#Ҳикоя
100$ Доллар
@Sakiyna_official | 👈
100$ Доллар
Машҳур фан арбоби ўз маърузасини қўлига 100 $ олиб бошлади. Маъруза ҳонасида 200 та ўқувчи бор эди. У ўз ўқувчиларига: “ Ким шу 100$ ни қўлга киритишни ҳоҳлайдии?”-деб сўради. Қўллар кўтарила бошланди. У: “Мен сизлардан бирингизга мана шу 100$ бераман. Лекин уни беришдан олдин бир сизларни синамоқчиман”. –деди.
У долларни ғижимлай бошлади ва сўради : “Ҳалиям ҳоҳлайсизми шу 100$ ни”. Қўллар баралла кўтарилди. “Яхши”-деди у. Агар шундай қилсамчи деб : Қўлидаги 100$ ни ерга ташлаб, оёқ кийими билан боса бошлади, сўнгра уни қўлига олди. Пул эса кир ва ғижимланган эди.
Энди: “Ким ҳоҳлайди бу пулни”-деб сўради. Яна барча қўлини кўтарди.
“Азиз дўстлар, ҳозир сиз жудаям қимматли ҳаёт дарсини ўргандингиз. Мен пулга нисбатан нима қилган бўлсам ҳам,уни оёғим остига ташлаган, ғижимлаган бўлсам ҳам, барибир сиз уни қўлга киритиш илинжидасиз, чунки мен пулнинг қийматини тушурганим йўқ, у ҳалиям ўз қийматига эга бўлиб турибди, ҳалиям 100$лигича. Жуда кўп маротаба биз ўз ҳаётимизда қоқиламиз-йиқиламиз, оғир аҳволга тушамиз, камситиламиз, ер билан яксон бўламиз, …Шунда биз ўзимиздан умидни йўқотиб, ҳудди ҳеч кимга керак эмасдек, бу ҳаётда арзимас одамдек ҳис қиламиз ўзимизни. Шуни унутмангки, биз билан боғлиқ нима содир бўлган бўлса ҳам ва келажакда нима юз берса ҳам, биз ҳеч қачон ўз қийматимизни Аллоҳнинг олдида йўқотмаймиз. Биз ҳалиям ўша инсонлигимизча қоламиз. Биз Аллоҳ олдида кирмизми, тозамизми, киймимиз қанақа, йиқиламизми-қоқиламизми бир ҳилдирмиз. Фақатгина Аллоҳга ибодат қилишимиз билан бир биримиз билан фарқланамиз” –деган экан.
@Sakiyna_official | 👈