Фильтр публикаций


#Фойдали

Ҳаётда ҳар биримизнинг бошимиздан қийин синовлар, оғир кунлар ўтади. Лекин бахтли инсонларнинг сири – ҳар қандай вазиятда шукр қилишни билишдир. Шукр қилиш – бу фақат оғиз билан “раҳмат” дейиш эмас, балки бор нарсани қадрлаш ва қадрини билиб яшашдир. Шукр қилган одамнинг қалби тинч, руҳи эса бахтга яқин бўлади. Бугундан бошлаб сиз ҳам кичик нарсалардан бошлаб шукр қилишни одат қилинг – натижасини ҳис қиласиз!

@Sakiyna_official I 👈


Oila a’zolari bitta manfaatli tarifda.

⚡Umumiy internet va daqiqalar, shuningdek, noyob raqamli servislardan foydalanish. Manfaatli oilaviy aloqaga qo'shiling.

Batafsil

#reklama
hambi.page.link


#Таҳажжуд

Таҳажжуд намози – бу Аллоҳнинг махсус меҳри ва бандага ётган кеча қасдидаги инъоми. У кечки уйқудан туриб, Аллоҳ билан якка-ю ёлғиз мулоқот қилиш, дилингиздаги барча муаммоларни Унга айтиш имконини беради. Ҳадисларда келишича, Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудни ҳеч қачон тарк қилмаганлар. Кечанинг охирида қилинадиган ушбу ибодат қалбни тинчлантиради ва ризқни кенгайтиради. Сиз ҳам бу одатни бошланг, Аллоҳ сизга барака ато қилади!

@Sakiyna_official I 👈


#Фойдали

Ёстиқ ҳамманинг бошини кўтара олади – бой-у фақирнинг ҳам, катта-ю кичикнинг ҳам, шоҳ-у гадонинг ҳам. Лекин унда қалби хотиржам кишиларгина ухлаб, ором оладилар.

Аллоҳим, дунё ва охиратда офият бер!

@Sakiyna_official I 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ  САҲИЙ МЕҲРИБОН ХАЛҚИМИЗ.

ШУ БЕМОР ҚИЗАЛОҒИМИЗ
ҚОДРБЕКОВА СОЛИҲАҚИЗГА
СИЗ АЗИЗЛАРИМИЗНИ МОДДИЙ ЁРДАМИЗ ВА ДУОЛАРИЗ КЕРАК.

АЛЛОҲ  РОЗИЛИГИ  УЧУН ХОМИЙЛИК  ҚИЛИШ  НИЯТИ  БЎЛГАНЛАРГА,  ТЕЛ РАҚАМИНИ БЕРАМАН.

@SAXIYLAR_UZ
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ✅
Ashurova Z.
👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ashurova Z. nomida

Xumo Agrobank
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ashurova  Z.

PAYNET RAKAM
👇👇
+998 99 430 24 50✅
Uz Mobail
ADMIN @Firdavs188

Exson xisobot
👇👇
@Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
👆👆
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂
22-НОЯБРЬ 2024-ЙИЛИ ОЛДИ  ҚАРАНГ 👇✅✅
https://t.me/Shifoiy_uz/24497


#Фойдали

Ҳамма нарса – ёшлик, чирой, куч-қувват – ўткинчидир. Фақат вафодорлик ундай эмас.

@Sakiyna_official I 👈


Ozon buyurtmalarni berish punktini oching

O'zbekistonda o'zingizning Ozon buyurtmalarni berish punktini oching va daromad qilishni boshlang!
Bu oson va bu imkoniyatdan hamma foydalanishi mumkin. Mos keladigan joy topish, oddiy ta'mirlash va posilkalarni berishni boshlash kifoya. Siz ishning dastlabki olti oyida rivojlanishni qo'llab-quvvatlash uchun 81 000 000 so'mgacha moliyaviy yordam, bepul peshlavha, brendlangan materiallar va shaxobchani ochish bo'yicha batafsil ko'rsatmalarni olasiz. Shaxobcha ochish jarayoni ko'p vaqt talab etmaydi — odatda 14 kun yetarli bo'ladi. So'rov qoldiring va Ozon bilan daromad olishni boshlang!

Ariza berish

#reklama
pvz.ozon.com


Насиҳатнома (қизимга) 2-қисм

Эй оқила қизим!
Ал-Ҳаким Аллоҳ бандаларидан бир яхши кўрган инсонини олиб қўяр экан, унинг ўрнига ўз ҳикмати ила қадрлисини ато этар экан. Шу сабаб, сен улғайиб, ўсган хонадонингни тарк этаркансан, Меҳрибон Аллоҳим, сенга қадрли умр йўлдош ва файзли хонадон насиб қилмоқда.

Эй азиза қизим!
Аллоҳдан сўраймизки, шу хонадонда ўз ўрнингни гўзал одобинг, нурли юзинг ва ажиб хулқинг билан топасан. Эй қизим! Роббим сенга оила неъматини ҳадя этаркан, оила гўёки бир нозик, тиниқ моҳир усталар қўли билан ясалган шиша идишга ўхшайди. Аллоҳнинг ҳадясини эъзозлашни, меҳр билан ардоқлаб авайлаб асрашни тавсия қиламан.
Албатта, оилани сақлаш ва уни мустаҳкам қилиш учун сокинлик, ором ва меҳр билан ёндашиш талаб қилинади.

Эй оқила қизим!
Агар бирор нарсага эҳтиёж сезсанг, аввало ўзингни покла ва барча мулк эгаси бўлган Ғоний Аллоҳга юзлан. Аллоҳ сени сўраганингдан ҳам афзали билан ризқлантиради. Чунки Аллоҳ Ғонийдир ва барча нарса Унинг мулкидир.

Эй обида қизим!
Хонадонингни Қуръон оятлари билан нурафшон қил. Тонгларингни нафл ибодатлар билан қарши ол. Хонадонингни ҳар доим озода тут ва тилингни Аллоҳни зикр қилишдан холи қилма.

Эй жаннатга ошиқ қизим!
Жаннат мукофотларини хоҳласанг, умр йўлдошингни эъзозла ва унинг розилигини ол. Юзига тик қарамаслигинг талаб этилади. Унинг хурсандчилиги сенинг хурсандчилигинг, мусибати эса сенинг мусибатингдир. Меҳнат билан топган молини исроф қилма. Ҳар бир ширин сўзинг ва гўзал муомаланг ўз вақтида бажарилган хизматинг, ажр-савобларига соҳиба бўласан.

Эй оқила қизим!
Илм излашда давомли бўл, ҳеч қачон толиқма. Албатта, илм нурдир. Бу нурни Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан топасан. Билмаган нарсаларингни зикр аҳли, яъни олимлардан сўра. Шунда келажак авлодни гўзал Ислом дини доирасида тарбиялаш имконини топасан.

Эй нурония қизим!
Жоҳилликдан ҳазар қил, зеро жоҳиллик қабиҳдир. Ҳеч қачон нодонлик ботқоғига ботма. Эй афифа қизим!
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ покдир ва покликни севадиган Зотдир. Поклик, тозалик ва озодаликка интилиш сенинг шиоринг бўлсин. Аввало қалбингни покла, хулқингни гўзаллаштир ва хонадонингни доимо озода сақла.

Эй оқила қизим!
Ҳаётингда дунё матоларидан маҳрум бўлсанг, ҳеч қачон ғамгин бўлма. Билгинки, Аллоҳ унинг эвазига охиратда жаннат неъматларини насиб қилади. Мунофиқликдан сақлан, гапирганда ёлғон аралаштирма. Чунки ёлғон баракани кетказади. Ваъдаларингга вафо қил ва бировнинг ҳаққига хиёнат қилма. Хиёнат кечирилиши қийин бўлган амаллардан биридир, Аллоҳ асрасин. Аллоҳнинг азобидан қўрқ ва Унинг раҳматидан умидвор бўл. Шунда ҳақиқий мўминалар сафидан жой оласан.

Эй хонадонимиз азиз меҳмони нозанин қизим!
Ушбу қалбим тубидан келиб чиққан илҳомимни ўзинг каби келинлик либосини кийган, ота-онасидан панд-насиҳат олишни орзу қилган қизлар учун энг гўзал ва хайрли ҳадя сифатида қабул қил. Аллоҳ раҳли Зот ўз фазли ва карамидан сенга солиҳ ва солиҳа фарзандлар ато эцин. Иймон ва Ислом касрида мўмину-муслим шаҳзодалар ва солиҳа маликаларнинг улғайишини насиб қилсин. Амин!

Барокаллоҳу лана ва лакум ва жамаъа байнакума фий хайр! Амин, я Роббил ъаламийн!

@Sakiyna_official I 👈


Насиҳатнома (қизимга) 1-қисм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Роббишроҳлий содри ва яссирлий амрий, ваҳлул ъуқдатам мил-лисааний яфқоҳуу қовли. (То ҳа сураси 25-28-оятлар)

Алҳамдулиллаҳи роббил-ъаламийн. Вас-солату вас-саламу ъала Росулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллама ва ъала аҳлиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Амма баъд:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳдан, ғафлат қулфи ила занг босган қалбимни, мен заиф нотавонни ушбу (ёзмоқчи бўлган мактуб) амримни осон ва енгиллаштириши учун илтижо қиламан. Қодир Эгам томонидан келадиган куч-қувват бўлмаганида эди, нутқ қилишга ожиз қоладиган тилимдаги тугунларнинг ечилишини сўраб, сўзимни инсонлар қалбига оро берсин, дея Роббимнинг ал-Холиқ исмини тавассул қиламан. Беҳисоб маҳлуқот ва мавжудотлар сонича Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин!

Ва биз умматларга гўзал хулқи, суннати ва одоби ила раҳнамо бўлган Роббимнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.

Амма баъд:

Хонадонимизнинг узилмас риштаси ва покиза сариштаси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга афифа нафсини ва гўзал умрини бағишлаган Ҳадича онамизга ҳамном бўлган гўзал қизим Бибиҳадича! Ислом динимиз кўрсатмасига ва Пайғамбаримиз суннатига мувофиқ, қадрли онажонинг билан бирга оила қурар эканмиз, оиламизнинг мустаҳкам бўлишига сенинг ҳиссанг, кичкина бўлсангда катта умид бағишлади.

Инсон дунёга келар экан, кўз очиб юмгунча улғайиб қоларкан. Шундай экан, гўзал қизим, худди биз ота-онанг сен учун Аллоҳнинг марҳамати ила оила неъмати, гўзал суннат – никоҳни қабул қилганимиз каби, Роббимизга ҳамдлар бўлсинки, умримиз давомида аввало Роббимнинг каломи Қуръони Каримнинг гўзал оятлари билан иймонимиз қуввати бўлган пок Ислом динимиз билан ва ҳар бир волидайн учун вожиб бўлган тарбия билан шуғулландик.

Эй менинг меҳрибон қизим!
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига имтиҳон дунё ҳаётида хурсандчилик ва мусибат бериб синар экан. Банда хурсандчилик эвазига шукрона қилиб, мусибатга сабр-тоқат қилиб, савоб олиш учун.

@Sakiyna_official I 👈


Ҳар бир қиз учун ҳаётидаги қаҳрамони бу шубҳасиз унинг отаси бўлади албатта.

Мана шунақа қаҳрамон оталаримиздан бирлари бугун ботимизга мурожаат билан алоқага чиқдилар. Айтишларича эртага жигарбандлари, дилбандлари бўлмиш қизларининг никоҳ тўйлари экан. Шу муносабат билан қизларига насиҳатнома ёзибдилар. Шу номани сизларга ҳам тақдим қилишимизни илтимос қилдилар. Биз эса шу насиҳатномаларини сизларга тақдим қилмоқчимиз.

Ўйлаймизки, ёзган насиҳатномалари сизларнинг ҳам қалб кўз ёшларингизни оқизса ажаб эмас.

Матн узун бўлгани учун икки қисмга бўлиб сизга улашамиз.

@Sakiyna_official I 👈


#Фойдали

Қандай қилиб уйимизни янада шинамроқ қилишимиз мумкин?

Уй– юрак ором топадиган, қалб ором оладиган маскан. Шинам уй муҳитини яратиш учун кичик нарсалардан бошланг: мулоқотингизга кўпроқ илиқлик қўшинг, тез-тез табассум қилинг ва бир-бирингизга миннатдорчилик билдиринг. Сиз уйингизни нафақат нарсалар билан, балки яхши сўзлар, биргаликда қилинган ибодатлар ва биргаликда ўтказган вақт билан безашингиз мумкин.

Оилангиз билан уйни шинамроқ қилиш учун яна нима кераклигини муҳокама қилинг: эҳтимол бу курубхона, оилавий ўйин кечаси ёки шунчаки дилдан суҳбат. Шинамлик мебелдан эмас, балки яқинларингизга кўрсатадиган меҳр ва ғамхўрликдан бошланади.

@Sakiyna_official I 👈


Майдалашманг

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

@Sakiyna_official I 👈


Yetkazib berish bilan nimalarni yuborish mumkin?

Siz va qabul qiluvchi nafaqat kuryerning qayerdaligini, balki uning ismini, shuningdek, mashina turi va raqamini ham kuzatib borishingiz mumkin

Yuklab olish

#reklama
yandex.go.link


#Таскин

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
"Мўмин кишининг иши қандай ҳам ажойиб! Ҳар бир иши унинг учун яхшиликдир. Бу фақат мўмингагина хосдир. Агар унга қувонч етиб келса, Аллоҳга шукр қилади, бу унинг учун яхшиликдир. Агар унга мусибат етиб келса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун яхшиликдир."
(Муслим ривояти)

💡 Ҳикмат: Ҳаётимиздаги ҳар бир ҳолат биз учун бир синовдир. Агар шукр қиламизми ёки сабр қиламизми, барчаси ўзимизнинг иймонимизга боғлиқ. Мўмин киши ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга таваккул қилиб, ҳузур топади.

📚 Манба: Саҳиҳ Муслим, Китоб ар-Риқоқ, 2999-ҳадис.

@Sakiyna_official I 👈


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 53,5 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


#Фойдали

Бугунги кун сиз учун янги имкониятлар билан тўла! Ўтмиш хатоларини таҳлил қилиш ва келажакка қадам ташлаш вақти келди. Эсингизда бўлсин: ҳар бир кичик қадам катта мақсадларга етаклайди.

Бугун ўзингизга бир кичик савол беринг: “Мен бугун нимани яхшироқ қила оламан?”
Жавобингизни амалда қўлланг ва ўзингизни кучлироқ ҳис қилинг.

@Sakiyna_official I 👈


#Фойдали

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида имкониятлар келади ва ўтади. Лекин муҳим савол – улардан қандай фойдаланамиз? Ҳаёт имкониятлари чексиз эмас, улардан бирини бой берсак, қайта келмаслиги мумкин. Шу сабабли, ҳар бир дақиқани қадрланг, ҳар бир имкониятни ҳаётингизни яхшироқ қилиш учун ишлатинг. Қилган ҳаракатларингиз охир-оқибат сизни мақсадингизга етказади.

@Sakiyna_official I 👈


Камликда-ю кўпликда, оғир-у енгилчиликда бирга бўлганингиз учун катта раҳмат.

Сиз учун манфаатли медиаларни етказишда Роббимиз мададкор бўлсин, насиб қилсин.

@Sakiyna_official I 👈


#Табассум

- Азизим, мен янги кўйлак сотиб олдим!
- Лекин нега? Сизнинг шкафингиз тўла кийим-ку.
- Ҳа... Лекин ҳали бўш жойи бор эди.

@Sakiyna_official I 👈


#Аудио

Бу ўша қалбларни ҳаяжонга тўлдирган мактуб. Эсладингизми? Бугун бу мактубни йил якунида эшитишни айни пайти деб ўйладик.

Суюклигингизга интилган ширин пайтларингизни бирга эслаш учун юбориб қўйсангиз ҳам бўлади 🙃

@Sakiyna_official I 👈

Показано 20 последних публикаций.