🌸СОЛИХА АЁЛ🌸


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​—Йӯқ Нозима ӯшанда Диля мени алдаган экан, кимлардандир ортирган боласини мени бӯйнимга илса мен ишонибман кейинчалик хаммаси аниқ бӯлди .
— Мен Дилядан ажрашиб бошқа биттасига уйландим кейин хотиним билан келишиб, туғруқхонага ташлаб кетган болани асраб олиб катта қилияпман ана у мени ӯғлим! Ботир болалар орасида ӯйнаётган болани кӯрсатди, лекин хотиним болага унча кӯнгли йӯқ хаётим хаминқа дар. Ботир хаётини Нозимага гапириб берди. — Ӯзидан фарзанд бӯлмаслигини била туриб, буни Нозимадан яширганини, Диляни қармоғига илиниб қолиб кейин пушаймон қилганлигини бунинг учун Нозимадан кечирим сӯрашини юз истиҳола билан айтди. Улар анчагача худди қадрдон дӯстлардек гаплашиб ӯтиришди.
—Ойижон энди кетайлик!— дадам ишдан келиб велигимни тузатиб бераман дегандилар Илхомжон Нозимани қӯлидан тортқилади— хӯп болажоним қани ӯйнаб бӯлдиларингми? кетдик Нозима ӯрнидан туриб болаларини қӯлидан етаклади.— Энди борайлик дадамиз ҳам ишдан чарчаб келадилар ишлари оғир! Ички ишларда терговчи бӯлиб ишлайдилар!
Ботир тӯрт ӯғилни етаклаб кетаётган Нозимани орқасидан ҳавас билан термулиб қараб қолди. — Уни ич этини пушаймонлик деган дард кемириб адо қилаётганди. Тамом.
Рухсора Раҳимова.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


—Йӯқ ойижон сиздан ниманиям яширардим!— фақат бугун Ботир акага бирга дӯхтирга борайлик десам,— мен соппа соғман ӯзинг бориб даволанавер дейишди шунга,,,— Нозима энди чинаккамига йиғлаб юборди.
— Хаа—
шундай дегин!
—Ха ойижон шунақа наҳотки бизни фарзандимиз бӯлмаётганига мен айбдор бӯлсам?— унақа ӯзингни айбдор қилма қизим!
—Холида ая ютиниб кӯйди. — Хаммаси Оллоҳдан насиб бӯлса хали орқа олдинг тӯла бола фақат енгиллик қилма! Сабрли бӯлгин!
—Ботир акаям шунақа дейдилар ,лекин тӯйим булганигаям уч йил бӯлдида ойижон!
—Нозима чуқур хӯрсиниб қӯйди.
—Биламан жоним болам қӯлимиздан нимаям келарди?— дадангам сени ӯйлаб сиқилиб қолганлар
—Хӯп агар сен билан бирга дӯхтирга боргиси келмаган бӯлса бирор сабаби бордир!— ахир эринг кимсан фалончи дӯхтир бӯлса!
—Сенга гапирмаса! ,сени айбдор қилмаса!— худога шукур қилиб яшайвергинда!—ойижон мени Ботир акани бепарволиги қийнаяпти, гуёки у кишига фарзандни кизиғи йуқдек!— Э боре топган гапингни қара— ахир ким боласи бӯлишини хохламайди?
— Ана сени гапингдан осмонам ранжиб, ёмґир қӯйиб юборди!— тур сӯрини кӯрпачаларини йиғиштир ичкарига кирайлик!
Она бола ёмғирдан қочиб ӯзларини ичкарига уришди.
Аслида Нозима бир икки кун онасиникида қолиш учун келганди,лекин кечга яқин Холида ая қизини уйига жӯнатиб юборди.
— Шу куни Ботир нимагадир ишдан келмади ӯзи охирги пайтлар ишда кӯп ушланиб қоладиган оғир касали борлигини бахона қилиб хатто дам олиш кунлари ҳам ишга кетадиган одат чиқарганди— ю,бирор марта уйга келмай қолмасди.
— Нозима туни билан минг бир ёмон хаёлга бориб, эрталабгача мижжа қоқмай эрини кутиб ӯтирди. Эрталаб хавотир бӯлиб тӯғри эри ишлайдиган касалхонага йӯл олди. Сураб суриштириб эри ишлайдиган кабинетни топиб секин эшикни таққилатганди ичкаридан киринг!— деган овоз эшитилгач қӯрқа писа ичкарига кирди.
— Ботир хотинини бу ерга келишини кутмаганди — Нозима сен бу ерда нима қилиб юрипсан,—деди уни саломига алек олиб хаяжон билан.
— Келмаганингизга хавотир олдим Нозима гуноҳ иш қилган боладек ерга қаради.
—Ҳа ӯтир!— мен сени онангларникига қолгансан деб,,, ӯйлагандим ундан кейин оғирроқ касалим бор эди шунга боролмадим.
— Хайрият— э, тинч эканнсиз,— ойимни биласизку қолмокчи эдим қӯярда қӯймай жӯнатиб юбордилар сиз яхши кӯрган қовоқ сомсани қӯлимга тутказиб!
—Нозима хали гапини тугатмасдан эшик очилиб ӯзига бино қӯйган бир оқ халатли ёши йигирма бешларда хомиладор аёл ичкарига кириб Нозимага беписандларча қараган холда Ботирга суйкалди — Ботир ака уйга кетайлик нимагадир мазам бӯлмаяпти!
—Хуп хозир!—Ботир саросимага тушиб нима қилишини билолмай қолди,лекин ӯзини дарров қӯлга олди— да танишинглар бу мени хотиним Нозима!
—Оқ халатли аёл Нозимага шундай ӯқрайиб қарадики гуё уни кӯзлари тешиб юборгудек эди— Нозима бу мени бӯлажак хотиним Дилором Диля— биз яқинда фарзандли бӯламиз!
Қолган гапларни уйга борганда гаплашамиз!
—Нозима бир Ботирга бир уни қаршисида қорнини ушлаб кӯз кӯз қилаётган хонимчага қарадида ӯрнидан шарт туриб хӯнграганча йиғлаб эшикдан ӯкдек отилиб чиқиб кетди— Ботир— Нозима шошма! ,—деганча қолаверди.
—Орадан саккиз йил ӯтди Нозима тӯрт боласини кечки салқинда уйларидан унча узоқ бӯлмаган ,, дам олиш "масканида айлантириб юрганди ногаҳон ӯриндиқларни бирида ӯтирган Ботирга кӯзи тушди. — Нозима индамай ӯтиб кетишни ӯзига эп кӯрмадида Ботирга салом берди. — Ваалейкум ассалом!— Нозима яхши юрипсанми?— сени учратаман,деб ӯйламагандим— мен хам ӯзингиз яхшимисиз? Ботир ака?
—Болаларингни айлантиргани чиқан экансанда?— ха булар шунга одатланишган ,хар куни кечки пайт айланамиз тозза хавода.
— Кӯп болали она бӯлипсанку?— шунақа Нозима кулди уни юзидаги қувончидан нақадар бахтли эканлигини билиш қийин бӯлмади Ботирга!— буниси каттаси Илхомжон бу йил учинчи синфга боради. — Нозима болаларини Ботирга таништирди,— демак бу эрини ӯғли Ботирни кӯнглидан биринчи шу гап ӯтди. Буниси Икромжон олти ёш, Шоҳжахон тӯрт ёш, Шоҳруҳ энди иккига тӯлади. — Сизникиларам катта бӯлиб қолишгандир?


— Қӯшнини келинини қаранг! хали тӯйлари бӯлганига хеч қанча бӯлмай аллақачон иккита болали бӯлди! Ҳа энди бировга эрта, бировга кеч дегандек— майли агар шунчалар шошилаётган бӯлсанг ана жавонда пул!—керагича олгинда, бориб даволан!
—Нозима эрини бундай дейишини кутмаганди ,аксинча ҳа албатта бирга борамиз, мен сени дилингни оғритмаслик учун сенга шу гапни айтолмаётгандим,—дейишини кутганди.
Демак хамма айб Нозимани ӯзида эканда, нахотки Ботирни ёши ӯттиздан ошияпти— ю,уни фарзанди хамон йӯқлиги қизиқтирмаса,бунчалар у бефарқ булмаса?
—Эрини беписандларча жавобидан Нозимани кӯзлари беихтиёр ёшланиб ,кӯз ёши аралаш— мен ойимларникига бориб келсам майлими? ,деди пичирлаб.
— Албатта бор!
—Ӯзим олиб бориб келардим— у,курияпсанку иш кӯп, хатто туйиб ухлаб дам олишгаям вақт йуқ!— сен бор!— агар хохласанг майли бир икки кун ойингларникида қолишинг мумкин!— биламан зериккансан уйда ӯтириб!
Ботир Нозимани эркалаб бурнидан чимчиб қӯйди— йиғлоқи яна ойингларникига бориб йиғлаб ӯтирмагин тушунарлими?— хали хаммаси яхши бӯлади!
Бӯпти мен ишга кеч қолдим яхши бориб келгин!
—Ботир Нозима билан хайрлашиб шошиб чикиб кетди.
—Нозима эрини ишга кузатгач анчагача ӯзига келолмай ӯкириб, ӯкириб йиғлади .
—Нароғдан бероқ тез тез ишларини қилдида бир икки кунга рухсат беришдику дея, онасиникига кетди.
— Нозима онасиникига кириб келганда Холида ая невараси билан ховлини тӯрида айланиб юрганди Нозимани кириб келганиниям сезмади шекилли дарвозани тарақлаб очилиб ёпилганигаям эътибор бермади.
— Ойи!
—Холида ая овоз келган томонга бурилиб қарадида, қизини куриб хурсанд бӯлиб кетди.— Вой ойинг ӯргилсин— кел она қизим! Холида ая қизи томон ошиқди Нозима эса югуриб бориб ӯзини онасини қучоғига отди.
Она бола анчагина кӯришишмаган экан узоқ бир бирларини кӯйиб юбормай кучоклашиб туришди.
—Нозима онасини тер хиди анқиб турган юзларидан қайта қайта ӯпиб худди ёш боладек онасини қӯйиб юборгиси келмасди .
— Ким билан келдинг? Куёвим яхшими?— Яхши ойижон яхши хаммалари — куёвингиз ишдалар кайнонам икки ойдан буён қизлариникида невара қараяптилар. — куёвингиз зерикдинг бориб дам олиб ойингни кӯриб келгин, деб икки уч кунга рухсат беришди.
— Ҳа барака топсин куёвим, — ӯзим борай десам хамма ишда жиянларингга қарайдиган одам йӯқ!— нима қилай соғиниб ӯтиргандимда!
—Қани кел ӯтирчи! Холида ая қизини сӯрига таклиф килди ёки уйга кирамизми?
—Йӯқ шу ер яхши!— Нозима сӯрига чиқиб жойлашиб ӯтириб олди Холида ая қизини узоқдан узоқ дуо қилиб юзига фотиҳа тортди.
— Куни билан чарақлаб турган офтоб бирпастда сӯнди— ю, осмонни қора булут қоплади. — Тур уйга кирайлик қизим! — хавони авзойи бузиқ яна ёмґир қуймасин!
— Ойижон бир паст шу ерда ӯтирайлик!— нимагадир хеч уйга киргим келмаяпти!
— Нозима негадир бугун бошқачароқ ишқилиб тинчликмикан? ё эри билан уришиб нетиб қолдимикан?— Холида ая кӯнглига келган гапдан ӯзи чӯчиб кетди ва қизини зимдан кузатди
— Йӯқ Ботиржон унақа хотинини хафа қиладиганлардан эмас!— қизини турмуш қурганига уч йил бӯлди, бирор марта булсаям у ё эри ё қайнонасидан шикоят қилгани йӯқ, агар худо шугинагаям кӯп қатори биттагина тирноқ берганда эди хозир ундан бахтли аёл бӯлмасди.
Холида ая ӯзига ӯзи далда бергани билан барибир кунгли қурґур хеч тинчимасди.
—Йӯқ негадир бугун Нозимани кайфияти йуқ ,хар гал келибоқ ӯзини бирор ишга уриб онасини оґирини енгил қиларди. — Бир паст ӯтир деганигаям кӯнмай ,ӯзи йӯқ ердан иш топиб, шуни тугатмагунча тинчимасди, бугун эса на гапиргиси келади,на ӯтирган ӯрнидан тургиси.
— Холида ая қизидан сӯрай деса, Нозимани дилини ранжитиб қӯйишдан чӯчийди сӯрамаса ӯзини кӯнгли нотинч!
—Нози тинчликми кизим негадир кузимга хафадек куринияпсан ё менга шундай туйилияптими?
Тинчлик ойижон?
—Нозима секин юзини буриб ёшланган кузларини ойисидан яширган бӯлди.
— Менга қара!— сен қиз мендан бирор гапни яшираётган бӯлма таґин!


📝 ҚИСМАТ.

Қайси миллат бӯлмасинки, турмуш қуришаётган ёш келин куёв никоҳдан ӯтишаётган вақтларида бир бирлари билан то умрларини охиригача хар қандай шароитда бир бирларига ёндош бӯлишликда яхши ёмон кунларида бир бирларини ташлаб кетмасликка аҳду паймон қилишиб ваъда беришар экан,лекин минг афсуслар бӯлсинки баъзи бир эр хотинлар ӯз берган ваъдаларига хар доим хам собит туришмас экан.
— Нозимани ёшликдаги орзулари бир талай эди. У мактабни тугаллагач олий ӯқув юртларида ӯқишни давом эттириш,келажакда олий маълумотли бӯлиш, ӯзига муносиб йигит билан турмуш қуриб, вафодор хотин, фарзандларига яхши она бӯлиш эди.Инсон хар доим ҳам ӯзи хохлагандай яшамас экан.
Нозима мактабни битирибоқ, уларни уйига қӯшни маҳалладаги Ботир дӯхтирдан совчи келди.
— Ёши ӯттизларни қоралаб қолган Ботир дӯхтирни онаси айнан Назирани танлагани уларни оиласидагилар учун кутилмаган хол эди.
— Нозима мен хали ёшман, ӯқимоқчиман! ,— деганига ҳам ота онаси қулок солмай совчиларга розилик бериб юборишди. Тӯгрида шундай тӯкин сочин оилага ким ҳам қиз беришни хохламайди. Уни устига куёв бӯлмиш шифокор, қадди басти келишган одобли ақл фаросатли йигит бӯлса.
— Нозима аввалига йиґлади, ӯқийман! деб туриб олди,лекин онасини қистови билан ноилож Ботир билан учрашувга чиқди— ю— ӯзларинг биласизлар! деб индамай қӯяверди,чунки илк учрашувданоқ Ботир Нозимани кӯнглидан жой эгаллаб бӯлганди.
— Қудалар тӯйни тезлатмокчи бӯлишганди,лекин Нозимани онаси— биз хали тӯйга таёр эмасмиз,иккита қиз чиқарганмиз кузгача таёргарлик кӯрайлик унгача қизимиз хам хеч бӯлмаса тикувчилик курсини тугатсин,деганларидан кейин қудалар ҳам тӯйни кузга қолдиришга рози бӯлишди.
— Нозимани шаҳарда тикувчилик курсида ӯқиганлиги Ботир учун хам қулай бӯлди.
— Ботир ишдан чиқиб, Нозимани тикувчилик ӯқув марказидан чиқишини кутиб турар улар бирга айланар,музқаймоқхӯрлик қилишар ва бирга қишлоққа қайтишарди.
— Уларни бирга кӯрганлар хам хавас хам хасад билан уларга қараб қолишарди.Айниқса шаҳар курган Ботир нега энди шунча чиройли ӯқимишли қизлар турганда келиб келиб оддийгина бир қизга уйланаётгани уни ишқида ёнган қизларни хайратини оширгандан оширарди.
— Ниҳоят кутилган, тӯкин сочинчилик куз ҳам келди. Кӯнгилдагидек тӯй ҳам бӯлиб ӯтди. Никоҳ ӯқилди. Яна бир бахтиёр оила қурилди.
— Нозима Ботирни онаси ӯйлаганидан ҳам яхши келин бӯлиб чиқди.Чаққон озода, пазанда айниқса тилсиз.
— Ботир ҳам хаётидан хурсанд Нозимани хурматини ӯз ӯрнига қӯяр сизлаб гапирган тили хеч сенга бормасди.
— Хаёт шунчалар тез ӯтарканки бир пастда орадан уч йил ӯтиб кетди, лекин Нозима ӯзини қанчалар бахтиёр сезгани билан барибир юраги кемтик ахён ахёнда каттиқ оғрир эди.Бу оғриқни сабаби у хам бошқа келинлардек бола қучгиси, унга эркалаб алла айтиб суйгиси келарди. Нимагадир уларни фарзанди бӯлмаётганидан на қайнонаси ва на эри гап очарди— Нозима эса уларга айтишга ийманар хар дарди ичида кеча— ю, кундуз фақат худодан уни бахтини тӯкис қилишини сӯраб илтижо қилиб юрарди.
—Ахири у чидай олмади, дардини секин онасига айтди. Онаси ҳам қизини кӯнглини синдирмаслик учун зӯрға чидаб, сӯролмай юрган экан Нозимани биринчи бӯлиб гап бошлаши айни муддао бӯлди. Она бола,,аёллар кансултацияси " шифокорига учрашишди, шифокор аёл Нозимани анча текшириб савол жавоб қилиб, кейин эри билан биргаликда келиши кераклигини маслахат бергач Нозима ноилож эрига ёрилди.
— Ботир ака мен билан дӯхтирга бораркансиз! — нима? қанақа дӯхтир ?— ӯзим дӯхтир бӯлсам,! Ботир Нозимани гапига мийиғида кулиб унга қаради. — Халиги бизни хам фарзандимиз бӯлиш учун иккаламиз бирга гениколог кӯригидан ӯтишимиз керак! анализ топширишимиз керак экан! Нозимни оғзидан бу гаплар зӯрға қалтираб, узилиб узилиб чиқди. Ҳа шунақа де!— Нозима биласанми ?— Ботир ишга кетаётганида уни орқасидан эшиккача кузатиб чиққан хотинини секин меҳр билан елкасидан қучди. Фарзандни эрта кеча бӯлмайди, ундан кейин мен соппа соғман сабр қил жоним! — ахир тӯйимиз бӯлганига уч йил бӯлди!— Энди Нозима пиққилаб йиғлади.


Репост из: Text ibratli uchun
🆘ҚАЙСИ ТУХУМ ЧИЗИЛГАН ⁉️


​​📝Йўл беринг

Болалигимизда ота-оналаримиз "Ўзингдан катта одамга йўл бер, олдини кесиб ўтма", — деб уқтиришар, йўл-йўлакай бизни тарбиялаб боришар эди.
Мактабга кетадиган пайтимизда бир тўда чоллар жума номозини адо этиб қайтаётган бўларди. Танишларимдан бири" турбатлик чоллар оппоқ соқоллари кўксини тўлдирган, нурли, чиройли бўлар экан",- деган эди(Турбатга бориб келгач)

Шу нуроний чолларнинг салобати босибми, биз бир бурчакда қимтиниб, бошимизни кўтармай, беркиниб турар эдик. Ҳеч қачон уларнинг олдини кесиб ўтмаганмиз, юриб олдиларига чиқмаганмиз, агар шундай қилсак, бу чоллар бизни эмас, адаларимизни " тарбиялаб" қўйишини яхши билардик.
Ҳозир ҳам савқи табиий равишда одамларнинг олдини кесиб ўтмасликка ҳаракат қиламан.

Анчадан бери бир нарсани кузатаман ва ранжийман. Ҳозир ўқувчилар ўзидан катталарга йўл бермайди. Масалан, эшикдан чиқмоқчи бўляпсиз, рўпарангизлан иккита ўқувчи қиз чиқиб келади. Четга чиқиб турмасангиз, бир табақаси очиқ эшикка уч киши баравар қисилиб қоласиз. Ёки зинадан чиқяпсиз, рўпарангиздан ўқувчилар келади, одат бўйича доим ўнг томондан юрилса, икки томонга ҳам йўл очилади, аммо рўпарангиздан келаётган қизлар сизни туртиб, иложи бўлса босиб ўтиб кетиш пайида бўладилар. Менимча, бу қизларга, ёки йигитларга йўл бериш ҳам бир одоб эканлиги айтилмаган бўлса керак, ёки хаёли паришон бўлиб юрадиларми?

Инсонлар бир-бирларига нафақат моддий, балки, балки тартиб жиҳатдан ҳам ёрдам беришлари керак.

Жуда катта корхонанинг ошпази айтяпти. Ишхонамизда 500 одам овқатланади. Тушлик пайти шу қадар "ола-тасир", тартибсизлик бўладики, асти қўяверинг. Ҳамма ишчилар худди йиллаб оч қолгандек баравар пештахтага ёпишиб, овқат талаб қилиб, бақира бошлайди, бундай ҳолатда табиийки, ҳамма асабийлашади, ошпазлар ҳам кимга нима сузганини билмай қолади. Навбатга туришларини талаб қилиб, айтиб чарчадик, фойдаси йўқ. Шунда бир иш қилдим. Ўзимдан ҳам бақувватроқ биттаси овқат сузиб беришни талаб қилиб бақираётганди, яхшиликча навбатга туришини айтдим, қулоқ солмади, бориб гарданига бир мушт урдим, олишиб кетдик, охири ерга йиқилди. Ҳамма жим бўлиб қолди
--То навбатга турмас экасиз, ҳеч кимга овқат берилмайди!-деб ҳайқирдим. Секин-аста навбат ҳосил бўлди, ишимиз енгиллашди...

Эҳтимол, жудаям зўравонлик шарт эмасдир, аммо мен воқеа қаҳрамонини тўлиқ қўллаб-қувватладим.

Биз кишилик жамиятида яшаймиз. Ўзаро ҳурмат ва сабрни тикласак, миллатимизнинг минг йиллик анъанасини тиклаган бўлар эдик...Биринчи қадам эса доим оиладан бошланади.
Феруза Салходжаева

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


#Shaxsiyat_testi 🧠

Bu test sizning qay darajada aqilli ekanligingizni va shaxsiyatingiz haqida bir ikkita faktlarni aytib beradi👁

Rasmda bir qarashda nimani koʻrdingiz oʻylanmasdan tez tanlang👇😧


​​​​Ҳозир ўзим ҳам онаман. Бир вақтлар бувим айтганларидек, ҳар бир ишимда хатога йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ўзимнинг пешонамдаги тамға фарзандаларимга ҳам ўтмаслиги учун жонимни беришга ҳам тайёрман. Шу ўринда айрим ота-оналарга айтар сўзим бор. Тил меники, хоҳиш меники деб истаган ишингизни қилишга шошилманг. Хатоларингиз сиз учун битиб кетар, аммо оқибати фарзандларингизни таъқиб этиши мумкинлигини унутманг.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


ҳам ўғрилик қилишни ўргатганми, деб турткилашаяпти”, деди. Ўшанда дадам ҳам бу гапларни эшитди. Фақат билмаганга олиб хонасидан чиқмади. Акам эса бундай гап-сўзлардан безор бўлганидан бошқа ерга кўчамиз, деб оёқ тираб олди. Унинг айтганини қилдик ҳам.
Энди гап-сўзлар бизни таъқиб қилмаётгандек, барчаси ортда қолгандек туюлди. Ахир, янги маҳалламизда ҳеч ким оиламиз тарихини яхши билмасди-да. Дадам бекор ўтирмай кичик амакимдан сармоя олиб тадбиркорликка қўл урди. Аввалги хатоларини такрорламаслик учун акамни ҳам ёнига олди. Ибодат билан бошлаган ишига Аллоҳ барака бериб, ишлари секин-аста юриша бошлади. Бу орада менинг ҳам бўйим етиб совчилар келишди. Ота-онамни розилиги билан ўзим истаган инсонга турмушга ҳам чиқдим. Аммо...
Бир куни қайнонам меҳмондорчиликдан келиб қайнотам ва эримнинг олдида менга бақира кетди: “Ҳой Наргизахон, менга қаранг, бугун борган жойимда сиз ҳақингизда шунақанги гаплар эшитдимки, ер ёрилмадию кириб кетмадим”.
— Тинчликми, ойи, бир нима бўлдими? — ҳайрон бўлди эрим.
— Ўл бўлди, дард бўлди. Мен хотинингни туппа-тузук оиланинг фарзанди десам, ғирт муттаҳам, алкаш, бунинг устига ўғри одамларнинг боласи экан-ку! Кимларни бизга тенг қилдинг сен бола! Отаси ҳам ўғрилиги учун ўтириб чиққан экан. Билармидинг шуларни? Айт, гапир деяпман.
— Ҳа, билардим, шунга шунчами? Олдинги ишларни нима қиласиз ковлаб?! Ҳар ким ҳам адашади-ку, ойи. Беайб парвардигор дейишади. Қаёқдаги ғийбатчиларнинг гапини гапирманг.
Шу куни қайнонам роса жанжал қилди. Яхшиямки, бахтимга қайнотам оғир-босиқ инсон бир сўз билан қайнонамни овозини пастлаб қўйди. Йўқса, билмадим, нима бўларди. Аммо шу билан барчаси тугаганда эди. Уйда ҳеч ким йўғида қайнонам кесатишни канда қилмасди. Ҳатто бирор нарса йўқолса, мендан кўрарди. Бора-бора у ёқ-бу ёққа кетса ҳам хонасининг эшигини қулфлаб барча жиҳозларини текшириб кетадиган одат чиқарди. Бу нарсалар нафсониятимга тегса ҳам тишимни тишимга қўйиб чидадим.
Бир куни турмушга чиққан қайнсинглим меҳмонга келиб, боласини чўмилтир учун тилла буюмларини ечиб ҳаммомда қолдиради. Боласи билан ўралашиб, буюмлари хаёлидан кўтарилади. Кечга бориб эса бирдан тиллалари эсига тушиб, мен уларни дастурхонда қолдиргандим деб туриб олади. Дастурхоннинг тит-питини чиқариб, кўрпачаларни битталиб текширсак ҳам тиллалари йўқ. Ҳаммомга эса ундан кейин ҳеч ким кирмаганди. Шу пайт қайнонам менга ҳамла қила кетди. “Сен олгансан, қонингда бор-да барибир, қани, яхшиликча қайтар, бўлмаса қаматвораман». Мен нажот излаб бир эримга, бир қайнотамга қарайман. Улар ҳам ҳайрону лол. Ўзимни қанча оқлашга ҳаракат қилсам қайнонам шунча айблайверди. Отамни ҳақоратлагач эса чидаб туролмадим. “Отангнинг ёнини олаяпсанми?! Айтишади-ку, ғар қариса сўпи бўлади, деб”.
Юзимга тушган тарсакидан ўзимга келдим. Бурним қонаб, ҳаммомга югурдим. Эрим қилган ишидан карахт тураверди. Ҳаммомга киргач эса тилла буюмларга кўзим тушдию ўкириб йиғлаб юбордим. Қайнотам ҳам ўз кўзи билан кўргач, қизига ҳам, хотинига ҳам бақира кетди. Мен оқлангандим. Аллоҳ юзимни ёруғ қилганди. Бироқ пешонамга битилган тамға мени ич-ичимдан кемирарди. Кўп ўтмай эрим билан алоҳида уй олиб чиқдик. Қайним уйлангач, қайнонам бир оз тинчланди.
Энди мендан кейинги синглимнинг ҳаётида худди шу нарса такрорланаяпти. Бечора синглим кунда менга қўнғироқ қилиб йиғлагани йиғлаган. Менга-ку эрим билан қайнотам ён босишган, унинг эри эса: “Отанг қамалганини нега олдинроқ айтмагансан, келажагимни расво қилдинг-ку” деб тинч қўймаётган экан.
Баъзида чидолмай барчасини дадамга айтгим келади. Нега ўшанда ҳеч кимнинг гапига кирмай бундай аҳмоқлик қилганларини билишни истайман. Аммо у падарим, кўзига тик боқиш гуноҳ. Ахир дадам ҳам қизларининг тақдири шундай бўлишини истамаган-ку. Яратган эгам бандаларини кечиргувчи зот бўлганида нима учун унинг бандалари хатони кечиролмайди? Нима учун ўзи қолиб бутун уруғ-аймоғигача юзига солади? Ахир, оталарнинг қилган ишлари учун фарзандларда нима гуноҳ? Хайриятки, акамнинг оиласи тинч. Хотини, ота-онаси ҳам бамаъни одамлар. Билишса, ҳеч қачон пеш қилишмайди.


📝«ОТАМНИНГ ЖИНОЯТИ УЧУН «ЖАВОБГАР» БЎЛДИМ…»

Ёшликда ўйламай-нетмай қилинган хатолар бир кун келиб илдиз отишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёшлик бебошлик деймизу, аммо кимларнингдир ана шундай бебош ишлари учун бошқалар азият чекиши айни ҳақиқат. Бувим: «Қизим, оила қургач ҳар бир ишингни, ҳар бир сўзингни назорат қил. Билиб-билмай қилган хатойинг сенга эмас, фарзандларингга уради», дея кўп айтардилар. Ўшанда бувижоним тақдиримни башорат қилган эканларми, уларнинг огоҳлантиришлари изсиз кетмади…
Бир вақтлар оиламизга ҳамманинг ҳаваси келарди. Дадам катта дўкондор, онам маҳаллада донғи кетган тикувчи эди. Мен, акам ва синглим болалигимиздан қийинчилик кўрмай катта бўлганмиз. Ойим билан дадам эса бир-бирига шу қадар меҳрибон эдиларки, уларни ҳеч қачон аразлашган ёки уришган холатда кўрмаганман. Аниқроғи, ўн икки ёшимгача мана шундай тинч, осойишта ҳаёт кечирдик. Бироқ ундан кейинги йилларни эслаш мен учун жуда оғир. Дадамнинг ишлари юришиб кетган, бир нечта дўконлари бор эди. Пулдор одамнинг ошна-оғайниси ҳам кўп бўлади деганларидек, дадам ҳам қандайдир кишилар билан ўралишиб қолди. Фақат байрамлардагина оз-оздан ичадиган, аммо ҳеч қачон маст бўлмайдиган дадам бора-бора ҳар куни ширакайф ҳолда келарди. Янги танишлари уларни гоҳ тоққа бошласа, гоҳида бизникида азонгача маишат қилишарди. Бу нусхалар дадамдан шунчаки фойдаланаётганларини биз билсак-да, ҳеч ким на тоғаларим ва на амакиларим кўзларига тик қаролмасдик. Ичкилик аралашган хонадондан файз кетади дердилар, бувим. Бизнинг хонадондан ҳам файз-барака аста-секин узоқлашиб борди. Гуллаб-яшнаётган дадамнинг бизнеси ўз-ўзидан оқсай бошлади. Буюртма берган моллари ноқонуний йўл билан олиб кирилаётгани аниқланиб бекор қилинди. Кейин билсак, бу ишларнинг ортида дадамнинг янги шериклари турган экан. Бирин-кетин дўконларнинг даромади пасайиб, дадам уларни сота бошлади. Энг алам қилгани сотилган дўконларни ўша шериклари харид қилишган экан. Доим меҳнат қилиб ўз кучи билан оёққа турган киши учун бундай зарбани кўтариш оғирлик қилди. Айниқса, бир варакайига бор-будидан айрилиш «мол аччиғи — жон аччиғи» экан. Кейин билсак, бу ишлар дадамга қўйилган тузоқ бўлиб чиқди. Уларни синдирмоқчи бўлган кишилар шу йўлни афзал билиб, ичидан йўқ қилишмоқчи бўлишган. Дадажоним бу ишлардан гангиб, алам устида ҳар куни ичишни одат қилди. Ҳатто бир марта бўлса ҳам чертмаган онажонимга қўл кўтаришгача борди. Маҳаллада оиламизни обрўси кун сайин пасайди. Биз эса кун ора бўладиган жанжаллардан кўчага чиқишга уялардик. Аста-секин дадамни йўлга соламан деган буваю, амакиларим ҳам биздан узоқлашиб кетишди.
Кунлардан бирида қаттиқ маст бўлган дадам қўшни маҳалладаги хонадондан тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетади. Уйда ёлғиз бўлган келинга эса ғинг десанг сўяман деб пичоқ билан таҳдид қилади. Келиннинг чинқириғини эшитган одамлар дарҳол ҳовлига тўпланишади ва милиция чақириб дадамни ўғрилик ва тажовузда айлаб олиб кетишади. Ҳибсхонада ўзига келган дадам нега бундай иш қилганини ҳатто эслолмайди ҳам.
Бўлиб ўтган ишлар дадамни руҳан синдирганди. Ўғрилик ва совуқ қурол билан тажовуз қилишда айбланиб, узоқ муддат озодликдан маҳрум этилди. Бу ишлар шу қадар тез бўлдики, аввалги ҳаётимиз гўёки тушга ўхшарди. Вақт ҳаммасига даво деганларидек, биз ҳам кўникишга мажбур бўлдик. Онам энди икки хисса ишлашим керак деб тикув фабрикасига ишга кирди. Кундузи фабрикада ишласа, кечқунлари алоҳида буюртмалар билан шуғулланарди. Бизни ҳеч нимадан зориқтиришни истамай туну кун тиним билмасди. Бу орада биз ҳам улғайдик. Дадам ҳам намунали хулқи ва юртбошимизнинг авф қилувчи фармони билан муддатдан илгари озод қилинди ва яна ҳаётимиз изга туша бошлади. Бироқ дадамнинг кўзларида аввалги виқор, салобат йўқ эди, қандайдир нурсиз, мунгли кўринарди. Бизни ҳам ортиқча тергамасди. Назаримда, ўзини айбдор биларди. Шу билан ҳаётимиз изга тушгандай эди. Маҳалла-куйда бизни «Салим ўғрининг боласи» дея тилга олишарди. Авваллари отамнинг соясига салом берадиган кишилар “Ҳа, нима дейсан, ё сен хам менга пичоқ ўқталасанми” дея мазах қилишарди. Ҳатто бир куни синглим кўчадан йиғлаб кириб: “Болалар менга сен ошиғимизни олдинг, отанг сенга


​​40 кунгача Онамни олдиларида колишга карор килдим. Маьракадан кейин хаммани кузатдик .хамма ишларимизни тугатиб Онамни олдиларига жой солиб етдим .
Кузим кетиб ухлаб колибман .бир пайт йиги овози эшитилади. Кузимни очсам Онам жойнамоз устида утириб йиглаб утирибдилар .Урнимдан туриб Онамни юпатишга тушдим
-Жон Онажоним. Бу хам Аллохнинг хукми.бир синови экан Сабрли булинг жон Онам .Аллох кимни фарзандини олса Жаннатни ваьда киларкан Енизда 7 та болангиз борку .агар хаммамизни олиб куйса нима киласиз жон Она .Уни урнига Курьон тиловат килинг дуо и фотиха килинг .хадеб йигласангиз рухи безовта буладику .десам шунда Онам укий олмаяпман Ихлосга келганда чидамаяпман дегандилар узим дод девордим .
Чунки укамни исми АХАДЖОН эди .......

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


📝Фарзанд доги... (БУНИ УКИБ КОЗИМГА ЁШ КЕЛДИ ВА СИЗГА ХАМ ИЛИНДИМ)

Биз оилада 8 фарзанд 4 киз 4 угил эдик. Дадам мен 16 ешлигимда оламдан утгандилар .Шу пайтда Онам 50 ешларида эдилар. Дадам хаетликларида факатгина икки опамларни турмушга узатишганди холос. Колган 6 болани Онам узлари аел бошлари билан угилларни уйлаб мени ва синглимни турмушга чикардилар .
Шундай килиб вактлар бир бирини кувалаб хар биримиз икки учтадан фарзандли булдик.Хамма уз оиласи билан уралашиб колдик Лекин Аллохнинг иродаси билан энг кенжатой угил укамга фарзанд куриш насиб килмади.Биз узимиз Водийда яшаганимиз сабабли укам хамда келинимиз тинмай фарзанд куриш максадида Тошкентга даволанишга катнашарди. Аммо текширувлар натижасидан шу маьлум булдики ..укамнинг пушти куйган яьни бир умр фарзанд куроомаслиги аник булди....Келинимиз оиласида бир дона киз булганлиги сабабли онаси 10 йиллик турмушини бузиб укам билан яшатмади. Келинимиз жуда хам чиройли ва аклли .фаросатли эди аммо у хам онасига карши боролмади укам билан ажрашиб кетишди. . 3 ойда идда саклатиб онаси бошкага бериб юборди .6 ойдан кейин укам хам бошка бир угли бор аелга уйланди .Укамни кейинги хотини биз уйлагандан хам яхширок чикди .Иккинчи келин укамни нихоятда авайлаб жонига оро кирди. шу холатга бордики укам унинг углини угай эмас... худди узини боласидек ортикрок яхши куриб колди.....
Аммо хает биз уйдагандек бир текисда кетмас экан.
Укам оиласи билан Россияга ишлашга келди.Хар йилда бир марта уйга бориб Онамни куриб яна кайтарди. Бу орада 5 йил вакт утди Бир сафар укам Узбекистонга борганда негадир хеч кимни хушламас .хеч ким билан гаплашиб утиришни хам хохламасди.Шунда келиндан нима булганини секин сурадим
-Тинчликми .
-Ха тинчлик .деб жавоб берди
Нега эризи кайфияти йук .урушиб колдиларингми.
Шунда келин даб дурустдан мени кучоклаб йиглаб юборди......
Хеч нимага тушунмайман нима деб юпатишни билмайман .Бир дам йиглаб булиб узини босиб олгандан кейин яна саволга тутдим .Тинчликми. ...
Опажоним укангиз касаллар
Нима .яна канака касал.?
-Укангизни бошларидан усимта чиккан.....колган гапни гапиришга куймадим.
.....Рак ...
Юрагим оркамга тортиб .куз олдим коронгулашиб кетдим .Аммо бу хакикат эди .
Ховлида утиролмай уйимга кетишга шошилдим .Негаки узим елгиз колгим келганди.Агар уйда яна бир оз утирсам украб дод солишим аник эди.
Эртаси куни опаларим акаларимни уйимга йигиб укамни касалини айтдим Лекин Онамга индамадик
Бир хафтадан кейин укам оиласи бн Москвага кетишди ва шу ерда Клиникага етказдик
Хуллас 8 йил рак билан олишиб охири бу ердаги бир профессор укамга энди бошка хеч нарса кулидан келмаслигини айтиб гапини охирида Онанг борми деб сурабди .
Шунда укам- Ха.. деса
-Унда колган умрингни Онанг билан утказгин деб укамни Узбекистонга жунатишга когозларини тайерлаб берди .
Укам уйга келганда хеч ким уни касал одам демасди .Чунки буйлари басавлат келишган .хамда икки бетлари нимкизилгина .умуман касалга ухшамасди.Узи угилларни ичида энг чиройлиси шу укам эди ..
Аллохнинг иродасини карангки уйга келиши бн бошидаги шиш уз узидан йуколиб .бир хафтада буйнидан усиб чикди .
Зудлик билан больницага етказиб операция килдирдик. Операциядан чиккач узбек докторлари бизга
-Харакатларини килиб куйинглар .бир ойга е боради е бормайди дейишди.
Хамма опа укалар маслахатлашиб укамни улимтигини тайерлаб куйишимиз керак эди .
Бу нарсани Онамга айтишга хеч кимнинг хадди сигмади.Хеч кимда юрак йук эди хам айтгани.
Хуллас операциядан кейин роса 10 кундан кейин укам бандаликни бажо келтирди......
Колган 7 та фарзанд Онамни юпатоомасдик. Чунки энг кичик кенжатойимиз .эркатойимиз .басавлат чиройлгимиз эди шу укам..
Таьзия утди. Марака хам утгач Онамга синчиклаб караб юрагим эзилиб кетдим .Онам энди хеч ким билан гаплашмасдилар. узларича юрган йулларида тинмай гапириб пичиллаб йиглардилар.


😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰

Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....

ДАВОМИНИ УҚИНГ👇


​​📝Ҳаёт. (Бўлган воқеа)

София турмушга чиқди. Ёш нарса келинлик эмас, зулм-зўравонлик даврини сура бошлади. Бир ёнда ўғлини қизғанаверадиган қайнона, бир ёнда укаси ва келинини холи қўймайдиган опа-сингиллар, бир ёнда София учун қалқон бўлмайдиган эр... Уйдаги минғир-синғирлардан, жанжаллардан тўйиб кетган Ўктам ажрашиб кетди. Ажрашиб кетди-ю, лекин кейинги уйлангани билан ҳам кўп яшолмади. Ўктам жиззаки, асабий бўлиб қолганди. У Софияни қўмсарди, соғинарди... Бировга айтмасди, ичини ит тирнаганча яшашда давом этарди.

Ўктам уйланди... Яна ажрашди... Яна уйланди... Кўп ўтмай, фарзанд кўрди. Фарзандлари тўрттага етди. Оиласи, аёл, бола-чақаси ҳам биринчисини унуттиролмади.
Бу йиллар давомида (13 йил) София ҳам турмуш қурган, фарзанд кўрмагани учун ажрашиб кетган эди.
Ўктам София билан кўришишга қарор қилиб, уни кўчиб кетган жойидан суриштириб топди. Ва қарорини айтди. Ёшликдаги кибр, ёш катталашгач анча синган эди, СубҳанАллоҳ...

Софи... Шунча йил сенсиз сабр билан яшадим... Энди яшолмайман... Кўрасан, энди аввалгидек бўлмайди... Хоҳласанг мен томондан ҳеч ким билмайди, хоҳласанг айтамиз...
Сен нима десанг шу! Фақат "йўқ", демасанг бўлди. Сени қанчалар соғинганимни билсанг эди, сенсиз йиллар менга фақат дарс бўлди...

София ҳам кўз очиб кўрганини соғинарди, дард-у-аламлари ичида йиғилиб қолган, ўша пайтлар жаҳл қилиб ажрашиб кетганига кўп пушаймонлар еган... Ўктамни эса ялиниб келиши етти ухлаб тушига кирмаган эди. Икки тараф ҳам бир марта хато қилган, энди яна хато қилишдан қўрқувда эдилар. София Ўктамга розилик берди. Софиянинг ота-онаси оқ фотиҳа беришгач, Ўктам уни олиб, яшамаган ёшлигини яшаш учун, тўйишга улгурмаган бахтига тўйиш учун, ҳаёт сафарига йўл олди...
Зулфия Махмуд 

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


​​📝Ёш бир қайнонамиздан мактуб келибди. Сизларга ҳам илиндим. Мактубда балки бизлар ўрнак олишимиз керак бўлган нуқталар бордир... Сизлар нима дейсиз?

"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.   Каналингизда берилган мактублардан парчаларни ўқидим. Ёш қизларнинг турмушга чиқишга шошилишлари сабаби ота оналарнинг илмсизлиги, фақат "қорин ғамини" қилишлари, оилада мулоқот маданиятининг йўқ бўлиб кетганидан далолат.
Турмушга чиққан қизларнинг оиладаги қийинчиликларга учраши, майда гаплар, урф одатларга қул бўлиш, эрларнинг вазифаси, ўрни қайноналарнинг ҳукмига ўтиб кетиши натижасидаги зиддиятлар қурбони бўлиши ислом дунёси учун фалокат. Одамлар майда нарсалар билан овора бўлиб қолсалар, албатта катта муаммоларни унутадилар ёки бунга ақллари етмайди.
Ўзим келин бўлганимда унчалик қийналмаганман, ҳамманинг оиласида бўладиган кичик ташвишлар менда ҳам бўлган. Ўзим ҳам келинлик бўлдим. 3 нафар қизим қаторига яна бир қиз фарзанд келди. Келиним уйимда 18 ёшга кирдилар. Табиийки келиним жуда ёш, болалардек беғубор. Бир қизимни узатганман, 4 нафар фарзанди бор. Иккинчи қизим ҳам 18 ёш, кичиги 12 ёш. Уйдаги қизларимга келин келгунча ўзларини вазифалари қандай бўлган бўлса энди ҳам шундайлигича қолишини уқтирдим.  Биринчи қилган ишим, келинимга хонадонимда эркинлик яратиб бердим яъни маълум бир тартиб қоидаларни ўргатмадим. Уйнинг каттаси қайнота эканлигини, у киши борлигида ниҳоятда одоб сақланиши шартлигини уқтирдим, қолган вақт бемалол эркин бўлиши мумкинлигини айтдим.
Турмуш ўртоғимни хизматини яъни нонушта, тушлик, кечки овқат тайёрлаб бериш, кирларини ювиш, хос хонамизни озода сақлаш ўзим бажараман. Келиним, қизларим ҳам уй ишларида баравар хизмат қилаверишади. Хонадонимда "сансаларчилик" йўқ. Асосийси оилам тинч, жанжаллар тугул баланд овоз чиқмайди, неварамнинг қийқириқларини ҳисобга олмаганда Алҳамдулиллаҳ.
Бунга сабаб оиламизда чин ислом муҳити ҳукм суради, бировнинг ҳаққини биров емайди, бир бирига биродар, ҳамдард, ҳамфикр.
Бидъатлар биздан йироқ, бандасидан эмас оламлар Роббисидан қўрқамиз.
Одамлар гапирмайдими деб ўйлайсиз, гапиришади, ҳаттоки энг яқинларим гапиришади: "... келинни талтайтирма, бунчалик эркинлик берма бошингга чиқиб олади, келин қиз бўлмайди....."
Тўғри келин қиз ўрнини босолмаслиги мумкин, лекин қизданам афзал бўлиши мумкинку.
Келининг намозини ўқиса, рўзасини тутса, Қуръонини ўқиса, эрини хизматини қилса, боласига меҳр билан қараса, одобини сақласа, оғзидан ёмон сўз чиқмаса яна нима керак?! Келинни ҳаққини адо қилмаслик гуноҳ эмасми? У омонатку, уни ҳаққини ейиш омонатга хиёнат эмасми?
Аллоҳ Ўзи барчага инсоф берсин, Роббини ҳузурида савол жавоб бўлишини англаган инсон бировга зулм қилмайди".
Зулфия Махмуд.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


😰Наҳотки хотини унга хиёнат қилаётган бўлса?! Зафар куни билан ишда бўлади. Аммо, бугун у ишга бордию, бир хужжатни уйда қолдиргани сабабли қайтишга мажбур бўлди. Қайганида эса уйига бегона эркак келганини оёқ кийимларидан сезди. Ичкарида эса хотини шодон куларди. Ҳа, хотиним менга хиёнат қиляпти, қони қизиб кетди Зафарни. Иккисини ҳам ўлдираман бу Худо бехабарларни. У ошхонадан пичоқни олдида ичкарига босатириб кирдию бегона эркакни орқасидан пичоқ урмоқчи бўлдиямки, ҳалиги эркак ўгрилиб: - Ия 😳😱


​​📝​​Акамнинг фарзандига айтган панду насихатлари кўзимни очди.

Акамнинг уйига бориб эндигина ўтирган эдим турмушга беришганига хали бир йил тўлмаган жияним дод солиб эшикдан кириб келди, бу холдан хавотирланиб сабабини сўрадик, жияним йиғи солиб дардини айта бошлади акам сабр билан тинглади, келинойим эса қудаларини қарғай бошлади шу захоти акам келинойимни икки оғиз сўз билан тинчлантириб қўйди.
Акам жиянимни ёнига ўтказиб.
Эй қизалоғим мени қувончим, сени аччиқ кўз ёшларингни кўриш менга қанчалар оғир эканини билсанг эди, сен хаётингдан норози эканингни кўришдан кўра фоний дунёни тарк этишим енгилроқ эканини билсанг эди.
Сўнг халимлик билан жиянимни бошини силаб, мени қувончим уйингда қорнинг оч қолмаяпдими?
- Йўқ тирикчиликдан муаммо йўқ.
Уйқуга нечида ётиб эрталаб қай вақтда уйғонасан?
- Холатга қараб базан телевизор кўриб кеч ётаман, кўпроқ соат ўн бўлмай ухлаймиз эрталаб тонг отмай уйғонамиз.
Машаллох ўзимни фариштам, сенга қанчалар оғир эканини тушунаман сени хозирги ғамингни тарозида ўлчашни имкони бўлганда ярим тоннани босарди дея бош чайқади.
- Жияним эса бир тоннани денг дадажон мени ажратиб олинг энди у ерда бир кун хам яшолмайман.
Майли қизим сени ташлаб қўймайман ажратиб оламан, қизим тинч яшамаса мен тинч яшай олармидим лекин сен хали тушунмайдиган бир нарса бор, хозир эринг бн яшаб турган холатингдаги бир тонна ғаминг ажрашганингдан кейин юк машинаси хам кўтара олмайдиган ўн тоннага айланиши мумкин буни биласанми, мен шу томонини ўйлаяпман қизим. Хали қариб қолганим йўқ бемалол сени кам кўстингни қилиб боқишга қурбим етади аммо биз дунёга устун бўлмаймизку кейин нима қиласан? Ажрашганингдан кейин эринг каби ёш йигит сенга уйланмайди, инсон хар қанча бой бўлмасин маликалардек шахзодалардек зўр шароитда яшаса хам хеч қачон жуфтисиз ўзини бахтли ҳис эта олмайди, қайнонангни кўнглидагидай сеп сидирға қила олмаган бўлсак, сенга қовоғини солиб ишингдан камчилик топиб эринга ёмонлаётган бўлса албата бу ёмон, лекин бу холат ажрашишинга сабаб бўлолмайди қизалоғим.
Ақлинг бн бир қарорга кел келгуси хаётинг ўз қўлингда уканг хам уйланадиган, қизгинам сени ажратиб олсак бу уй ўз уйинг бўлсада биздан кейин келин олдида бир бурда нонга хам уйлаб қўл узатадиган бўлиб қоласан бунга енгил қарама.
Биз ота-онангмиз суянишинг мумкин бўлган энг яқин кишиларингмиз лекин эринг сени ярим жисминг, у сенга биздан хам яқинроқ, сенда эрингни хаққичалик хеч кимни хаққи йўқ.
Қайнона қайнотангни умри узоқ бўлсин лекин биз хам улар хам бир кун бу дунёни тарк этамиз.
Энди гапларимни мулохаза қил, сиз нима десангиз шу десанг хозир акангни машинасида олиб бориб узр сўраб сени ташлаб келамиз деди, жияним бир оз сукут қилиб қайтиб кетишга рози бўлди олиб бордик, борганимизда қудалар очиқ юз билан кутиб олиб биздан олдин узр сўраб минатдорчилик билдириб жиянимни олиб қолишди хозир тинч яшашияпти.
Акамнинг жиянимга айтган гаплари мени хам кўзимни очди ва хотинимнинг гапларига қулоқ солиб эридан аразлаб келиб уйда эркаланиб ўтирган қизимга акам айтган гапларни такрорлаб қудаларимдан узр сўраб куёвим билан қизимни яраштириб ташлаб келдим. Менга тинчлик бермаётган ташвишларим ариди алхамдулиллах.
Биз кўп холларда қудаларимизга бўлган нафратимиз туфайли фарзандларимизни бахтсиз қилиб қўйияпмиз афсус ва яна шуни тушундимки узатилган қиз оч қолмаса, хўрланиб рухий касалга чалиниш хавфи бўлмаса, диндан чиқариб юборадиган холат бўлмаса, кўчага чиқариб хайдаб юбормаса майда гаплар учун эр-хотинни арзимас жанжали учун латта путтани паст-баланд қилдинг деди деб қизини ажратиб олган ота-оналарнинг келгуси хаёти надомат ва фақат ютқузиқ экан, чунки боласи бўлса алиментдан бошқа нарсага эришолмайди. Ажралиб яхши яшаганда хам қизнинг бахти очилмай қолиб кетса ота-онасидан бир умр нафратланиб ўтар экан буни гувохи бўлияпмиз, ёш келинчаклар хаётни аччиқ чучугини тушунмаса катталар тўғри йўлга солмаса охири... Арзимас гап сўзлардан ажрашиб кетилияпти.
Куёв томон хам инсоф қилсин барака топгурлар.
Кимдир хулоса қилар деган умидда ёздим...

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


🔢 MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!

⁉️ USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?


​​Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

Бобоси ... Бобоси йиғлатди уни..
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...

Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Хазонрезги.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Показано 20 последних публикаций.