Қалбингиз нимага боқмоқда?
Кўпинча тез-тез умидсизликка тушишимизнинг сабаби бу нигоҳимизни янглиш нарсаларга қаратишимиздир. Масалан, гуноҳ содир этиб қўйсак, Роҳийм зотдан кўра, гуноҳларга диққатимизни қаратамиз. Кўнглимизни синдиришса, тузатувчи Жаббор зот ўрнига, кўнгил синиқларига назар соламиз. Оғриқдан азоб чексак, дардга нигоҳимизни қаратамизу, барча оғриқларни аритувчи Зотни кўрмаймиз. Жароҳатлансак, жароҳатга эътибор қиламизу, бироқ уни даволовчи Зотни кўрмаймиз. Қўрқсак, бутун нигоҳимизни Ҳафиз зотга эмас, қўрқувга қаратамиз. Муаммога дуч келсак, унга ечим берувчи Зотни эмас, балки муаммоларни кўрамиз. Дунё камчиликларини кўрамизу, Аллоҳнинг мукаммаллигини кўрмаймиз. Эртани эмас айни вақтни, мевани эмас дарахтни, атиргулни эмас тиканни кўрамиз. Дардлар, чорасизлик, умидсизликнинг барига биз нигоҳимизни Холиқ ўрнига, махлуқотга қаратишимиз сабабчи бўлади. Энди ўзингизга савол беринг: қалбингиз нимага назар солмоқда?
Ясмин Мужоҳид
https://t.me/sayyid_baraka