Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг Аёл судьялар жамоаси ҳамкорлигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ўрни, тизимда гендер тенгликни таъминлаш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Қайд этилдики, бугун жамиятнинг бирор-бир жабҳасини фаол хотин-қизларсиз тасаввур қилиш қийин. Жумладан, одил судловни амалга оширишда аёл судьялар муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2024 йилда аёл судьяларнинг сонида 34 нафарга кўпайиб, жами 225 нафарга етди (15 фоиз). Уларнинг 21 нафари раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган. Аёл судьяларимизнинг 3 нафари Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Айни пайтда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига тайёрлаш курсида 39 нафар хотин-қизлар таҳсил олмоқда.
Барча судья бир хил мақом ва мажбуриятга эга эканлиги эътиборга олинса, тизимдаги опа-сингилларимиз жамиятда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлашда эркак ҳамкасблари билан баробар меҳнат қилаётгани яна бир карра ойдинлашади. Ваҳоланки, уларнинг зиммасида одил судлов фаолиятини самарали амалга ширишдан ташқари саранжом уй бекаси, меҳрибон она сифатида фарзандлар тарбиясидек қатор масъулиятлар ҳам бор.Шундан келиб чиқиб, аёл судьяларнинг зиммасидаги масъулият ва мажбуриятлари билан бирга ижтимоий муҳофазаси билан боғлиқ масалаларга алоҳиида эътибор қаратилиб, бу борда бир қатор таклифлар ўртага ташланди.
Шунингдек, аёл судьяларнинг психологик ҳолати, айниқса, судда стрессларни енгиш, иш ва шахсий ҳаётида ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этиш ҳамда тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш каби масалалар хусусида ҳам ҳар доимгидек очиқ, жиддий, аммо самимий оҳангда гаплашиб олинди.
Telegram I Facebook