ЭСЛАЙСИЗ...
Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён,
Ҳавоий хаёллар солганда ғулу.
Дайди дилингизни ўртаб ғалаён,
Кўнглингиз соғинса, шеър деган туйғу.
Олислаб кетарга топилса манзил,
Менга бошлагувчи йўллар билан дуч.
Эслайсиз, сукутлар соғинчга арзир,
Унутиб кетмоққа тополмайсиз куч!
Сиз мени эслайсиз, чин дилингиздан,
Айтиб - айтилмаган пушмонларим бор.
Исмим ўчиб кетса хотирингиздан,
Эслатиб тургувчи душманларим бор.
Эҳтимол, бугун бор, эрта йўқ жисмим,
Курашиб яшайман, мен ғафлат билан.
Эслайсиз, қайдадир айтилса исмим,
Ё соғинч, ё меҳр, ё нафрат билан!
Сиз мени эслайсиз, куздир, баҳордир,
Туйғулар туғёни ошган томонда.
Эслатиб тургувчи изларим бордир,
Андижон, Фарғона, Тошкан томонда...
Соғинч саҳросида битган байтингиз,
Менга етиб келгай, айламанг пинҳон.
... ва энди унутдим, деган пайтингиз,
Қаршингиздан чиқар сўзим ногоҳон.
Сиз мени эслайсиз, ҳамон эсдаман,
Унутмоқ учун ҳам керак зўр сабот.
Кеч хазон палласи ёдингиздаман,
Эслатиб туради ноябр бот -бот.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён,
Ҳавоий хаёллар солганда ғулу.
Дайди дилингизни ўртаб ғалаён,
Кўнглингиз соғинса, шеър деган туйғу.
Олислаб кетарга топилса манзил,
Менга бошлагувчи йўллар билан дуч.
Эслайсиз, сукутлар соғинчга арзир,
Унутиб кетмоққа тополмайсиз куч!
Сиз мени эслайсиз, чин дилингиздан,
Айтиб - айтилмаган пушмонларим бор.
Исмим ўчиб кетса хотирингиздан,
Эслатиб тургувчи душманларим бор.
Эҳтимол, бугун бор, эрта йўқ жисмим,
Курашиб яшайман, мен ғафлат билан.
Эслайсиз, қайдадир айтилса исмим,
Ё соғинч, ё меҳр, ё нафрат билан!
Сиз мени эслайсиз, куздир, баҳордир,
Туйғулар туғёни ошган томонда.
Эслатиб тургувчи изларим бордир,
Андижон, Фарғона, Тошкан томонда...
Соғинч саҳросида битган байтингиз,
Менга етиб келгай, айламанг пинҳон.
... ва энди унутдим, деган пайтингиз,
Қаршингиздан чиқар сўзим ногоҳон.
Сиз мени эслайсиз, ҳамон эсдаман,
Унутмоқ учун ҳам керак зўр сабот.
Кеч хазон палласи ёдингиздаман,
Эслатиб туради ноябр бот -бот.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77