ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Республика Фермерлари гурухининг махсус канали
Мухокамалар гурухи
@RespublikaFermerlari
@AgronomMaslahati
@TexnikaXizmati
@mineral_ugit_bozori
@donbozorim
https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🦗Hududlarda zararli chigirtka bosqini bilan bog'liq hodisa yuz berganda Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash xizmatlarining hududiy bo'limlari rahbarlari va agronomlariga to'g'ridan-to'g'ri murojaat qilishingiz mumkin!

📞Bundan tashqari Agentlikning 1288 va 712022888 raqamlariga ham murojaatlar qabul qilinadi.

🌐Website 💬Telegram 💬Facebook 📺YouTube 📷Instagram


Репост из: bakiroo
Ўғитлар ва кимёвий воситалар ҳам мажбурий маркировкаланади

1 майдан бошлаб минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни рақамли маркировкалаш тажрибаси бошланади. Келаси йил 1 майдан эса 100 га яқин турдаги ўғитлар ва кимёвий воситаларни маркировкалаш мажбурий бўлади. Шу билан мажбурий маркировкалаш жорий қилинган маҳсулотлар рўйхати 7тага етади.

Гарчи рақамли маркировкалашдан мақсад бозорларни оқлашга қаратилгани ҳақида қайта ва қайта такрорлашсада, амалдаги натижалар ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча харажатларнинг ошиши, харажатларни истеъмолчилар бўйнига юкланиши билан якун топмоқда (охирги мисол сув ва салқин ичимликларнинг кескин қимматлашиши). Шунингдек, маркировкалаш мажбурий бўлган тамаки контрабандаси ёки ноқонуний алкоголь савдоси потираб кенгайишдан тўхтагани йўқ. Ўзи умуман мажбурий маркировкалаш ва бозорнинг оқариши ўртасидаги боғлиқлик ҳақида, мажбурий маркировкалар ва нархларининг ўсиши борасида мустақил ўрганишлар керак.

Ўзбекистонда мажбурий маркировкалаш ҳеч бир танлов ва тендерсиз «CRPT TURON» МЧЖга топшириб қўйилган. Мазкур компания эксклюзив ҳуқуқ эгаси ҳисобланади. Амалда мажбурий маркировкаланган ҳар бир маҳсулот учун импорт қилувччилар ва ишлаб чиқарувчилар «CRPT TURON» МЧЖга моҳияти бўйича мажбурий йиғим бўлган тўлов тўлайди.


🇺🇿 ЎзКимёСаноат

Худудлар кесимида бирда савдо ларига чиқарилган фосфорли ўғитлар бўйича маълумот.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari




❤️‍🔥Бекободга янги хоким тайинланди.

❗️Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзоди тасдиқланди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шухрат Бегимқулович йўл қўйган хатолик ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

ЭСИНГИЗДА БЎЛСА ЯҚИНДАГИНА КАНАЛИМИЗ ДА БЕКОБОД ХОКИМИ ТАНҚИД ҚИЛИНГАН ЭДИ, УНДА ГУРУХДОШИМИЗ НАЗИРА ОПА (ТЕМИР ХОТИН) УНИ БЕКОБОД ХОКИМИ ҚАНДАЙ ЧУВ ТУШИРГАНИНИ АЙТИБ БЕРГАН ЭДИ.
https://youtu.be/L2oXDDp21JU?feature=shared

Шунан сўнг бу холат бўйича депутатлик сўрови ҳам амалга оширилган ЭДИ.


Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari




⚡️УРУҒЧИЛИК

✅Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардаги майдонларнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, ўтказилган электрон танловларда пахта уруғлигини етиштириш учун ғолиблари аниқланмаган майдонлар бўйича танловлар муддати 2025-йил 10-апрелга қадар узайтирилмоқда.

📌Шу билан бирга, аввал танлов ўтказилган туманлар бўйича ҳам қўшимча тарзда танловлар ўтказилади. Бунда, пахта уруғлигини етиштириш учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида, аввал ўтказилган танловларда қатнашган ва ғолиб бўлмаган хўжаликлар ҳам мазкур танловларда иштирок этиши мумкин.


Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

Жорий йил февраль ойида Сурхондарё вилоятидаги қотиллик иши доирасида ИИБ ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этганди. Омбудсманга кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Суд қарорида “техник хато”га йўл қўйган тергов судьясига эса жарима қўлланди.

👉 https://kun.uz/kr/24946536

Kun.uz расмий канали




🇺🇿ЎзЛиДЕП - "ТЕМИР ХОТИН" ва бошқа Фермерлар дарди бўйича депутатлик СЎРОВлари юборди.

🔍Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги айрим фермер хўжаликлари фаолиятига оид муаммолар ҳақида лавҳа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🔍Унда фермерлар кластерлардан норозилиги, уларга “тиқиштирилаётган” сифатсиз уруғ ва ўғит муаммолари, маҳаллий ҳокимликларнинг деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига асоссиз аралашуви каби масалалар кўтарилган.

🔍Шунингдек, фермерлар кластердан ўз ҳақини ололмаётгани, мансабдор шахслар эса фермерларга “ўгай кўз” билан қараётгани айтиб ўтилган.

😎 Фермерлар чиқишида кўтарилган ҳолатларга асослантирилган тушунтириш бериш учун O'zLiDeP фракцияси аъзоси Муқаддасхон Аҳмедова Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига “Депутат сўрови” юборди.

P.S "Темир Хотин"- Назира опа фақат ўзини дардини кўтариб чиқмади, Хурматли мутасаддилар юқоридаги ижтимоий тармоқлардаги видеолардаги айтилган айрим холатлар бўйича видео остидаги изохларга хам бир қараб қўйсалар бунга гувох бўладилар.

49 йилдан бери кетмонни қўлидан қўймай,иккинчи гурух ногирони ва онкологик хасталигига қарамай, пахта ва ғаллани бир тийин кредит олмасдан, фақат ўз маблағига етиштириб келаётган "Темир Хотин" дарди барча "Темир Фермер"ларни устига тушаётган зарбалардек гўё...

Депутатлик сўрови учун ташаккур.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari



17.3k 3 128 10 50



🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ N°131 тўлиқ матни.

АСОСИЙ МАҚСАДЛАР:
Бўш турган ерлардан фойдаланишни фаоллаштириш
Экин экиш ҳажмини ошириш, озуқа хавфсизлигини таъминлаш
Гўшт ва сут маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш
Аҳоли бандлигини ва турмуш даражасини ошириш, кооперативларга имконият яратиш

1. ЕРЛАР ЭНДИ ФАҚАТ АУКЦИОН ОРҚАЛИ БЕРИЛАДИ
2025 йил 1 апрелдан бошлаб — электрон онлайн аукционлар орқали ижарага берилади
Тўлов фақат тўлиқ қилинади, бўлиб-бўлиб тўлаш бекор қилинди
Такрорий савдоларда лот нархи 10% пастлаб боради
Агар фақат 1 нафар талабгор бўлса — у эълон қилинган нархда ютиб олади

2. ФЕРМЕРЛАРГА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР:
Пахтадан ≥ 50 ц/га, ғалладонли экинлардан ≥ 80 ц/га ҳосил олган фермерларга:
Келгуси йили ер майдонининг 25% озуқа, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари учун ажратилади
Пахта хомашёсини биржага чиқаришда 0.3% йиғим белгиланади
Ер солиғида 3 бараваргача имтиёз (коэффициент) берилади

3. КООПЕРАТИВ ФЕРМЕРЛАРГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР:
Агар кооператив аъзоси фермер:
Ер майдонининг ≥50% ни пахтага экин қилса, унга:
Ер ижара ҳуқуқини гаров сифатида қўйиб, 50% молиявий қоплама билан имтиёзли кредит ажратилади
Бу кредит пахта хомашёси учун биржага эълон қилинган нарх асосида баҳоланади
Қўшимча равишда:
Тўғридан-тўғри савдо қилиш ҳуқуқи (биржа орқали, шартномавий асосда)
Савдолар “ЎзР товар-хом ашё биржаси” орқали электрон тарзда амалга оширилади

4. ҚАЙТА ИЖАРА ТАРТИБИ:
Ердан фойдаланмаётганлардан қайта тортиб олиниб, аукционга чиқарилади
Ерни ўзи фойдаланган муддатга қарамасдан — қайта ижара бериш имконияти яратилади
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” фуқаролари учун енгил шартлар сақланади

5. ҚАРЗДОРЛАР ВА НАЗОРАТ(ОЙБОЛТА):
Қарздор ер ижарачиларининг рўйхати 2 ҳафта ичида шакллантирилади
Агар 1 ойда муаммо ҳал этилмаса — ер аукционга чиқарилади
Суд ижро ҳужжатлари асосида ерни узоқ муддатга ижарага олиш имкони пайдо бўлади

6. ЧОРВАЧИЛИК УЧУН ЕРЛАР:
Чорва озуқа етиштириш учун етарли майдонлар аниқланади
Ҳар чоракда Ветеринария қўмитаси ҳисобот беради
Электрон аукционларга бу ерлар ҳам алоҳида киритилади

"Кутилмаган" янгиликлардан:
1.Кооперативларга кредит ажратишда ва пахтасини реализация қилишда енгилликлар, бу сохани ривожлантиши аниқ.

2. "Ойболта"ишга тушгани, бу соха илдизига болта уради деб хисоблаймиз.Энди айримлар кўзига ёқмаган фермерни "ердан самарали фойдаланмади" деб илдизига болта солиши имконияти яратилгандек.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

28.2k 7 1.2k 27 92

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ N°131
28.03.2025

Ер ижара хуқуқини реализация қилинишида айрим ўзгартиришлар киритиляпти.

“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди

-Қарорга  кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

-электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;

-такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

-ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

-2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

⚡️2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

18k 2 307 48 78

⚡️Ҳорижликларга ерларни ижарага беришда эҳтиёткорлик лозим эди.

Бахтиёр Абдуғафур:

Мени ўйлантирадиган масала, қишлоқ хўжалигида қўлланадиган кимёвий воситалар!

Ижарага олувчиларнинг юртида бу турдаги препаратларнинг деярли ҳаммаси ишлаб чиқарилади. Қолаверса, ўта арзон. Гарчи уларнинг орасида тақиқланганлари кўп бўлсада, ўзларида ҳаммон қўлланади. Бу кимёвий воситалар турли касалликлар, хусусан, саратонни чақиришда асосий манба ҳисобланади.

2015 йилнинг ўзида Хитойда саратонга чалинган 4.3 млн киши аниқланади, улардан 730 000 дан ортиғи ўпка саратони. Бунга сабаб қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида нитратлар ва пестицидларнинг меъёрдан кўп экани кўрсатилади.

Айрим агрозаҳарлар, жумладан, карбофуран (форадан), паракват, метомил... каби заҳарлар Хитойда тақиқланган бўлсада улардан ҳозиргача қўлланилади. Масалан, паракват кичик дозаларда ҳам одамни ўлдириши айтилади, карбофуран ҳам ўта хавфли восита ҳисобланади.

Танқид қилмоқчи эмасман, олим сифатида қуйидагиларни таклиф қилмоқчиман, холос:

1. Ҳорижликлар қўллаётган кимёвий воситалар лаборатория таҳлилларидан (HPLC, GC-MS, LC-MS) ўтказилиши лозим.

2. Тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркиби таҳлил қилиниши керак.

3. Тупроқ ва сув манбаларининг заҳарлаганлик учун жавобгарлик белгиланиши...

Албатта, бу менинг таклифларим. Қабул қилинадими-йўқми, қарор чиқарувчиларга ҳавола.

P.S. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат берилган кимёвий воситалар рўйхати мавжуд, лекин бу талабга ҳорижликлар амал қиладими-йўқми, буни ҳам билмайман.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

15.6k 3 121 7 138

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Европада янги зараркунанда тури топилди

00:00 Вазир Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларига ташриф буюрди. Ҳудудларда чигит экиш ишлари қандай кечмоқда?

00:05 Ўзбекистон-Италия: ҳамкорлик кенгаймоқда. Янги лойиҳалар нималарни ўз ичига олади?

00:10 Италияда оқ қулупнай етиштириш бошланди. У нимаси билан афзал?

00:13 Қаҳва нархлари нега кескин ошди?

00:17 Европада яшил шафтоли зараркунандасининг янги тури топилдими?

Соҳага оид энг сўнги янгиликлар "Agro news" дастурида.

😎Кўрсатувнинг тўлиқ қисми: https://youtu.be/8fVbVIkdPbk

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


⚡️Уруғчилик танлови

✅ 2025 йил 18 мартда қабул қилинган 166-сонли қарорга мувофиқ, «E-urug‘» ахборот тизими орқали ўтказилган электрон танловда ғолиблар аниқланди.

🗣 Ҳозирда танлов ғолиблари аниқланмаган 26 минг гектар майдон бўйича қўшимча электрон танлов эълон қилинди.

⏰ Аризаларни 2025 йил 4 апрел соат 23:59 гача
e-seeds.uz сайти орқали электрон рақамли имзо ёрдамида юбориш мумкин.

📍 Танлов ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати:
https://e-seeds.uz/oz/site/kvota

☎️ Саволлар бўйича:

Уруғчилик маркази: +998 71 203-0525 (212)

Техник ёрдам: +998 71 206-7007

Telegram ёрдам:
@e_urug_support


Фермерлар канали:
@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Муҳокама учун гуруҳ:
@RespublikaFermerlari


Рахимжон Рахмат ёзяпти:

БУРЧИМИЗДИР

Қишлоқ ҳўжалиги сувга ва ҳавога боғлиқ. Айни пахта ёки буғдойни суғорадиган пайтингиз сув бўлмай қолса, ҳосилдорликка катта путр етади. Ёки ҳаво ноқулай келса ҳам экинларга зарар етади.

Қоида бўйича бунақа пайти фермерларга дотасия, яъни моддий ёрдам бериш керак. Бизда эса акси. Раҳбарларни сувнинг камлиги, ҳавонинг ёмон келгани асло қизиқтирмайди. 100 тонна пахта топширишинг керак, ернинг остидан, осмонинг устидан бўлса ҳам пахта топиб режани бажарасан дейди. Энг қизиғи шуки, фермернинг фаолиятига прокурор, ИИБ бошлиғи ва ҳоким аралашади. Яъни шулар фермерга босим ўтказади, ёмон сўзлар билан сўкади.

Прокурорнинг нима иши бор қишлоқ ҳўжалиги билан. "Началник мелиса" нега чақиртиради фермерни. Шу раҳбарларнинг босими туфайли фермер қаерлардандир пахта топиб 60,100,150 милёнга сотиб олади. Асосан пахтани кластерга тегишли пахта саводлардан сотиб олади. Заводлар пахтани қаердан олади?

Пахта териш мавсуми раҳбарларнинг сўкиниш мавсумидир. Икки йил бурун прокурор фермер жиянимни дабба деб сўкканди. Дабба касаллик бўлиб, мояклар ҳандалакдек каттариб кетади. Даббалар фарзанд туғлиролмайди. Жиянимнинг эса тўртта гулдек фарзанди бор, ҳатто иккитаси эгизак. Демак, прокурор дабба деб жиянимга туҳмат қилган.

Умуман, прокурорнинг фермерларнинг иши билан нима иши бор. Ҳайронман. Яна такрорлайман. Қишлоқ ҳўжалиги сув ва ҳавога боғлиқ. Зарур пайти сув бўлмай қолса, ҳосил барбод бўлади. Бу нарса раҳбаларни қизиқтирмайди.
Фермерларнинг эшитмаган сўкиши қолмаган бўлса керак. Бечора фермерларни итдан баттар хўрлашади.

Биродарлар, қишлоқ ҳўжалигида ислохат зарур. Сўкиниш, босим ўтказиш билан узоққа боролмаймиз.

Мана, томчилаб суғориш жорий қилинглар дейилди. Фермерлар 500 милёнлаб кредит олиб Тошкондан келган шубҳали фирмаларга пул ўтказди. Аммо фирмалар пулни тўлиқ олса-да, ишни чала қилди.
Туманимизда 200 та фермер бўлса, биронтаси томчилаб суғоришни ишлатмайди, чунки фирмалар ишни чала қилган. Энг қизиғи шуки, томчилаб суғоришни ўрнатишга Тошкондан келган шубҳали фирмалар шуғилланади.

Энг асосий гап шуки, коррупция деган аждарнинг боши узилмас экан, мамлакат ботқоққа ботиб бораверади. Ҳўш, коррупция қандай йўқотилади? Бунисини билмайман. Бу ҳақда тепада ўтирган катталар ўйласин.
Яна кўп гапларим бор, мавриди билан гапираман.
Жамоатчилик, зиёлилар, журналистлар, жим турманглар. Жамиятимиздаги катта иллатлар ҳақида гапиринглар. Жим туриш иллатларни янаям катаришига сабаб бўлади.
Яшай десанг, бошқа Ўзбекистон йўқ.
Модомики Ўзбекистон ватанимиз экан, иллатларга қарши курашмоқ бурчимиздир.


Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉 @RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉 @RespublikaFermerlari

13k 1 42 13 160



🇺🇿Азиз ва захматкаш фермерлар!
Сизларни муборак Рамазон Ҳайити билан самимий табриклаймиз!

Сўнгги икки йилда юртимиз фермерчилиги турли синов ва қийинчиликларга дуч келмоқда. Солиқ, кредит ва қарзлар юки оғирлашди, маҳаллий ҳокимликларнинг турли босимлари ҳам экинлардек кўкка чиқиб кетди. Бироқ шунга қарамай, сизлар ерни ташлаб қўймадингиз, меҳнатдан чекинмадингиз, оила ва ватан учун курашдан тўхтамадингиз — шунинг ўзи улкан жасорат ва эътиқод намунасидир.

Келаси ҳайит кунларигача Аллох барча қийинчиликларни енгил қилсин, қарзи борлар қарзларингизни адо этишингизга ёрдам берсин, ерингизга барака, уйингизга сурур, ризқингизга фаровонлик ато этсин!

Ҳақиқат ва адолат мустахкамланиши, фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳурмат қилинадиган кунлар яқин бўлиши учун дуо қиламиз. Сизлар билан фахрланамиз ва ҳар бир қадамингизга ҳурмат билан қараймиз.

Эслатиб ўтамиз: Қонуний хуқуқингиз учун курашишингиз худди тутган рўзангиз каби савобли ва фарздир!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз дехқон ва фермерлар!


👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI жамоаси

16.8k 2 124 4 110
Показано 20 последних публикаций.