
Лекин ақлли одамга қаранглар! Ижарага олган ҳовлисига қадам босганидан бошлаб ҳар куни ўзининг хароба ҳовлисига бориб, бир-икки соат ўша ерда бўлар, ҳовлини таъмирлаб, баъзи биноларини қайтадан қуриб, ўн йилдан кейин бориб яшашга тайёрлар эди. Муддат тугагач, ўзининг таъмирланган, янгидек ҳолатга келган ҳовлисига кўчиб ўтади. Ҳовлиси унга гўёки “Хуш келибсан! Мана мен, сен яшашинг ва ҳурсанд бўлишинг учун тайёрман, келақол!” деяётгандек бўлади.
Ўн йил тўлиб, ҳовлининг эгаси келганда, у бу ҳовлидан ўзининг ҳовлисига шошилиб, ҳурсанд бўлиб кўчиб ўтади. Ижарада яшаган ҳовлисидан узоқлашиб, ўзининг таъмирлаган ҳовлисига кўчаётганда қалби севинчга тўлган бўлади. Чунки, у ўн йил мобайнида ўзининг ҳовлисини кўзни қувонтирадиган қилиб таъмирлаган эди. Ўзи ҳам ўша ерда яшашни бесабрлик билан кутаётганди.
Бу қисса бу дунёда яшаётган инсоннинг қабри, охирати билан бўладиган муносабати ҳақидадир.
Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Салама ибн Динорни зиёрат қилди. Зиёрат асносида Сулаймон Саламадан сўради: “Эй Абу Ҳозим, нега биз ўлимни ёмон кўрамиз?” Шунда Салама: “Чунки сизлар дунёларингизни обод қилиб, охиратингизни хароб қилгансиз. Шунинг учун обод диёрдан хароб диёрга кўчишни ёқтирмайсизлар” деб жавоб берди.
Аслида иш аксинча бўлиши керак эди. Яъни ўлимдан кейинги ҳаётни обод қилиб, дунёда зарурат учун, ҳожат миқдорича яшаш керак эди. Мана шундай яшаган инсон ҳаргиз ўлимни ёмон кўрмайди.
🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig