Жамила кўзи билан ер чизиб қолди. Келин бўлиб тушганидан бери бўлиб ўтган гап-сўзлар кўз олдидан бирма-бир ўта бошлади. Қайнонаси сира бировни ёмонламас, аччиғи чиққан кезларда: «Аввало инсоф берсин, инсоф бермасаям қийин», деб қўярди. Жамила бундай кенг феълли, кечиримли бўлиб яшашнинг оғирлигини шу тобда ҳис этгандек бўлди. Қайнонасига ҳурмати янада ошди. Камзулини елкасига ташлаб, дарвозахонада унга етиб олди:
— Майлими, ойижон, мен ҳам сиз билан кириб чиқсам…
Қайнонаси меҳр билан унинг елкасига қоқди-да:
— Юринг, қизим, юринг, — деди.
Рисолат хола бир сиқимгина бўлиб, шифтга термилиб ётарди. Уларни кўриб, юзига билинар-билинмас табассум югурди. Аммо қимирлай олмади.
— Дўхтирлар жойидан жилдирманглар, дейишди. Қон босими ошиб кетибди. Уколларини қилиб туришга қайси ҳамширани чақирсак экан, деб бошимиз қотиб турганди, — деди Рисолат холанинг катта қизи.
— Ие, нега бошингиз қотади? Мана, келиним ҳамшира-ку…
Рисолат холанинг қизи андишали оҳангда деди:
— Жамилахон рози бўлармикин?..
— Бу нима деганинг, нега рози бўлмайди?! — қайнонаси гапира туриб Жамилага «Бирор нарса десанг-чи», дегандек қараб қўйди.
Жамила Рисолат холанинг томир уришини текширди. Қон босимини ўлчади. Шифокор тайинлаган укол-дориларни кўриб, вақтини белгилаб олди.
— Шу… Биттасини кечқурун ўнда қилиш керак экан-да, сизни безовта қилиб қўямизми, деб хижолат бўлиб тургандик, — деди Рисолат холанинг қизи унга мўлтираб қараб.
— Йўғ-э, нималар деяпсиз, мен, барибир, кечроқ ухлайман.
Қиш мартнинг ўрталаригача чўзилди. Рисолат холани икки марта касалхонага ётқизишди. Лекин у: «Уйимга кетаман, ўзимнинг дўхтир қўшним бор», деб охиригача даволанмай қайтиб келаверди. Қиш ичи Жамиланинг бир оёғи Рисолат холаникида бўлди. Устига-устак маҳаллада биров шамолласа, бошқаси тумов билан оғрир, шифокор тайинлаган битта-яримта уколни олиш учун қишлоқ врачлик пунктига боришга эриниб маҳалладошлари унинг уйига келишар, «дўхтир келин»нинг ҳурматини жойига қўйишарди.
Энг қизиғи, ҳар куни эрталаб супургисини кўтариб, кўчага чиққанида эшигининг олди қорлардан тозаланган, супуриб-сидирилган бўлар, Рисолат холанинг қайсидир набираси бу юмушни адо этарди. Келин: «Мени ноқулай аҳволга солманглар, ўзим йиғиштириб оламан», деса, «Бувимни биласизу, икки эшикнинг ораси бир қадам, Жамиланинг дарвозасини ҳам тозалаб қўйинглар, оғироёқ нарса, тойиб, йиқилиб нетиб юрмасин, деб қўймайди», дейишарди. Шундай кезларда Жамила катталар ният қилганидек «Туп қўйиб, палак ёзиш» қанчалар машаққатли, қанчалар мураккаб эканини, унга сабр, кенг феъл ва кечиримлилик билангина эришиш мумкинлигига иқрор бўларди.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK