#Ривоят
КАМБАҒАЛЛИК ЙЎЛ БЕРМАСА...
Бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.
-Агар бунга қурбим етмаса-чи, ота! Камбағаллик йўл бермаса нима қиламан?-ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
-Фақат қорнинг очганида тамадди қил, мана шу энг ширин таом.
Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, мана шу сен учун дунёдаги энг юмшоқ тўшак!
Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу жой эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам,- деб жавоб берган экан...
https://t.me/sayyid_baraka