Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди
Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд шаҳрида 11 январь куни 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган алкоголли ичимлик истеъмолидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастури хабар берди.
Маълум бўлишича, марҳумларнинг 4 нафари уйда, 1 нафари шифохонада вафот этган. Улар — А.М. (1961 й.т.), Д.Б. (1974 й.т.), В.Б. (1952 й.т.), О.Т. (1985 й.т.), А.У. (1968 й.т.).
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов БП терговга қадар текшириш ҳаракатларини бошлаганини, ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланганини маълум қилди.
Ушбу қўлбола ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!