САЙЁР СУД САМАРАСИ
Маълумки, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда, ўқув даргоҳларида, аҳоли ўртасида ўтказиладиган сайёр суд мажлисларининг аҳамияти катта. Чунки, фуқаролар ҳар қандай қонунсиз хатти-ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатини ўз кўзи билан кўриб, хулоса чиқаради. Минг эшитгандан бир кўрган афзал, деган ҳикматли сўз бежизга эмас.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Бекзод Жумабоев, судьялар Зайниддин Тўраев, Зарифа Ахмедова ҳамда Акмал Алимов Самарқанд шаҳар 3-сектор штаби биносида сайёр суд мажлиси ўтказди.
Суд мажлисида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида муҳокама қилиниб, МЖтКнинг 184-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан тегишли жазолар қўлланилди.
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi