ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Бошин кўтармаган қуёш ҳам ҳамон,
Фақат у уйғониб очади эшик.
Ичкарида қолар, жўжабирдай жон,
Бола йўргакланган нақшувор бешик.
Тирамоҳ шудринги томчилар чак-чак,
Ботмаган ой боқар унинг кўзига.
Ғаддор супургисин тортар келинчак,
Хазонлар тўкилган ҳовли юзига.
Сўнг сигир соғади, говмиш бехато,
Жим тутиб туради елинларини.
Бегона қилмайди кучуклар ҳатто
Шу олис қишлоқнинг келинларини.
Челаклаб сув ташир шу нозик билак,
Ялт этиб тер томар пешонасига.
Обдаста ҳозирлаб қўймоқ ҳам керак,
Бомдодга уйғонган қайнонасига.
Тонг отар, уйғонар ҳамма шу чоқда,
У эса тўплайди яна бор кучин.
Чой қайнар, сут пишар ўтин ўчоқда
Дастурхон ёзилар нонушта учун.
Иш, мактаб ва боғча... Тарқайди ҳамма,
У эса ишсиздир, маълумоти йўқ.
Бироқ, ҳеч нимадан қилмайди таъма,
Тақдирнинг измига арзи-доди йўқ.
... Бироқ давом этар ҳаёт беомон,
Хиёнат йўқ аҳду паймонасига.
Сўнгра отланади пахтазор томон,
Гўдагин қолдириб қайнонасига.
Пахталарга тўлган этагин қучиб,
Аллоҳга шукрона айтади яна.
Тушликда милтиқнинг ўқидай учиб,
Боласин эмизиб қайтади яна.
Кеч тушиб қораяр осмоннинг қоши,
Тўлиб турар яна говмиш елини.
Бироқ тўлмайди ҳеч унинг бардоши,
Катта бир ҳовлининг кичик келини.
Яна сигир соғар, шиддати жўшиб,
Ечмай жомакорин ҳали устидан.
Қовурма тайёрлар, қотган нон қўшиб,
Эри олиб келган товуқ гўштидан.
Кейин кир ювади, уюм-уюм кир,
Бироқ, чеҳрасини кўрмайсиз хомуш.
Свет ўчса ҳамки йўқ ҳеч хавотир,
Осмон тутиб турар ой деган фонус.
Тун чўкар... ҳилол ҳам жилмайиб кулар,
Суқилар оҳиста осмон қўйнига.
У эса, рўмолин ечиб термулар,
Тўйида момоси берган ойнага.
Кафт-ла суриб қўяр қалдирғоч қошни,
Зебу пардозларга кетмас хаёли,
Айт қайдан оласан шунча бардошни,
Нолишни билмаган қишлоқ аёли?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Бошин кўтармаган қуёш ҳам ҳамон,
Фақат у уйғониб очади эшик.
Ичкарида қолар, жўжабирдай жон,
Бола йўргакланган нақшувор бешик.
Тирамоҳ шудринги томчилар чак-чак,
Ботмаган ой боқар унинг кўзига.
Ғаддор супургисин тортар келинчак,
Хазонлар тўкилган ҳовли юзига.
Сўнг сигир соғади, говмиш бехато,
Жим тутиб туради елинларини.
Бегона қилмайди кучуклар ҳатто
Шу олис қишлоқнинг келинларини.
Челаклаб сув ташир шу нозик билак,
Ялт этиб тер томар пешонасига.
Обдаста ҳозирлаб қўймоқ ҳам керак,
Бомдодга уйғонган қайнонасига.
Тонг отар, уйғонар ҳамма шу чоқда,
У эса тўплайди яна бор кучин.
Чой қайнар, сут пишар ўтин ўчоқда
Дастурхон ёзилар нонушта учун.
Иш, мактаб ва боғча... Тарқайди ҳамма,
У эса ишсиздир, маълумоти йўқ.
Бироқ, ҳеч нимадан қилмайди таъма,
Тақдирнинг измига арзи-доди йўқ.
... Бироқ давом этар ҳаёт беомон,
Хиёнат йўқ аҳду паймонасига.
Сўнгра отланади пахтазор томон,
Гўдагин қолдириб қайнонасига.
Пахталарга тўлган этагин қучиб,
Аллоҳга шукрона айтади яна.
Тушликда милтиқнинг ўқидай учиб,
Боласин эмизиб қайтади яна.
Кеч тушиб қораяр осмоннинг қоши,
Тўлиб турар яна говмиш елини.
Бироқ тўлмайди ҳеч унинг бардоши,
Катта бир ҳовлининг кичик келини.
Яна сигир соғар, шиддати жўшиб,
Ечмай жомакорин ҳали устидан.
Қовурма тайёрлар, қотган нон қўшиб,
Эри олиб келган товуқ гўштидан.
Кейин кир ювади, уюм-уюм кир,
Бироқ, чеҳрасини кўрмайсиз хомуш.
Свет ўчса ҳамки йўқ ҳеч хавотир,
Осмон тутиб турар ой деган фонус.
Тун чўкар... ҳилол ҳам жилмайиб кулар,
Суқилар оҳиста осмон қўйнига.
У эса, рўмолин ечиб термулар,
Тўйида момоси берган ойнага.
Кафт-ла суриб қўяр қалдирғоч қошни,
Зебу пардозларга кетмас хаёли,
Айт қайдан оласан шунча бардошни,
Нолишни билмаган қишлоқ аёли?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77