САЙЙИД БАРАКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


بسم الله الرحمن الرحيم
Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025йил 17январь

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:50
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:00
⌛️ Шом - 17:50
⌛️ Хуфтон - 19:20


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Бугунги 17январ ЖУМА НАМОЗИДАН фото лавҳалар




ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШАЙХ НРИДДИН ДОМЛА ХОЛИҚНАЗАРОВ.

https://t.me/sayyid_baraka


Ассалому алайкум
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».

Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин


https://t.me/sayyid_baraka


Эркак киши ишсиз қолмасин экан. Бир вақтлар қўлим қўлимга тегмай савдоларим тез юрарди, бошимни қашишга вақтим бўлмасди. Бир куни чарчаганимдан "Эй Худойим, мен ҳам одамларга ўхшаб уйда ётиб дам олсамку" деб юбордим. Орадан ҳеч қанча ўтмай ишларим ўз-ўзидан тақа-тақ тўхтаб қолди.

Шу бўйи уйда ётганимча бир йил ишсизликдан кўчага чиқолмадим. Ўлгудек зерикардим, уйда ётавериб ёрилгудек бўлардим. Шунинг учун ниятни яхши қилиш керак экан. Аллоҳ таоло ҳалолдан ризқингизни беряптими, Ўзидан куч-қувват сўраб, ҳечам чарчадим деманг. Газни босинг))

https://t.me/sayyid_baraka


• Ражаб экин-тикин ойи!
• Шаъбон суғориш ойи!
• Рамазон йиғим-терим ойи!

• Аллоҳим! Бизлар учун Ражаб ва Шаъбонни баракотли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин!

https://t.me/sayyid_baraka


Дунёда ҳеч нима текин эмас:
• интизом бўлмаса, натижа бўлмайди;
• қийинчилик бўлмаса, сабоқ бўлмайди;
• ишонч бўлмаса, дўстлик бўлмайди;
• содиқлик бўлмаса, севги бўлмайди;
• таваккал бўлмаса, ютуқ бўлмайди.

Ҳамма нарсанинг ўз тўлови бор. Қачонки тўловини қилсанг, айтилганига эришасан!

https://t.me/sayyid_baraka


Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл — опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак — ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги — абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Муродбахш чоршанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин..!!!


Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда.

Ташрифга чоғланиб турган куннинг хар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйҳатини битинг!
Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай томчилаб турсин...!!!

https://t.me/sayyid_baraka


САЙЙИД БАРАКА:
ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

Ҳар бир инсон Ватанда дунёга келади ва тарбия топади. Шунинг учун ҳам, Ватан, яъни туғилиб ўсган юртинг муқаддас макон. Уни чин дилдан севиш ва ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Юртимизда 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланиши тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонларига бўлган юксак эҳтиром нишонасидир. Ватанни ҳимоя қилишлик шарафли ишдир Бу тўғрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва солламдан шундай деганлар: "Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг
азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кўз" (Имом Термизийривояти).Бошқа бир ҳадисда эса бундай деб марҳамат қилинган: "Ким Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Ким сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади" (Имом Насоий ривояти). Аллоҳ таоло Ватанимизни доимо обод, фаровон ва тинч юртлардан қилсин Ватанимиз равнақи тинчлиги йўлида хизмат қилаётганарни ажр мукофатласин.

Ангор.т "Саййид Барака" жоме масжиди бош имом хатиби Р.Бекмуратов.


https://t.me/sayyid_baraka


Уч тоифа инсонларборки, улар кишини бахтиёр ва хушнуд қилишади:
1. Софдил ўртоқ.
2. Итоаткор ва одобли фарзанд.
3. Солиҳа хотин.

https://t.me/sayyid_baraka


БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ, БИРИ ИККИ БЎЛМАСЛИГИ ВА
МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШЛИГИГА
ОТА-ОНАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭНГ КАТТА 33 ТА САБАБ:

1) ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.
2) ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.
3) ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.
4) ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.
5) ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.
6) ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.
7) ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.
8) ОТА-ОНАГА итоатсизлик.
9) ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.
10) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
11) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
12) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтишлик.
13) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юришлик.
14) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
15) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
16) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
17) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
18) Озига шукр қилмаслик.
19) Бир инсонни хафа қилишлик.
20) Олим-уламоларни хўрлашлик.
21) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.
22) Ахлоқсизлик.
23) Илмсизлик.
24) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
25) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
26) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
27) Бир кишидан қарздор бўлишлик.
28) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
29) Беҳаёлик.
30) Бесабрлик.
31) Дангасалик.
32) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
33) Ёлғон гапиришлик.

https://t.me/sayyid_baraka


Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки ҳафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.

Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди.

Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.

Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.

Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...

Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан:
— Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман, — дебди.

https://t.me/sayyid_baraka


Каналга уланиш👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят.)

Каналга аъзо бўлинг!

https://t.me/sayyid_baraka

Показано 17 последних публикаций.