Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ташқи кўринишга қараб баҳо берманг!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Фаришталарда ақл бор, нафс йўқ.
Ҳайвонларда нафс бор, ақл йўқ.
Одамда эса нафс ҳам, ақл ҳам бор.

Агар одам нафсини жиловлаб ҳукмига бўйсунтирса, фаришталардан азиз бўлади.

Агар одам нафсига қул бўлиб, унинг ҳукмига кирса, ҳайвонлардан баттар тубан бўлади.

Танлов ўз қўлингда
..

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


BAYRAMONA NARXLAR!

✨BYDning 30 yilligi munosabati bilan maxsus, bayramona narxlarda avtomobillarni xarid qilishni qoldan boy bermang.

-BYD Chazor Champion Active 55 km
Narxi: 251 459 100 som

-BYD Chazor Champion Luxe 55 km
Narxi: 279 400 500 som

-Song Pro DM-i 71 km Comfort
Narxi: 319 240 000 som

-Song Pro DM-i 71 km Flagship
Narxi: 328 000 000 som

-BYD Song Plus DM-i Champion 110 km
Narxi: 380 850 000 som

-BYD Song Plus EV Champion 605 km
Narxi: 423 400 000 som

-BYD Han EV Flagship 715 km
Narxi: 494 644 520 som

Qongiroq qiling: 📞 1322
www.byd-astanamotors.uz

Узнать больше

#reklama
byd-astanamotors.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ГАИ акаларимиз шаҳар кўчаларида исталганча ҳаракатланадиган ушбу ҳолатга қандай чора кўракин.

Қонун борлиги ва унга ҳамма амал қилиш кераклигини наҳотки тушунмаса бу ҳайдовчи.

Чорраҳадаги қилиғи етмаганидек, бошқа ҳайтовчининг ҳаракатига атайлаб ҳалақит бериш мумкинми? Шунинг ўзи йўл авария ҳолатини келтириб чиқармайдими?

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#MUNOSABAT

“Samarqand_LIVE” kanali orqali e’lon qilingan murojaat yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi.

O‘rganishlar davomida haqiqatdan ham fuqarolar tomonidan o‘zboshimchalik bilan to‘siqlar o‘rnatilganligi aniqlandi.

Yuqoridagi holat nazoratga olinib, hududiy Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiya hamda Samarqand shahar Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi bo‘limi mas'ullari tomonidan BSK xodimlari bilan hamkorlikda o‘zboshimchalik bilan amalga oshirilgan ishlar joyida bartaraf qilindi.

Shu o‘rinda, fuqarolardan ko‘p qavatli uylarning tutash hududlariga o‘zboshimchalik bilan turli xil to‘siqlar o‘rnatmasliklarini so‘rab qolamiz!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Soch quvvatini tiklash uchun KERATIN!

FRUCTIS SOS Garnierdan o'simlik keratin va marula moyi bilan jonlantiruvchi davolash. Soch kesikulasiga kirib, yo'qolgan keratinni to'ldiradi. Sochingiz 10 barobar kuchli va 7 barobar silliq bo'ladi.

*O'simliklardan keratin
**Shampun va konditsionerdan foydalangandan keyin instrumental sinov.

Saytga kirish

#reklama 16+
uzum.uz


“Yer yuzining sayqali” deb ta`riflangan viloyatimizni yanada rivojlantirishda har birimiz fidoyilik va faollik ko‘rsataylik!

Samarqand viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi Adiz Muzafarovich Boboyevning viloyat aholisiga murojaati

👉 https://samarkand.uz/press/news/murojaat

————

Давайте проявим самоотверженность и активность в дальнейшем развитии нашего региона, именуемого "Ликом Земли"!

Обращение исполняющего обязанности хокима Самаркандской области Адиза Музафаровича Бобоева к населению области


👉 https://samarkand.uz/press/news/murojaat

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Sessiyada qayd etilishicha, 2025-yilda viloyatdagi maktablarda 19,5 mingta qoshimcha o'quvchi orni yaratiladi, nodavlat umumtalim tashkilotlari soni 48 taga yetkaziladi.

Yangi umumtalim maktabi qurish, professional talim muassasalarida oquvchilarni dual talim shaklida oqitish, Oliy talim muassasalarida yangi oquv binolari va talabalar turar-joylari barpo etish, tibbiyot muassasalarida qurilish-tamirlash ishlari amalga oshirilib, moddiy-texnik bazasi mustahkamlanadi.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


«Залиния»даги эски уйлар ўрнига янги ва замонавий кўп қаватли уйлар қурилади.

Қайд этилишича, 2025 йилда вилоятда 12500 хонадонли 182 та кўп қаватли уй қурилади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Манучеҳри Мирзаевнинг маълум қилишича, айни пайтда вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Milliy_kontent

Bolam, boʻlar ish boʻlgan.
Miyasi aynib qolgan dadangni koʻp qiynayverma. Nima boʻlsa ham dadangman.
Nahotki yomonlikni senga ravo koʻrsam?

🎬 "Muhabbat mojarosi" filmidan parcha

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ҳаёт – Бу Совға

Ҳаёт – бу ажойиб мўъжиза. Ҳар бир тонг сизга янги имкониятлар, янги имконлар олиб келади. Кўпчилик ҳаётни оддий нарсадек қабул қилади ва унинг қадриятини англамайди. Аслида эса, ҳар бир нафас – бу совға.

Ҳаёт йўлида ҳар хил синовлар, машаққатлар бўлади. Баъзан тушкунликка тушамиз, ўзимизга бўлган ишончни йўқотамиз. Лекин унутманг, ҳар бир қийинчилик – бу сизни кучлироқ қилиш учун берилган дарс. Сиз ўзингизни қайта тиклашга, ўрганишга ва ўсишга ҳар доим қодирсиз.

Ҳаётдаги ҳар бир инсон ўзига хос. Сизнинг ҳикоянгиз, сизнинг йўлингиз фақат сизникидир. Сиздаги иқтидорлар, имкониятлар ҳеч кимда йўқ. Шу сабабли, ўзлигингизни йўқотманг ва ҳар бир кунни ўз орзуларингиз сари ҳаракат қилиш учун сарфланг.

Баъзан ҳаётда кичик нарсалар катта бахт олиб келади: бир табассум, яқинларингиз билан ўтказилган вақт, табиат гўзаллиги ёки оддийгина тинчлик. Ушбу лаҳзаларни қадрланг ва уларнинг гўзаллигини кўришга ҳаракат қилинг.

Ҳаётнинг маъноси – ўз орзуларимизга интилиш, бошқаларга меҳр бериш ва ўзимизни янада яхши инсон қилишдир. Ҳар бир тонг янги имконият. Уни қўлдан бой берманг. Ҳаётни севиб яшанг, чунки у сизга бир маротаба берилади.

Ўзингизга ишончни йўқотманг. Сиз бу дунёда энг ажойиб воқеа учун яратилгансиз!


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамма учун фойдали маълумот.

3 млн 750 минг сўм жарима тўлашингиз мумкин.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ким нима деса ишониб кетавермаслик керак.

Манба

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилади.

Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олинади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия, ҳарбий хизмат ходимларига чекловлар жорий этилмоқда

Президентнинг 23.01.2025 йилдаги ПҚ-21-сон қарорига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига нисбатан бир қанча чекловлар киритилди.

Хусусан, прокуратура органлари ходимларига қуйидагилар таъқиқланди:

👉 ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндошликда бўлган шахслар билан прокуратура органларида бирга хизмат қилишга, бирга хизмат қилиши бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;

👉 қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;

👉 тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси бўлиш, ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш;

👉 хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;

👉 прокуратура органлари биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлаш, бундан хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ холлардан ташқари;

👉 чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилиш;

👉 чет давлатда ҳисобварақ очиш ва уларга эга бўлиш, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш; бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;

👉 илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш;

👉 хизмат вазифаларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ва совғалар олиш;

👉 ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар мустасно;

👉 қонунчиликдан назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференция ва афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш

🔘 Шунингдек, мазкур қарор билан ички ишлар (ПҚ-3413), божхона (ПҚ-3665) ва миллий гвардия (ПҚ-5089) органларида хизматни ўташ тўғрисидаги ва фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби (ПҚ-4447) тўғрисидаги Низомларга ҳам юқоридаги ўхшаш ўзгартиришлар киритилмоқда.

✅ Белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


#Тафаккур

Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сиз ўзингизнинг кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз!

Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббингиз билан бўлган алоқангиздир!

Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди - кўп нарсани йуқотган одам тушунади...


Кўп озор берадиган одамлар кечиримли булмайдилар - кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар...

Бахтни нима эканлигини бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар...

Ким тақдирни шапалоғини еган бўлса - ўша инсон кўп нарсага эришади..

Намакопни (шўр, тузли таҳир) кўп еган одам асални қадрига етади...

Йўқчиликда кун кечирган одам борига сабр қаноатли булади...

Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади...

Инсонни моддий бойлиги дунё - давлатдан ташкил топса қалбнинг руҳнинг бойлиги ҳаёт синовларидан олган сабоғи тобора у қалбнинг синиб хокисор бўлиб бормоғи билан юксалиб боради...

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Голга олиб келган хато жуда кўзга ташланади, тўғри, аммо у ерда шунчаки техник томондан ижро ўхшамади - бундай хатолар юзлаб ўйинларда қатнашган энг зўр ҳимоячилар фаолиятида ҳам учрайди, қўрқинчли эмас.

Кейинги аслида қизил бўлиши ҳам мумкин (ҳакам Оливер бўлганида аниқ) бўлган сариқ карточка ва кейинги, Хусановнинг ўзи блок қўйиб бартараф этган эпизод, офсайдни тўғри ушлолмаслик - кўпроқ тактик асосга эга: «Манчестер Сити» анча юқори ҳимояда ўйнайди ва «Ланс»дан бу борада кескин фарқ қилади. Бу адаптация билан боғлиқ.

Шу ўринда Гвардиола танқидларга учраши табиий. Уч кун олдин келган ва атиги бир яримта машғулот ўтказган 20 ёшли футболчини бу ҳолатга ташлагани, аввало унинг қарори.

Яна бир ноқулай томони ўнг қанотда аслида яримҳимоячи бўлган Нуньез. Яъни Хусанов ҳисоб 0:1 лигидан келиб чиқиб олдинга тез чиқаётган жамоадошларини тозалаши керак. Натижада Санчо ва Жексон орасида қолиб кетяпти. «Челси» бу коридорни тез-тез ишлатиши табиий.

Аммо бу ишонч аслида Хусановнинг фойдасига ишлаши ҳам мумкин. Шундай вазиятда ҳам унга ишонилдими, Пеп қайсар мураббий, демак Абдуқодирда хатони тузатиш имконияти бўлади. Хусановнинг ўнгланиши энди Пеп учун ҳам муҳим масала. Уёғи футболчимизга боғлиқ. Хаяжон ва ички босимни енгиб, ўз ўйинини ўйнаса кифоя.

Қахрамон Асланов

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


📸 Биринчи бўлим якунига етди - 1:1

Абдуқодир дастлабки сониядаги хатосидан кейин дарҳол ўзига келиб, майдонда ишончли ҳаракат қилмоқда. У Жексоннинг хавфли ҳужумларини бир неча маротаба тўхтатиб қолишга эришди. Иккинчи бўлимда Ҳусанов янада ишончли ўйнашига ишониб қоламиз.

АПЛ. 23-тур.
🟢Ман Сити — Челси 1:1

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Показано 20 последних публикаций.