СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ АЛОҲИДА ЭъТИБОРДАЖиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ва Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимининг қўшма Қарори билан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10:00га қадар давлат фойдасига ундирилиши белгиланган ижро ҳужжатларининг ижро ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди.
Ижро ҳужжатлари юзасидан тезкор маълумотлар тайёрлаш, узоқ муддат давомида ижроси таъминланмаётган ижро ҳужжатларини ўрганиш ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги қисмини ижро қилиш асосий масалалар сифатида муҳокама қилинади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев, судьялари Зарифа Ахмедова, Жонибек Раупов, Акмал Алимов, Ўткир Ҳайдаров, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимида навбатдаги қўшма йиғилиш ўтказиб, ҳафта давомида ижро ҳолати юзасидан ҳамда узоқ муддатдан буён ижроси таъминланмаётган ижро варақалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олишди.
Йиғилиш якунида таъсирчанликни ошириш мақсадида жиноий жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келаётган бир гуруҳ судланувчиларга нисбатан ЖКнинг 44-моддаси тартибида ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, МЖтКнинг 474-моддасига асосан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида келгусида ҳам суд қарорларини ижросини таъминлаш бўйича ишларни жонлантириш лозимлиги таъкидланди.
СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ АЛОҲИДА ЭъТИБОРДА.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ва Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимининг қўшма Қарори билан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10:00га қадар давлат фойдасига ундирилиши белгиланган ижро ҳужжатларининг ижро ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди.
Ижро ҳужжатлари юзасидан тезкор маълумотлар тайёрлаш, узоқ муддат давомида ижроси таъминланмаётган ижро ҳужжатларини ўрганиш ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги қисмини ижро қилиш асосий масалалар сифатида муҳокама қилинади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев, судьялари Зарифа Ахмедова, Жонибек Раупов, Акмал Алимов, Ўткир Ҳайдаров, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимида навбатдаги қўшма йиғилиш ўтказиб, ҳафта давомида ижро ҳолати юзасидан ҳамда узоқ муддатдан буён ижроси таъминланмаётган ижро варақалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олишди.
Йиғилиш якунида таъсирчанликни ошириш мақсадида жиноий жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келаётган бир гуруҳ судланувчиларга нисбатан ЖКнинг 44-моддаси тартибида ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, МЖтКнинг 474-моддасига асосан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида келгусида ҳам суд қарорларини ижросини таъминлаш бўйича ишларни жонлантириш лозимлиги таъкидланди.
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi