БУГУНДАН ХАТ
( Кимгадир хат ёзмоқчи бўлсангиз шуни жўнатинг!)
Ассалому алайкум,
Омонмисиз дўстижон?
Ташвишлардан чарчамай,
Саломатми тану – жон?
Юрибсизми зерикмай,
Кайфиятни зўр қилиб?
Айб демайсиз, хатимни,
Ёзаяпман шеър қилиб.
Совуқлар қалай, сизда,
Қайраяптими тишин?
Начора кутамиз-да,
Совуқларнинг кетишин.
Бизда-ям аёз ҳамон,
Заҳри ўтди жонгача.
Чойнакда қолган чойим,
Музлаб қолди тонггача.
Яшаяпмиз амаллаб,
Кафтни-кафтга ишқалаб.
Айтганча уйингизда,
Газ бормиди, ишқилиб.
Шукур деймиз борига,
Шукурсиз дил қонарми,
Сизларда-ям ҳар куни,
Свет ўчиб ёнарми?
Ҳар кимда ҳар хил фикр,
Ундаймиш ё бундаймиш.
Газ-свет муаммоси,
Тошкентда-ям шундаймиш.
Қўйинг майли бу гаплар,
Майда-чуйда сафсата.
Ўн бир кун ўтди қишдан,
Баҳор келмоқда, “зато”.
Энди айтдим – қўйдимда,
Гап йўғида бир гап бу.
Ўзи бугун замон шу:
Ё жим, ёки сергап бўл.
Хафа бўлманг, қадрдон,
Келмайсиз, деб уйимга.
Сиз ҳам ўзбексиз, ахир,
Тушунингда куйимга.
Метан газлар очилса,
Бирор кун бир ўтаман.
Ҳа айтганча, хатимнинг,
Жавобини кутаман.
Майли дўстим соғ бўлинг,
Лойиқсиз иззатимга.
Свет ўчиб қолмасдан,
Нуқта қўяй хатимга.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
( Кимгадир хат ёзмоқчи бўлсангиз шуни жўнатинг!)
Ассалому алайкум,
Омонмисиз дўстижон?
Ташвишлардан чарчамай,
Саломатми тану – жон?
Юрибсизми зерикмай,
Кайфиятни зўр қилиб?
Айб демайсиз, хатимни,
Ёзаяпман шеър қилиб.
Совуқлар қалай, сизда,
Қайраяптими тишин?
Начора кутамиз-да,
Совуқларнинг кетишин.
Бизда-ям аёз ҳамон,
Заҳри ўтди жонгача.
Чойнакда қолган чойим,
Музлаб қолди тонггача.
Яшаяпмиз амаллаб,
Кафтни-кафтга ишқалаб.
Айтганча уйингизда,
Газ бормиди, ишқилиб.
Шукур деймиз борига,
Шукурсиз дил қонарми,
Сизларда-ям ҳар куни,
Свет ўчиб ёнарми?
Ҳар кимда ҳар хил фикр,
Ундаймиш ё бундаймиш.
Газ-свет муаммоси,
Тошкентда-ям шундаймиш.
Қўйинг майли бу гаплар,
Майда-чуйда сафсата.
Ўн бир кун ўтди қишдан,
Баҳор келмоқда, “зато”.
Энди айтдим – қўйдимда,
Гап йўғида бир гап бу.
Ўзи бугун замон шу:
Ё жим, ёки сергап бўл.
Хафа бўлманг, қадрдон,
Келмайсиз, деб уйимга.
Сиз ҳам ўзбексиз, ахир,
Тушунингда куйимга.
Метан газлар очилса,
Бирор кун бир ўтаман.
Ҳа айтганча, хатимнинг,
Жавобини кутаман.
Майли дўстим соғ бўлинг,
Лойиқсиз иззатимга.
Свет ўчиб қолмасдан,
Нуқта қўяй хатимга.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77