Okhunova’s blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


"Hayotiy kuzatishlar, qiziqarli fikrlar va shaxsiy tajribalarim bilan o‘rtoqlashadigan blog. Fikr almashamiz, o‘rganamiz va ilhomlanamiz!🌌🗽🌎❄☃️🌲

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bahodir Ahmedov
Ироқда 9 ёшли қизлар никоҳга киришига рухсат берувчи қонун қабул қилинибди

Бу қонунни қайси қонуншунослар қабул қилганикин? Ақли, психикаси жойидамикин бу қонунни қабул қилганларни. Ақли-ҳуши зомбидек бўлганларга бу қонун мойдек ёқиб мурғак гўдакларни қайсидир чолга қўш-қўллаб топшириб юборишади. Бу ҳақиқий мутаасиблик…

Мен ҳатто ҳозирги кунда кўплаб давлатларда вояга етиш ёши сифатида қабул қилиниб никоҳга киришиш ёши бўлган 18 ёшга ҳам танқидий қарайман. 23-24 ёшлардан, дунёқараши нисбатан шаклланганда, жисмонан етилганда никоҳга киришиш зарур деб ҳисоблайман. 9 ёш-ку бу ёш болага нисбатан шафқатсизлик.

9 ёшли болани тасаввур қилинг. Мактабга қадам қўйиб харф таниганига кўп бўлмаган, ҳаёт ҳақида энди тушунчалар пайдо бўлаётган бола. Никоҳни биладими? Тўйи куниям ўйин ўйнаяпмиз деб ўйласа керак… Ҳали мустақил фикри шаклланмаган фарзандни ўзи билганига узатиб юбориш бу боласини одам ўрнида кўрмаслик аслида. Бир жонсиз обьектдек қараш. Бундай муносабат эртага сизгаям шундай жавоб берилишига олиб келади. Натижада биз бир гала травмалардан иборат тирик мурдаларни яратиб қўямиз.

👉@bahodirahmedoff👈


Репост из: Alimoff
Ютюбга видеороликлар қилаётганимда, айниқса, ўзимизнинг тарихга оид мавзулар бўйича изланганимда, кўплаб олимларнинг илмий ишларини ўқишга тўғри келади.

Мени эътиборимни тортган жиҳати, почти ҳамма илмий ишларда мавзуга абсолютно алоқаси бўлмаса ҳам И.Каримовнинг асарларидан иқтибослар бўлади.

Ўша иқтибоссиз ҳам мавзу тушунарли, уни олиб ташласа ҳам ҳеч нарса ўзгармайдиган ерда булар бор. Мажбуран тиқиб кетилганга ўхшайди. Балки у пайтларда бусиз диссертациялар қабул қилинмагандир деб ўйлаб қоламан.

Совет давридаги илмий ишларда ҳам “Партиянинг фалон Съездида айтилганидай…” деган гаплар кўп учрайди, Ленин ва ўша давр Бош котибидан иқтибослар ҳам “must have”

Буни сирини билмайман, тушунмайман. Хўп бўлажак олимлардан буни талаб қилишса, талаб қилган томонга бу нарсалар нега керак? У нима беради? Ҳар қандай жавоб мени “Ҳааа бу тўғри экан” дегиза олмайди.

🧠@nurbekalimov


Репост из: Alimoff
Маҳалла чатимизда распродажа...

Сўнги кунларда қишлоқдаги маҳалламни чатида одамлар уйларидаги турли буюмларни сотаётганига кўзим тушиб қоляпти. Скутер, стенка, кир машина, духовка... Кўпчиликдан нега сотяпсиз деб сўрадим. Рўзғорга пул кераклиги учун деган жавоблар олдим. Мен эса "янгисини олмоқчимиз" деган жавоблар кутгандим.

Ха азизлар, одамлар қишдан эсон омон чиқиш учун ҳаракат қилишяпти... Бу ҳам одамларда иқтисодий ахвол ёмонлашаётганидан бир сигнал бўлса не ажаб.

🧠@nurbekalimov


Репост из: Отабек Артиков
Ироқда қизларни 9 ёшдан турмушга беришга рухсат беришибди.

Ҳа Саддам Ҳусайн диктатор эди, аммо радикал долбанний эмасди, у педофилияга рухсат бермаганди.

Исломий давлат қуриш фикрида юрган ҳар бир радикал мияни ичида вояга етмаганларни иттариш истаги мавжуд аслида.

🇺🇿@Otabek


Hurmatli kuzatuvchilar to'g'ri ayrim sabablarga ko'ra o'zim post yozolmayabman. Lekin ayrim o'zini tanitishdan qo'rqib kanalimni pismayib kuzatadiganlar diqqatiga quyidagi gaplarim bor

😏😏😏😏😏😏😏😏😏😏😏

"Aziz kuzatuvchim, xabarning qayerdan uzatilgani ochiq-oydin ko‘rinib turibdi. Agar o‘zimniki qib qo‘yganimda, buni yashirib qo‘yishimni bilasan😞😏😏😏. Fikringni aytganing yaxshi, lekin boshqalarga noto‘g‘ri taassurot qoldirmaslik uchun avval yaxshilab o‘ylab yoz😏🤬 Yoqmasa, o‘qimay ketishing mumkin. Har bir uzatgan postimning maqsadi bor, buni tushunganlar tushunadi. Keyingi safar sal chuqurroq fikr qil"

Ko'rolmayotgan bo'sang aytib qo'yaver bir joyingni manabunday 🤌 qilib kuzatgin . Xuddi birnimaga aqling yetadiganday arzirli narsani tanqid qigin🤣


#oxunova
#sevara
#ko'rolmaydiganlar uchun


Репост из: Отабек Артиков
Ўзбек болажон халқ😢

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Ўзбекларни аксарияти яҳудий миллати деса жазавага тушади (сионист билан бошқа яҳудийни фарқига бормайди)

Лекин яҳудий боласини савдолашиб кимгадир сотмайди.

Яҳудий боласини ҳожатхонага ташлаб, ёкида бўғиб ўлдирмайди.

Яҳудий боласини ўзи истаган одамни қизига уйланмагани (ўғлига турмушга чиқмагани) учун оқ қилмайди.

Яҳудий ўз боласини зўрламайди.

Яҳудий ўзи тўқликда яшаши учун боласини кўчада тиланчилик қилдириб қўймайди.

Аслида дунёдаги энг болажон халқ бу яҳудийлар.

Хўш аслида ким-кимдан жазавага тушиши керак?
Биз уларданми ёки улар бизданми?

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Замонамизнинг бир гала бекорчи кнопочный доҳийларининг валақлашича Амриқони аланга ичинда қолғони, Фаластинға қилинғон зулм учун офат эркан.

Ёбана аттана оғзина носқовоқ, айбни қилғон бошқалар бўлса нега Колийфорний ёнаётир баччағар?

Шунда Исроил айбсиз эканда олов тугул таппидан чиқайдурғон тутун ҳам йўқ уларда.

Бачалар бундай гаплар билан кўнгилингизға таскин бермангизлар, ёнаётганлар урушни бошлаған сиёсатчилар эмас артис, апирис ва бир гала қора халқдир.

Кулфатни таъна қилинмайдур буни ҳазрат Шекспир Ибн Лондон айтқан, қани омин сур бердан ҳамманг парковкага қараб...

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Бош эгишни Сталин ўргатмади.
Сталинни боболари бу ерларни босиб олиш учун келганидаёқ казо-казолар уларни бош эгиб кутиб олди.

Амирликлар, хонликлар азал-азалдан миллатга раҳбариятга бош эгиш керак деган тушунчани минг йиллар давомида сингдириб келди.
Омма минг йиллаб оддий эшон, домла, бой деган бир пулга қиммат шахсларга ҳам бош эгиб, керак бўлса сиғиниб, қизигача ҳадя қилиб келди.

Бу миллат 3000 йиллик тарих давомида 2700 йилдан ортиқ вақт давомида мустамлака бўлиб, бош эгиш омонлик кафолати деган фикр билан улғайди.

Руслар бош эгишни ўргатмади, улар бостириб келгандаёқ минг йиллар давомида бош эгиб ўрганиб қолганлар уларни доимгидек бош эгиб кутиб олди аслида...

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лос-Анджелесдаги ёнғинда баъзи бизникилар ноадекватлик билан "баттар бўлсин", "копирларга худони жазоси келди" деб, уларни кулфатидан қувониб, сийиб қўйгудек бақир-чақир қилаётганда АҚШ берган бомбалар остида қон кечиб яшаётган Ғазолик болалар Лос-Анджелес аҳолисига ҳамдардлик билан видео қилибди.

Бизни радикалбош тормозлар кўрсин бу видеони.
Аслида ҳар қанча нафратланишга сабаби етарли бўлган шу болаларчалик бағрикенг эмассизлар.

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Пора билан қўлга тушиш мусобақасида 2 йилдан буён ҳоким ёрдамчилари ҳоким ўринбосарларини ортда қолдиришмоқда.

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
"Электрогидроэнергомеханизациялаштираолмаганликларингиздандурда" деган узун номли ҳоким ўринбосарлик лавозими ҳам ташкил этиш керак.

Йиғилишда ўринбосарни лавозими номини ўқиб бўлгунча йиғилиш ҳам тугаб бўлади...

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
ТУН ФОТОСИ

Бу дунёда ҳеч кимга ишонманг, ҳатто шу маслаҳатни бераётган менга ҳам😁

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди.

Самарқанд вилоятини гуллатган Эркин ака Сирдарё учун ҳам кўп ижобий ишлар қилишига шахсан менда шубҳа йўқ.

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Сизларга бир сирни очаман, бу сирни ҳеч кимга очмаганман, хуллас мени асл келиб чиқишим араблардан.

Оилада фақат синглимни паспортида миллати араб ёзилган, қолгани бир вақтлар мумкин бўлмагани учун мажбуран ҳужжатда "ўзбеклаштирилган" аммо лекин бироқ ҳатто биз бу даражада араблашмаганмиз.

Мен кўпроқ туркийпарастман.
Арабларга ҳавас яхши, аммо арабпараст бўлиб, фарзандларни бундай тарбиялаш хато деб ҳисоблайман.

Ҳатто мен ўзбекни миллий дўпписини фаҳр билан кияман, ўзбекистонлик эканимдан фаҳрланаман ва ҳеч қачон АРАБман дея кўксимга уриб, керилмаганман.

Аслида ҳар қанча арабий урф-одат фақат мен ва менинг уруғимдагиларга ярашса ҳам, аммо биз араблашиб кетмадик.
Баъзида атрофдаги ўзидан араб ясаб олганларни кўриб, кулгим келади.

Камига мени яҳудийпараст, руспараст яна фуйзнаю бирнарса парастга чиқариб, ўзидан араб ясаб олганлар ростакамига кулгимни келтиради.
Бу худди тошкентга кеча ўқишга кириб кеволиб, тоза тошкентликка "тоза тошкенлимисан ў" деб сомнения қилгандек кулгили аслида.

Бизда ҳали ҳам араб тилида гаплашадиган уруғлар сақланиб қолган, ҳали ҳам араб диёрида яшайдиган қариндошларим сақланиб қолган, аммо негадир биз бу даражада арабпарастлик қилмадик.

Инсон яхши одам бўлиши унинг миллатига алоқадор эмас, инсон ҳақиқий инсон бўлса у қайси миллат бўлмасин эъзозда бўлади.

Араблашаётган ўзбек жамияти мен каби ўзбеклашган арабларни ҳам қўрқитади рости.

Миллатим ҳақида ҳеч қаерда оғиз очмасдим, уялганимдан эмас, шунчаки бу мақтанадиган нарса эмаслигидан жим юрганман.
Арабча жамият ҳам тарғиб қилмайман чунки мен ўзбекона тарбия топганман, қонимдаги араблар қони бу шунчаки қон холос, бугун эса рости чидаб туролмадим.

Эй ўзбеклар бу даражада ўзлигингизни йўқотманг, биз ич-ичимиздан барча яқинлар араб эканимизни биламиз, миллатимиздан ор қилмаймиз. Ўзлигимиздан тонмаймиз, аммо тилимиз ўзбек, одатларимиз деярли ўзбекона.
Исмим ҳатто ўзбекча.
Сизларни араблашаётганларинг эса бу шунчаки кулгили.

Чин мусулмон бўлиш, араблашиш билан белгиланмайди.
4-синф қизни арабга тегаман, соққа ишлайман дейиши эса бу шунчаки даҳшат.

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
АҚШга ёпирилаётган тўфон ҳақидаги хабарлар остида хурсандчиликдан кети йиртилиб кетгудек суюнаётганлар бор

АҚШ ҳукуматининг сиёсий ўйинлари учун нега фуқаролари жабр кўриши керак?

Бу далбанларга кимдир географиядан дарс ўтганми.
Ҳукумат аъзолари тўфон бўлиши кутилаётган Флоридадан 1.5 минг километр узоқда яшашади.
Яъни бу тўфон бирорта мазлум шарқ мамлакати учун АҚШ ҳукуматидан қасд олаётгани йўқ.

Флоридада сен ва менга ўхшаган оддий одамлар яшайди ва жабр уларга бўлади.

Бу одамларда бу даражадаги нафрат ва ҳасад қачон уйғонди экан?

Яқин шарқдаги можароларда Флорида халқини нима айби бор тупой дейдиган одам йўқ.

Бошқаларни кулфатидан суюнадиган одамданда жирканчроқ махлуқ бўлмаса керак...

АҚШ ҳукумати менга ҳам ёқмайди, аммо бу дегани фуқаролари жабр кўрсин дегани эмас...

🇺🇿@Otabek


Репост из: Отабек Артиков
Битта тиктокчи "Қиз фарзанд кўрсам, мусорга ташлаб юбораман, мендан фақат ўғил фарзанд туғилади" деб гапириб, охирида узр сўраб ҳам чиқибди.

Шунга ўхшаб, ўғил туғмагани учун хотини билан ажрашишгача бораётган "қўтас" каллаларга бир илмий фактни айтмоқчиман:

Аёлда фақат битта Х (икс) хромосома бор.
Эркакда эса YX.
Яъни эр хотинини огородига Х экса ХХ яъни қиз туғилади.
Y хромосома экса ХY бўлади ва ўғил туғилади.

Яъни нима туғилиши эркак қайси хромосомани экишига боғлиқ.
Сени ичинг тўла Х бўлса бунда бечора хотинни нима айби бор тупой дейиш керак.

Эй деҳқон ерни ёмони бўлмайди деҳқонни ёмони бўлади.

Экин яхши бўлмаса ердан эмас, кетмондан гумонда бўл жўра.

Фарзанд қадрини кетмони синганлардан сўра.

🇺🇿@Otabek


Репост из: SOʻZ KIMYOSI
Эътиқодли одамларни муҳокама қилишса ёқтирмасдим, эътиқодсизлар муҳокамасини ҳам. Ичимдаги адолат бошқа нарса дер эди. Хотиржам ҳам эдимки, ахир улар учун муқаддас Китобда оят нозил қилинган, Аллоҳ ҳидоят қилмаса бандасини қўлидан нима ҳам келсин?! Бироқ шундай кишилар бор, уларга вазифа юкланган. Улар жим турмаслиги, зулмга кўнмаслиги, мазлум халқ томон туриши шарт эди...

Аввалида нега кўршапалакларга салла кийдирилган экан деган савол туғилганди. Ўқигач, ойдинлашди. Ҳокимиятни сақлаб қолиш ва бойлик орттириш учун бир аср олдин ҳам диндан кераклича фойдаланилган экан...

Аслида, Аллоҳ ҳамманинг зиммасига вазифа юклайди. Илм аҳлиникига зиёдроқ! Хонлар даврида ҳам мазлум халқ томон турмай, имтиёзлар эвазига золим хонлар томон туриб, халқни сабрга чақирган, ўзини айблаганлар бўлган!
Ҳозир ҳам ҳар нарсада халқни айблайдиганлар топилади.

Уларга камида: “Зулм қилма, халққа ҳам қайиш, зарур эҳтиёжларини бер. Аллоҳдан қўрқ” дейишга ваколат берилган, тил ҳам. Аммо улар халқ учун аниқ ис газидан ўлиш хавфи турганда қандайдир измлардан ҳавотирдалар, кам сонли одамгина биладиган тўртта катта ҳарфни тарғиб қилиб, ҳаммага танитиб, уни хавф қилиб кўрсатиш билан бандлар, аёлларнинг иштони-ю, лозимидан ортмаётирлар, жин-ажиналар ҳақида баҳс қилиб оммани чалғитиш билан оворалар...
Улар айни газсиз, светсиз, ишсиз, камбағал халқ учун қанчалик хавф туғдирардики?
(Бу билан уларнинг зарарини ва лаънатланганини имони бор киши инкор қилмайди. Аммо қанчалик муҳим эди, шуниси бор...)

Тинч замонда ҳам қотиллар бўларкан! Ис газидан ўлаётганларнинг қотиллари бор ва уларнинг кимлигини ҳамма яхши билади. Ана ўшаларга Аллоҳ кифоя қилсин! Уларни инсофга чақиришга ҳақлилар бор, ана ўшалар У дунёда Аллоҳ ҳузурида жавобга тортилсин!

Гўёки гапираётган бўлиб, гўёки халқни хавфдан огоҳ қилаётган бўлиб кўринишга уринаётганда Аллоҳ кечираётгандек, ҳидоят қилгандек, эъзозлагандек, илмини зиёда қилгандек... адаштириб қўйишидан қўрқилмайдими?... Хуллас калом, Аллоҳ сизга ҳам макр қилишидан қўрқмайсизларми?!
(Аввало ўзимизга бериладиган савол, аммо халқ бўлиб уларга ҳам шу савол билан юзланиш керак. Мен халқман! Мен мазлумман! Айт-чи, сен мазлум томонмисан? Унда нега оғзингга талқон солдинг? Сенга эргашдим, динимда йўлбошчи дедим, сен нега зулмга кўз юмдинг? Ҳаққимни сўрашга келганда сабр қил дединг! Ҳаққимни сўрасам ношукрликда айбладинг! Ҳаққимни бермаётганларга тавозела мулозамат қилдинг, иззат-икром кўрсатдинг, тилинг билан бўлса-да, инсофга чақирмадинг...)

Қачонлардир эътиқодида собит одамлар бўлган! Улар дор остида ҳам ҳақни гапиришган! Ҳақ томонда туришган! Бугун жони ширин айрим салла кийган кўршапалаклар халқни эмас меш қорнини, молини қайғусида. Нимани чал деса ўшани чалиб, халқни ўйнатаётир!

Нима ҳам дердик, Маҳкаматул Қуброда кўришгунча...

Халқни сиздан - зиммасига Ҳақни айтиш вазифаси юклатилганлардан сўрайдиган кўп ҳисоби бўлади...

ПС: “Ҳеч кимни айблама, шукр қилиб яша. Омадсизлар, бахтсизлар ҳамма кулфатида ўзгаларни айблайди” куйини чалувчи, халқ пулини талон-тарож қилиб бойлик орттирган казо-казолар ва ўшалар қозонидан ош еяётган маддоҳлар бор. Ўшаларга эслатма: Халқни газсиз қолишида, совуқдан ўлаётганида, ишсиз мардикор, мухожирликда хорлигида ҳам халқни айблайсиз! Халқ бошига тушаётган кулфатларга халқ айбдор, ҳа, ўз ҳаққини бериб қўйгани, ҳаққини талаб қилмаётгани, ўз бошига ўзи Бош танлай олмаётганида, шубҳасиз, айбдор! Айбдормиз! Бироқ бутун халқ масъулиятини олганлар кўпроқ айбдор! Халқ эркини бермаётганлар кўпроқ айбдор... Эплолмаяптими, кетсин! Эплолмаяптими, бошидаги саллани ечсин! Токи ортиқ халқни чалғитмасин. Умиди, келажаги билан ўйнашмасин!


Репост из: Bahodir Ahmedov
“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”

Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.

Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.”
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.

Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.

Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.

Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.

Реал воқеликдан сабоқлар.

©️Адвокат Э.Тожибоев


👉@bahodirahmedoff👈



Показано 20 последних публикаций.