#савол_жавоб
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ БЕРИЛМАЙДИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
➖ 1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;
➖ 2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;
➖ 3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;
➖ 4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;
➖ 5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
➖ 6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.
✅ @Samarqand_live