САЙЙИД БАРАКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


بسم الله الرحمن الرحيم
Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Айтиладики:
“Олти нарса олти ўринда ғарибдир.
1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавм уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл
ғарибдир.
5. Ёмон хулқли, пасткаш аёл қўлидаги солиҳ мусулмон киши ғарибдир.
6. Сўзи тингламайдиган қавм ичидаги олим ғарибдир. Аллоҳ уларга
Қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди”.

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ ☝️
Уланиш учун👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

https://t.me/sayyid_baraka


БИЛАСИЗМИ:

Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...

• Уни хоҳлаганига юборади...

— Агар молга юборса уни кўпайтиради;
— Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
— Агар умрга юборса уни обод этади;
— Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
— Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим! Ҳар нарсамизни барoкaт билан ризқлантир!

https://t.me/sayyid_baraka


САХАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱

Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин

حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Anbiyolar merosxo'rlari

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid


Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz:

https://t.me/sayyid_baraka


Солиҳ дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди.

https://t.me/sayyid_baraka


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1️⃣. Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2️⃣. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3️⃣. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4️⃣. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5️⃣. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6️⃣. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7️⃣. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8️⃣. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.

“Обидлар йўли” китобидан.
📚

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/sayyid_baraka


Қалбингиз нимага боқмоқда?

Кўпинча тез-тез умидсизликка тушишимизнинг сабаби бу нигоҳимизни янглиш нарсаларга қаратишимиздир. Масалан, гуноҳ содир этиб қўйсак, Роҳийм зотдан кўра, гуноҳларга диққатимизни қаратамиз. Кўнглимизни синдиришса, тузатувчи Жаббор зот ўрнига, кўнгил синиқларига назар соламиз. Оғриқдан азоб чексак, дардга нигоҳимизни қаратамизу, барча оғриқларни аритувчи Зотни кўрмаймиз. Жароҳатлансак, жароҳатга эътибор қиламизу, бироқ уни даволовчи Зотни кўрмаймиз. Қўрқсак, бутун нигоҳимизни Ҳафиз зотга эмас, қўрқувга қаратамиз. Муаммога дуч келсак, унга ечим берувчи Зотни эмас, балки муаммоларни кўрамиз. Дунё камчиликларини кўрамизу, Аллоҳнинг мукаммаллигини кўрмаймиз. Эртани эмас айни вақтни, мевани эмас дарахтни, атиргулни эмас тиканни кўрамиз. Дардлар, чорасизлик, умидсизликнинг барига биз нигоҳимизни Холиқ ўрнига, махлуқотга қаратишимиз сабабчи бўлади. Энди ўзингизга савол беринг: қалбингиз нимага назар солмоқда? 

Ясмин Мужоҳид

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025йил 19-февраль

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:30
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:30
⌛️ Шом - 18:30
⌛️ Хуфтон - 19:55


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН

Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди.
Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди.
У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди.
Оналари: Ҳа, деди.
У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди.
Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди.
Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди.
Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди.
У: Тушимда, онажон! деди.
Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди.
У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди.
Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди.
Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди.

Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин
🤲

https://t.me/sayyid_baraka


Ёш ўтган сари суяклар мўртлашишига Қуръонда оят бор!!!
"Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман" (Марям 4-оят)
Оятда ,"wahana"сўз ишлатилган бу "мўртлашган, заифлашган, емирилган" деган маъноларни англатади. Бошга оқ туташди деган жумладан ҳам гап қарилик аломати хусусида кетаётганини англашимиз мумкин. Замонавий тиббиёт минг йиллардан зиёда вақт ўтгач замонавий техналогиялар асосида инсонда ёш улғайган сари суяклар емирилиши мумкинлигини аниқлаб берди. Тиббиёт тилида бу "Остеопороз" касаллиги дейилади. Бу метаболик касаллик тури бўлиб суякларнинг емирилишига олиб боради. Остео "суяк", "пороз" ғовак" маъносини англатади. Ари уясига ўхшаш суяк тўқималарининг ғовакларини махсус минераллар, хусусан, кальций тўлдириб туради. 40 ёшдан сўнг суяк тўқималари қисқара бошлайди. Суяк кичраяди, мўртлашиб синишга мойил бўлиб қолади. 1890 йил Ренген аппарати кашф этилгачгина бу соҳада амалий изланишлар қилина бошлади. Лекин 14 аср олдин на ўқишни, на ёзишни билган Муҳаммад (с.а.в)(жоним фидо бўлсин) бу Аллоҳнинг каломи деган Китобда бу ҳақида ҳам очиқ—ойдин ишора келиши мўъжизадан бошқа нарса бўлиши мумкинми?! Асло йўқ!!!

✍️Умму Амина тайёрлади

https://t.me/sayyid_baraka


Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

https://t.me/sayyid_baraka


Банда бирор айб (гуноҳ) қилган биродарининг устидан кулса, албатта, унинг ўзи ҳам ўша айбга гирифтор бўлади.

Сизга бирор биродарингизнинг айби ҳақида хабар етса, "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам кечирсин!", денг.

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


ХАЙРЛИ ТОНГ!

https://t.me/sayyid_baraka


Тўрт тоифа инсон

Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Инсонлар тўрт тоифадир:
1) насибаси (бойлиги) бор ва хулқи йўқ;
2) хулқи бор-у, лекин насибаси йўқ;
3) на насибаси (бойлиги) ва на хулқи бор – ана шу тоифа инсонларнинг энг ёмонидир;
4) хулқи ҳам, бойлиги ҳам бор – ана шулар одамларнинг энг яхшисидир».

https://t.me/sayyid_baraka


#Ривоят

КАМБАҒАЛЛИК ЙЎЛ БЕРМАСА...

Бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:

Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.

-Агар бунга қурбим етмаса-чи, ота! Камбағаллик йўл бермаса нима қиламан?-ажабланибди ўғли.

Шунда донишманд:
-Фақат қорнинг очганида тамадди қил, мана шу энг ширин таом.

Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, мана шу сен учун дунёдаги энг юмшоқ тўшак!

Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу жой эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам,- деб жавоб берган экан
...

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025йил 17февраль

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:40
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:30
⌛️ Шом - 18:25
⌛️ Хуфтон - 19:55


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka

Показано 20 последних публикаций.