ЖОМБОЙДА САЙЁР ҚАБУЛ
2024 йил июль-декабрь ойларида фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш, жойида ҳал қилиш орқали аҳолининг давлатдан рози бўлишига эришиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг сайёр қабуллари жадвали тасдиқланган. Мазкур сайёр қабуллар туманларнинг чекка қишлоқларида ўтказилади.
Навбатдаги сайёр қабуллар Жомбой туманининг чекка ҳудуди бўлмиш Кўкгумбаз маҳалласида ташкил этилди. Вилоят суди, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, вилоят Адлия, ички ишлар ва вилоят солиқ бошқармалари, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўрдилар.
Вилоят суди раиси ўринбосарлари Т. Бойзоқов ва Х.Турсунов суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилдилар. Қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси А.Абдураззоқов, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманалараро суди судьяси У. Ҳабибов ҳамда Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова ҳам тадбирда иштирок этиб, суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатларни тингладилар. Барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр қабулда суд органларига 17 та мурожаатлар бўлди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тегишли тартибда аризалар олинди. Сабаби, суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлар ҳал этилиши аксарият ҳолларда вақт ва жараён талаб қилади.
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi