Феруз Аллаев одам нима хоҳлашини билиши кераклиги ҳақида пост қолдирибди. Бу ҳақида мен ҳам кўп ўйлаганман. Чинданам инсоннинг ҳаётда нимани исташини аниқ билиши жуда муҳим. Сал фикрлашга мойил инсон борки, менга нима ёқади, нимани ёқтирмайман, нима хоҳлайман, деган саволлар атрофида кўп айланади. Ибтидодан мавжуд масала бўлгани учун фалсафа ва психологияда ҳам бу ҳақида етарлича ўрганишлар бор.
Айтайлик, фалсафа нуқтаи назаридан, экзистенциализм йўналиши бу фикрни қўллаб-қувватлайди. Яъни бунда инсоннинг ўз эркинлиги, масъулияти ва ҳаёт маъносини мустақил излашини асосий масала қилиб қўяди.
Жан-Поль Сартрнинг фикрича, инсонга олдиндан берилган ҳеч қандай маъно йўқ – у ўз қарорлари орқали ўзлигини яратади. Агар одам нима хоҳлашини билмаса, ҳаётида беқарорлик ва ноаниқлик юзага келади, бу эса стресс ва ташвишга олиб келиши мумкин. Ҳаётда 50, 60 ёшга кириб ҳам нима исташини билмасдан улоқиб яшайдиганларни кўп учратамиз.
Абрахам Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси назариясида (Maslow’s Hierarchy of Needs) инсон ҳаётида ўзини рўёбга чиқариш (self-actualization) энг юқори босқич сифатида кўрсатилади. Бу инсоннинг ўз истакларини аниқ билиши ва уларга эришиш йўлида ҳаракат қилиши билан боғлиқ.
Агар инсон ўз мақсадини аниқлаб олмаса, у қуйи даражаларда (масалан, хавфсизлик ёки ижтимоий эҳтиёжлар) қотиб қолиши ва шахсий ривожланишга эътибор қаратмаслиги мумкин, дейди.
Ёки ўз-ўзини аниқлаш назарияси кўра, инсон ўз ҳаётида учта асосий психологик эҳтиёжни қондириши керак экан:
-Автономия (ўз қарорларини ўзи қабул қилиш)
-Қобилиятлилик (ўзини малакали ва фойдали ҳис қилиш)
-Боғлиқлик (бошқалар билан ижтимоий алоқада бўлиш)
Агар инсон ўз хоҳишларини аниқ билмаса, у автономия ва қобилиятлилик ҳиссидан маҳрум бўлиши мумкин, бу эса мотивация пасайиши ва ҳаётдан қониқмасликка олиб келади.
Ва бу мавзунинг яна бир муҳим томони ҳам бор экан — бу нейробиологик асослар.
Агар инсонда аниқ мақсадлар ва хоҳишлар бўлмаса, мияда допамин ажралиши пасаяди, бу эса мотивация тушишига сабаб бўлади. Допамин инсонни ҳаракат қилишга ундайдиган асосий “куч”лардан бири.
Тадқиқотлар кўра, аниқ мақсадга эга бўлган одамлар стрессга камроқ учраркан, чунки уларнинг ҳаётида ноаниқлик камроқ бўлади. Улоқиб юриб, умрини исроф қилмайди.
Яъни келажак ҳақида аниқ тасаввурга эга одамлар ўз ресурсларини оқилона тақсимлайди ва стрессга мойиллиги камаяди. Оддийроқ айтсак, одамнинг руҳиятини тутиб турадиган стержен - бу мақсад.
Хуллас, жумҳур уламолар одам ҳаётда нима хоҳлашини билиши нима учун керак, деган саволга қуйидаги жавобларни қаторлаштиришган:
-Онгли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради;
-Мақсадли ва мазмунли ҳаёт кечиришни таъминлайди;
-Стресс ва ноаниқликни камайтиради;
-Мотивация ва руҳий барқарорликни оширади.
Гапираман, деса гап кўп, ўртағлар.
Cиз ҳам нима хоҳлашингизни биласизми?
👉@RakursUz