Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Бу борада, давлатимиз раҳбарининг “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак”, деган гаплари барчамиз учун ҳаётий дастуруламал бўлмоғи лозим.

Шу боис, барчангизни судьялик қасамёди ва касбий одоб-ахлоққа содиқ бўлган ҳолда жамиятимизда адолатни қарор топтириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиб, “Одил судлов – жамият фаровонлигининг пойдевори” деган ғоя асосида бирлашишга чақираман.

Бахтиёр Исломов,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси


Бугун, давлатимиз раҳбари бизнинг олдимизга “халқчил ва адолатли суд тизимини яратиш” масаласини қатъий қўймоқдалар.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак. Шу боис, ҳар биримиз ўз фаолиятимизни танқидий кўриб чиқиб, тегишли хулосалар қилишимиз зарур.

Судья аввало, ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрўсига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Судьяларнинг дахлсизлиги, мустақиллиги Конституция ва қонун билан мустаҳкамланган бўлиб, улар фақат Конституция ҳамда қонунга бўйсунган ҳолда фаолият юритиши, одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўймаслиги ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини билишлари, бу каби салбий ҳолатларга тоқатсиз бўлишлари талаб этилади.

Судья дахлсизлик ҳуқуқини имтиёз деб эмас, балки ўзининг жамият олдидаги улкан масъулияти деб тушуниши керак.

Судьялар одоби кодекси қоидаларига, жамиятда ва турмушда юриш-туриш, одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этиш судья одоб-ахлоқининг ажралмас қисмидир.

Афсуски, орамизда нафсини жиловлолмай коррупцияга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун айбдор шахсларга ҳукм чиқарадиган судьянинг ўзи шундай жиноятларга қўл уруши барчамизни чуқур хавотирга солиши керак.

Биз бундай ҳолатларни мутлақо қабул қилмаймиз ва қоралаймиз. Аксинча, бир жамоа бўлиб, ушбу иллатга қарши аёвсиз курашиб, биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни ҳалоллик билан амалга оширишга қодирмиз деб, ҳисоблайман. Зеро, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир.

Таъкидлаш жоизки, коррупция иллати нафақат давлатларни жар ёқасига олиб келади, балки жамият тараққиётининг асосига зарба бериб, унга қўл урган инсон тақдирини пароканда қилади.

Коррупцияга йўл қўйган ҳар бир шахс онгли равишда ўз Ватани, оиласи, яқинлари, қолаверса, фуқаролик ва инсоний бурчига хиёнат қилади.

Бинобарин, ҳар биримиз тақдиримизни қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда адолатни қарор топтириш билан боғлар эканмиз, ўзимизнинг фидойи меҳнатимиз билан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги сари сидқидилдан хизмат қилишимиз лозим.

Коррупцияга оид жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, қатъиятлик билан жазо муқаррарлигини таъминлашимиз;

судларда кўриладиган коррупциявий жиноятлар, давлат харидлари, ер муносабатлари ва бошқа ишлар бўйича чиқариладиган хусусий ажримларнинг таъсирчанлигини ошириш, бу тоифадаги ишларни чуқур таҳлил қилиб, ҳудудий кенгашларга мунтазам равишда ахборот киритиб боришимиз;

судларни рақамлаштиришни жадаллаштириб, соҳага сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш, ишларни юритишнинг қоғоз шаклидан тўлиқ воз кечиб, инсон омилини кескин камайтириш орқали коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишимиз;

коррупциянинг илдизи бўлмиш – ортиқча ҳашамат ва дабдабага барҳам бериш, ҳалоллик билан рўзғор тебратиш ҳамда суд ҳокимияти вакили сифатида ўзимизнинг камтарона турмуш тарзимиз билан барчага намуна бўлишимиз шарт ва зарур.

Қадрли ҳамкасблар!

2025 йилга мўлжалланган давлат дастурида судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонун даражасида мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар белгиланди.

Бу, ўз навбатида, зиммамизга янада кўпроқ масъулият юклаши ҳамда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар кун тартибини янги мазмун билан бойитиши ҳеч кимга сир эмас.

Касбимиз улкан ақл-идрок ва кўп йиллик ҳаётий тажрибани, холислик ва беғаразликни, интизом ва ҳалолликни тақозо қиладиган ўта масъулиятли, мураккаб, шу билан бирга, шарафли касб эканлигини зинҳор унутмаслигимиз керак. Ваҳоланки, ҳар бир қароримиз инсон тақдири, керак бўлса, унинг ҳаёти билан чамбарчас боғлиқдир.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИНИНГ СУДЬЯЛАР ВА СУД ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ
Ҳурматли судьялар ва суд аппарати ходимлари!

Бугун шиддат билан ўзгараётган дунёдаги долзарб муаммолардан бўлган коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласига, мамлакатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни ҳурматли Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилган ишларга баҳо бериб, келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб бердилар.

Хусусан, “Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш – бу одил судловга соя солиш деб баҳоланиши” ҳамда бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида барчани огоҳлантирдилар.

Бундан олти ой аввал, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам ҳурматли Президентимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътиборни бешта устувор йўналишга қаратиб, улардан бири сифатида коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш масаласини давлат сиёсати даражасида мустаҳкамлаб қўйгандилар.

Шу ўринда, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш ҳамда суд ҳокимияти тизимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишни самарали йўлга қўйиш бўйича “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Судларни кадрлар билан таъминлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида Олий суд ва қуйи судларда кадрлар захирасини шакллантириш, номзодларни очиқ танлаш ҳамда лавозимларга тайинлаш механизмлари такомиллаштирилиб, ҳар бир номзодни комплекс ўрганиш тартиб-таомили йўлга қўйилди.

Суд тизимини ҳалол, пок кадрлар билан тўлдириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда судларда кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш мақсадида республиканинг юридик кадрларни тайёрловчи 13 та йирик олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Судья ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини тўлақонли амалга ошириш ва уларнинг иш юкламасини нормаллаштириш мақсадида судьялар корпуси ҳамда суд аппаратлари учун қўшимча штат бирликлари ажратилмоқда.

Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби коррупцияга қарши курашиш борасида муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур тартибга риоя қилган судья ва суд аппарати ходимлари муносиб рағбатлантирилмоқда.

Суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва турли суиистеъмолчиликларга барҳам бериш, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида соҳани рақамлаштиришга эътибор қаратилиб, коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва инсон омилини сезиларли даражада қисқартиришга эришилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш орқали судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, суд ишларини юритиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш ишлари такомиллаштирилди.

Хусусан, судларда ишларни рўйхатга олиш, уларнинг ҳисобини юритиш, ишларни судьялар ўртасида автоматик тақсимлаш, ижро варақаларини электрон юбориш, судларга электрон шаклда мурожаат қилиш ва бошқа функцияларни назарда тутувчи қатор ахборот тизимлари ишга туширилди.

Бундан ташқари, Олий суднинг расмий веб-сайтида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Коррупцияга қарши ички назорат гуруҳига онлайн хабар юбориш учун махсус платформа ишга туширилди. Судья ва суд аппарати ходимлари мазкур ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича ўқитилди.

Азиз ҳамкасблар!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг тергов судьяси Ўткир Аблакулов "Ҳуқуқий савол-жавоблар" лойиҳасида

Telegram I Facebook


Жиноят кодексини ўрганамиз

16-модда. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари

Жиноят учун жавобгарлик — жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир.

Ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
JINOYAT ISHLARI BO'YICHA TOYLOQ TUMAN SUDIDA ODAMLARNI ALDAB KELGAN QURUVCHIGA HUKM OʻQILDI

Telegram I Facebook


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Бугун Олий судда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман, туманлараро ва шаҳар судларининг судьялари ва ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда суд тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судьялар ва суд аппарати ходимларига мурожаат билан чиқди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
JINOYAT ISHLARI BO'YICHA PASTDARG'OM TUMAN SUDIDA MAHKUMA AYOLLARGA YENGILLIK BERILDI

Telegram I Facebook


ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИ ЎРГАНАМИЗ

15-модда. Жиноятларни таснифлаш


Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Telegram I Facebook




Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оила судьялари - судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослаштирилган судьялар корпуси / Самарқанд вилоятидан махсус репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


З. Джумаев томонидан YouTube видеохостингида томонидан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Аниқланишича, даъвогар Жиззах вилоят прокуратураси давлат манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Дўстлик туман ҳокимининг 2021 йил 27 майдаги №367-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, ажратиб берилган ер майдонларини давлат захирасига қайтариш ва ноқонуний қурилган қурилмаларни буздиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 2023 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори билан Дўстлик тумани ҳокимининг 2021 йил 27 майдаги 367-сонли қарори қисман ҳақиқий эмас деб топилган.

Мазкур ҳал қилув қарори Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 27 ноябрдаги ажрими биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган.

Жавобгар Б.Шодмонов ва бошқалар суд ҳужжатларидан норози бўлиб, тафтиш тартибида шикоят келтирилган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича тафтиш инстанциясининг 2025 йил 5 мартдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 2023 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2024 йил 27 ноябрдаги ажрими қисман бекор қилинган ва янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мурожаатчи З. Джумаев қайним деб ҳимоя қилаётган М.М.га Дўстлик туман ҳокимининг 2021 йил 27 майдаги №367-Қ-сонли қарори билан Саноатчилар МФЙ ҳудудидан савдо ва хизмат кўрсатиш мақсадида бино қуриш учун ер ажратилган ва тегишли тартибда давлат реестридан ўтказилган.

Мурожаатчи З. Джумаев мазкур қарор ва иловаси бўйича бошқа бир фуқаро Ф.Б.га ажратилган ер майдонига ҳам “қайним М.М.га тегишли” дея даъво қилмоқда. Афсуски, бу ҳақда тегишли ҳужжат тақдим қила олмаган.

Шунингдек, З. Джумаев жавобгар М.М.нинг поччаси бўлишлигини билдириб, нотариал тасдиқланган ишончномага асосан ишончли вакил сифатида судда қатнашишни сўраган бўлса-да, бироқ жавобгарга қарриндошлигини тасдиқловчи бирорта ҳужжат тақдим қила олмаган. Шу боис, судлов ҳайъати суд мажлисида З. Джумаевга ишончли вакил сифатида иштирок этишга рухсат берилмаган.

Мазкур ажримдан норози тарафлар белгиланган тартибда Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (пртотест) билан мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилади.

Telegram I Facebook


БАЙРАМНИ ОИЛА ДАВРАСИДА ҚАРШИЛАШЯПТИ

Мунис  онахонлар, дилбар опа-сингилларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар
куни билан самимий табриклаймиз.
Айни байрам арафасида-8 март халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати
билан 2025 йил 7 март куни ўтказилган суд мажлисида Паст  Дарғом
туманида жойлашган 37-сонли манзил колониясида жазо муддатини
ўтаётган 4 нафар  маҳкумага нисбатан тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилига алмаштирилди. Уларга
байрамни ўз оила аъзолари бағрида кутиб олиш имконияти яратилди.

Дунёнинг барча яхшиликлари сизларга бўлсин, муҳтарам аёллар!

Жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди жамоаси.


Нуробод туман Ёшлар маркази биносида жиноят ишлари бўйича туман суди ташаббуси билан туман прокуратураси ва туман ИИБ ҳамкорлигида жамоатчилик вакиллари, фаоллар иштирокида “Оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда аёлларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ADOLAT MEZONI

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maxsus reportaj | Mehnatidan e’tibor va e’tirof topgan ayol

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗНИ НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИ БИЛАН ҚИЗҒИН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Telegram I Facebook


Аёлнинг бахти ўзига боғлиқ.

Аёл кишининг гўзаллиги, унинг нафақат ташқи кўриниши, балки оқилалиги, гўзал хулқи, меҳрибонлиги билан ҳам баҳоланади.
* * *
Эрни оилага боғлаб турадиган, унинг кўксини тоғдек қилиб юрадиган ҳам аёлдир.
* * *
Шарқ аёллари учун ёзилмаган қонун бор. Ушбу қонунга амал қилган аёллар кўркам ва бахтлидир. Бу қонун аёлнинг эрини оиланинг боши, деб қараши ва унга итоат қилиб яшашидир.
* * *
Оилани муқаддас билган аёл, ҳамиша эрини ҳурмат қилади. Эрини ҳурмат қилган аёллар ҳамиша эъзозда, ҳурматда ва меҳир қуршовида яшайди.
* * *
Аёлларда шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир қидириш одати бўлмаслиги керак. Шундагина улар хотиржам яшайди.

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin


ЭЛЕКТРОН (РАҚАМЛИ) ДАЛИЛЛАР

Таҳлилларга кўра, миллий процессуал қонунчилик ҳужжатларида электрон (рақамли) далиллар тушунчаси, улардан фойдаланиш тартиби ва шу билан боғлиқ масалалар назарда тутилмаган.

Электрон далилларга қандай маълумотлар киритилиши ҳақидаги масалалар ҳуқуқий тартибга солинмаган.

Барча соҳаларда рақамлаштириш кенг жорий этилаётган ҳозирги шароитда ғараз ниятли шахслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кибермаконда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Айниқса, содир этилаётган мулкий турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори. Бундай жиноятлардан жабрланганлар сони ва зарар кўлами ошиб бормоқда. Ер юзининг исталган ҳудудида туриб, мол-мулкни талон-торож қилиш имкониятининг мавжудлиги ҳам мазкур жиноятларни аниқлаш ва фош этишнинг мураккаблиги билан изоҳланмоқда.

Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик-процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, электрон маълумотларга электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек, ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлар киради.

Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.

Суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади хамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмни кўздан кечиради.

Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.

Қонунда рақамли далиллар тушунчаси ҳам қайд этилган. Унга кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги электрон маълумотлар, шу жумладан, электрон файллар, аудио- ва видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган ва бошқа электрон маълумотлар рақамли далил бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади. Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далиллар мустасно.

Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далил мустасно.

Суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио- ва видеоёзувлар хам рақамли далиллар ҳисобланади. Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.

Мазкур қонун қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга ҳамда одил судлов сифатини ошириш ва суд иш юритувини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ислом Ҳамроқулов,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.

Telegram I Facebook

Показано 19 последних публикаций.