***
Заҳар ичган Суқротдай
Замон айланаяпти.
Тафаккуримда икки
Жаҳон айланаяпти.
Бедардларга кўланка
Солиб турибди имон.
Излаб тополмаётган
Исён айланаяпти.
Қадим, янги ва ҳали
Мавҳум замонлар аро,
Қайғу калхати бошда –
– Бўрон айланаяпти.
Жим тургани йўқ тоғлар,
Билиб, айтмай турмишлар,
Сўйлашга фурсат кутиб
Имкон айланаяпти.
Булутларни ийдириб
Соғиб олар денгизлар.
Саҳроларда галдираб
Чўпон айланаяпти.
Вақтнинг тўни тўзимас,
Ямоқ кўрмас енглари,
Адашган бир ўзиммас,
Инсон айланаяпти.
“Суқротга ўлим!” дея,
Зиғирдек дона заҳар...
Табассум қилар доно
Армон айланаяпти.
Норасида боласин
Юпатмоққа сабот бор.
Шоҳ амри вожиб, мудом,
Фармон айланаяпти.
Кўмиб бўлмас тоғларни,
Асл шеърга ўлим йўқ.
Кўксимдаги майдонда
Полвон айланаяпти.
Суқрот ютган заққумдан
Юрагимга ҳам томган.
Ва манглайи тор дунё,
Нодон айланаяпти.
Пешонангга сиғмайди,
Орингни кўтарганлар.
Шерни бигизлайдилар!
Чилтан айланаяпти.
Булбулнинг қони ҳаром,
Кар намозхон ҳушёр бўл!
Бомдод яқинлаяпти,
Азон айланаяпти.
Фармон айланаяпти.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Заҳар ичган Суқротдай
Замон айланаяпти.
Тафаккуримда икки
Жаҳон айланаяпти.
Бедардларга кўланка
Солиб турибди имон.
Излаб тополмаётган
Исён айланаяпти.
Қадим, янги ва ҳали
Мавҳум замонлар аро,
Қайғу калхати бошда –
– Бўрон айланаяпти.
Жим тургани йўқ тоғлар,
Билиб, айтмай турмишлар,
Сўйлашга фурсат кутиб
Имкон айланаяпти.
Булутларни ийдириб
Соғиб олар денгизлар.
Саҳроларда галдираб
Чўпон айланаяпти.
Вақтнинг тўни тўзимас,
Ямоқ кўрмас енглари,
Адашган бир ўзиммас,
Инсон айланаяпти.
“Суқротга ўлим!” дея,
Зиғирдек дона заҳар...
Табассум қилар доно
Армон айланаяпти.
Норасида боласин
Юпатмоққа сабот бор.
Шоҳ амри вожиб, мудом,
Фармон айланаяпти.
Кўмиб бўлмас тоғларни,
Асл шеърга ўлим йўқ.
Кўксимдаги майдонда
Полвон айланаяпти.
Суқрот ютган заққумдан
Юрагимга ҳам томган.
Ва манглайи тор дунё,
Нодон айланаяпти.
Пешонангга сиғмайди,
Орингни кўтарганлар.
Шерни бигизлайдилар!
Чилтан айланаяпти.
Булбулнинг қони ҳаром,
Кар намозхон ҳушёр бўл!
Бомдод яқинлаяпти,
Азон айланаяпти.
Фармон айланаяпти.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM