Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


​​ЙИЛ СЎНГГИДА...

Ҳар неки ҳисобли кўнгилга доир,
Мисқоллаб ўлчанур ўтган вақтингиз.
Мендан сўрадилар: - Айтингчи шоир,
Не бўлди бу йилдан топган бахтингиз?

- Энг катта бахтим бу - бошим омонда,
Ўткинчи умримдан улуш олганим...
Талотуплар билан кечган замонда,
Энг катта бахтим бу - тирик қолганим!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Kun_taronasi

Байрамингиз муборак бўлсин азиз энергетиклар!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий
🎧 Ғиёс Облоқулов.
🎤 Дилниёз Ғаффоров.

@Samarqandiy77


​☄️22 ДЕКАБР ЭНЕРГЕТИКА ХОДИМЛАРИ КУНИ!

Бугун байрам сизники,
Айтай дилдаги сўзни.
Меҳнатингиз мисоли,
Заҳматингиз кўп сизни.

Қишми, қировми, қорми,
Даладасиз, тиним йўқ.
Қайда чироқ бўлмаса,
Югурасиз, қўним йўқ.

Тилаймиз тану соғлик,
Ишларингизга ривож.
Дардингиз халқ ташвиши,
Дардкашингиз симёғоч.

Иғволар бошингизда,
Яшириб не қиламан.
Одамларнинг гапидан,
Чарчагансиз биламан.

Кунингизни шод-ҳуррам,
Ўтказинг байрамга мос.
Бир кунгина светни,
Ўчирманглар илтимос!

Байрамингиз муборак бўлсин азиз энергетиклар! ⚠️💥

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Аллоҳнинг бергани ҳиммат бўлади,
Бермагани эса, ҳикмат бўлади.
Бировдан илинма ҳиммату-ҳикмат,
Банданинг бергани миннат бўлади!

Тунингиз хайрли ўтсин!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Худо ҳоҳласа, албатта!

@Samarqandiy77


✍✍УЛМАСБЕК САМАРК,АНДИЙ
🎙🎙НИГОРА ХАКИМОВНА


Ҳар ғишти тиллодан, тупроқлари зар,
Саройларинг сари йўлим етмайди.
Сенинг сийратингни мол-дунё безар,
Ҳатто соянгга ҳам пулим етмайди.

Давлатинг кўп экан, билдик, хўп дуруст,
Сен томон узатсам қўлим етмайди.
Вақт етиб паймонанг тўлганида, дўст,
Бир сиқим тупроққа пулинг етмайди...

© Ўлмасбек Самарқандий.

https://t.me/Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМЛАРИ, ХАЛҚ ПОСБОНЛАРИ!

Корхона ташкилотлар, хонадон бўйлаб,
Бурч, садоқат, жасорат, мадҳини куйлаб,
Қўриғин таъминлайди, тинчлигин ўйлаб,
Қўриқлаш ходимлари, юрт посбонлари,
Ҳалқ ишончин оқлаган, мард ўғлонлари!


Ишонч, сифат, ҳавфсизлик, сизда мужассам,
Ватаним сарҳадлари, сизла мустаҳкам,
Ҳар отган тонг қувончли, бўлсин хотиржам,
Қўриқлаш ходимлари, юрт посбонлари,
Ҳалқ ишончин оқлаган, мард ўғлонлари!


Уй жойу, мол-мулкингиз, ишончли қўлда,
Қўриқлайди осуда, ҳавфсиздир тунда,
1131 қисқа рақам, хизматингизда,
Қўриқлаш ходимлари, юрт посбонлари,
Ҳалқ ишончин оқлаган, мард ўғлонлари!

✍О. С. Қўзиев


​​21.12.2024

Бугун энг қисқа кун, энг узун кеча,
Бугун ялдо тунин ўтказади қиш.
Қанийди, тузилиб ажиб бир режа,
Қисқароқ тугаса иш, юмуш, ташвиш.

Ассалому алайкум!
Йилнинг энг қисқа куни барчамизга хайрли келсин. Самимият ила;


©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xayrli_tun

Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Нима қилай, дилдан туйғу кетмаса.
Мен қоғозбардорман, мен қаламдорман,
Уйқу келармиди шеърим битмаса.

Шу менинг тақдирим, шу менинг борим,
Тинчим йўқ баҳор-у, қишларимда ҳам.
Гўзал бўлсин дея, тонгги ашъорим,
Сўз излаб чиқаман тушларимда ҳам.

Тунда жавоб топгум сўроқларимга,
Тунда дилим ғамдан бўлгайдир жудо.
СЎЗ сўраб ёлворсам, қулоқларимга,
Пичирлаб тургандай бўлади, Худо.

... Мана ёзаяпман, тўхтамай ҳамон,
Уйқу умидидан узиб кўзларни.
Сиз ўқиб турибсиз ҳозир, шу замон,
Аллоҳ юрагимга солган СЎЗ ларни!

Мен шундан тирикман, мен шундан борман,
Муштоқман, интиқман биргина СЎЗ га.
Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Фақат хайрли тун тилайман Сизга!

Тунингиз хайрли бўлсин, азизим!
Аллоҳга омонатсиз!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​Хайрми, савобми, диёнат учун,
Мисқоллаб йиғилгай Қиёмат учун,
Ўзингиз қасд этган хиёнат учун,
Замонни айбламанг!

Сабрлиман дейсиз, кериб кавсингиз,
Бу асли, фақирлик, ё фирдавсингиз,
Тоғдай сабрингиз бор, ғордай нафсингиз...
Замонни айбламанг!

Аламлардан ёнса, кўзда чўғ бўлса,
Кўзлар оч бўлса-ю, қорин тўқ бўлса,
Менда бор бўлса, сизда йўқ бўлса,
Замонни айбламанг!

Қаҳрнинг майдони - дашту-ёбонлик,
Муҳаббатнинг маҳри - тору - тобонлик,
Асли феълингиздан номеҳрибонлик,
Замонни айбламанг!

Бирда буюксиз-у, бирда бечора,
Қадамлар шаҳдам-у, амал ночора,
Ўзни ёқламоққа тополмай чора,
Замонни айбламанг!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир куни эрта тонг кекса бир аёл,
Эшигини қоқди Расулуллоҳни.
..

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Шоядбек Шуҳратович.

@Samarqandiy77


#Жума_битиклари

​​​​УНИСИ БОР, БУНИСИ ЙЎҚ.

Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.

Сўз очилса, берурлар чап,
Иймони бор, ихлоси йўқ,
Эркаклари бор воажаб,
Соқоли бор, тақвоси йўқ.

Бир юртларки, порлар қуёш,
Кундузи ҳам зиё йўқдир.
Кўрсам келур ашки - кўз ёш,
Ҳижоби бор, ҳаё йўқдир.

Кўрдим не-не тумонатни,
Битта мўмин ҳамрози йўқ.
Унутдилар омонатни,
Жойнамоз бор, номози йўқ.

Билмам ҳаром ё ҳалолдир,
Таоми бор, шукри йўқдир.
Ё оғирдир, ё малолдир,
Тасбеҳи бор, зикри йўқдир.

Воизлар бор, ўзин суйган,
Овози бор, қироат йўқ.
Уйларида сақлаб қўйган,
Қуръони бор, тиловат йўқ.

Кўрсангиз гар, тилда ботир,
Амал бору, маҳорат йўқ.
Айтсам, тилим куяётир,
Суви бору, таҳорат йўқ.

Кўрдим қанча кибру-кибор,
Тиллоси бор, тароват йўқ.
Давлати бор, савлати бор,
Пули ҳам бор, ҳаловат йўқ.

Юракларни уйғотгувчи,
Сўзи бору, саъноси йўқ.
Тонги отиб, кун ботгувчи,
Ҳаёти бор, маъноси йўқ!

Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат, не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📊 #tongi_tarona

"Ёғавер қор" 🌨🌨❄️❄️

Шуҳрат Дарё ижросида.

Ташқарида ёғаётган оппоқ қор, қалбларимизга қувонч ва сурур олиб келсин!

@Samarqandiy77


​​​​​​​​​​ЖУМА МУБОРАК!

​​Бугун Одам яралган кун,
Бугун олам яралган кун.
Улуғ куннинг ифорлари,
Самоларга таралган кун!

Бугун умрим безар кундир,
Шайтонларга озор кундир.
Фаришталар масжид бориб,
Исмимизни ёзар кундир!

Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Дунё ичра диёнат кун,
Қилманг асло хиёнат кун.
Бир Роббимга аён, балки,
Бугун бўлгай қиёмат кун!

Бугун диллар ярқ этар кун,
Ҳақ Одамни халқ этар кун.
Нидо бўлса масжидга, гар,
Савдоларни тарк этар кун!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз идорат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!
ЭҲТИРОМ ИЛА:


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин! ☄️

Булутлар остидан мўралайди ой,
Бу оқшом энг гўзал тунингиз бўлсин!
Кўнглингиз кўшкида очилсин чирой,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Сизни умидлардан қилмасин жудо,
Ғойибдан муждалар айласин садо,
Саодатлар берсин, бахт берсин Худо,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Оройиш тилайман оғринганларга,
Шифо берсин Роббим оғриганларга,
Дийдор насиб этсин соғинганларга,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Яйранг, наво-назму, куйларга боринг,
Сизни азиз билган уйларга боринг,
Кўнгилни чоғ қилиб тўйларга боринг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Тонг отса муборак Жума бошлангай,
Ибодатлар ила кўзлар ёшлангай,
Масжидлар томонга қадам ташлангай,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Гўзалликни севинг, ҳаётни суйинг,
Шеъримни гўзал бир тилакка йўйинг,
Яқинларга уни жўнатиб қўйинг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Сенга етмоқ учун минг йил яшайман,
Сендан кетмоқ учун лаҳза кифоя.
Келсанг, оёғингга жоним тўшайман,
Кўнглим манглайингга офтобдан соя.

Жонимга ботирма фироғинг ҳадеб,
Мен барибир сенга етишмоғим бор.
Кўпроқ яшасин деб, сенга етсин деб,
Ўлмас дея исм қўйган эҳтимол...

Сенга етмоқ учун минг йил яшайман...

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


🚩🚩🚩🚩
​​2 0 2 5

2
минг йигирма беш, омад олиб кел,
0 йдин эт юргувчи йўлларимизни.
2 дунёсига етгулик бахт бер,
5 карра қувонтир дилларимизни.

2 минг йигирма беш, кўнглимизга боқ,
0
қсин биз томонга замонаий хос.
2 қўйма бизга ҳаёт дарсидан,
5 билан имтиҳон қилгин, илтимос.

2 минг йигирма беш, раҳм эт кўнглима,
0 ташингга солма, куйдирма ҳадеб,
2 йўл ичинда қолдирма мени,
5 пулга арзимас ғанимларни деб.

2 минг йигирма беш, ишқ бер, юрагим,
0 шиқлик сурури шавқидан тўлсин.
2 кўзим бирла севаман ишон,
5 кунлик умримиз Муҳаббат бўлсин!

2 минг йигирма беш, оқизма асло,
0 дан бошлаганлар манглайидан тер.
2 миллион берма харомдан, майли,
5 сўм бўлса ҳамки, ҳалолидан бер.

2 минг йигирма беш, илтижойим шу,
0
рзулар юртига қадам ташлайлик.
2 кафтим очиб сўрайман Ҳақдан,
5 кунимиз борми, шодон яшайлик.

2025, илтижойим шу!

Ўлмасбек Самарқандий.

https://t.me/Samarqandiy77


Ҳар бир кун мадҳи бор баётимизда,
Ҳар кунни Аллоҳим яратмиш гулгун.
Тонг отиб мунаввар, ҳаётимизда,
Яна бир пайшанба бошланди бугун!

Эҳтиром - бу асли энг ширин сўздек,
Шу сўздан бошлансин ҳар битта сана.
Бугун ош дамлайди ҳар битта ўзбек,
Севимли пайшанба бошланди мана!

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Показано 20 последних публикаций.