#Ҳикоя
Туғилган кунТелефонимга синглимдан СМС келди. «Акажон, туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр кўринг», дейилганди унда. Жаҳлим чиқиб, укамга қўнғироқ қилдим.
– Битта- ю битта синглимиз акажонининг туғилган куни қачонлигини билмас экан, – дедим. – Мени табриклаб, СМС юборибди. ёзда туғилганимни етказиб қўй!
Укам бироз сукут сақлаб турди- да, сўнг жавоб берди:
– Менга ҳам СМС юборибди, туғилган кунингиз билан табриклайман, дебди.
– Нима? Сенга ҳам юборибди?.. Нега?
– Тушунмадингизми? – хўрсинди укам. – Аслида мен билан сизнинг эмас, синглимизнинг туғилган куни экан!
Ҳеч нима дея олмадим. Уятдан юзларим ловулларди.
@Sakiyna_official | 👈