RakursUz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Jurnalist Muslim Mirzajonovning shaxsiy blogi
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/c/RAKURSUZ/featured
Yangi kanal: @rakursuzb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Блогер Абдураҳмон Фозилов бир неча сафдошлари билан Антарктидани забт этиб, Ўзбекистон байроғини музмайдонга қадабди. Хурсандчиликдан бир майдон Андижон полкасига ҳам ўйнашибди. Қойил!😁

👉@RakursUz


Репост из: Carzone.uz – Хабарлар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Метрополитенда ҳожатхоналар қуриладиган бўлди

"Тошкент метрополитени" маъмурияти хабарига кўра, одамлар гавжум 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Синов тариқасида фақатгина "Чилонзор" бекатида йўлга қўйилган эди.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик бу ишларнинг тезлашишига яқинда тарқаган видео сабаб бўлганини тахмин қилмоқда. Унда заҳар танг қилган қовиғи бўш бир йўловчи енгил ҳожат чиқариб кетгани акс этганди.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хабиб: "Мен биламан, сиз Фаластиндаги урушни тўхтатасиз."

Дональд Трамп: "Биз уни тўхтатамиз. Мен урушни тўхтатаман!"

Ваъда берганди. Умид қиламизки, нафақат Исроил-Фаластин, балки Россия-Украина урушини ҳам тўхтатади.

👉@RakursUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Владимир Зеленский Россияда амалга ўтирибди. У Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Ҳа, бу бошқа Володя, россиялик.

Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко пленар мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари устида ҳазил қилди ва унга фамилиясини баланд овозда айтиб юрмасликни маслаҳат берди: «Биринчи ўринбосар бўлганингиз яхши, лекин фамилиянгизда унчалик омадингиз чопмаган». (қайси томондан қаралашига боғлиқ-да😁)

Руслар Зеленскийнинг исм-фамилиясини айтиб сўкканда, братга биринчи эшитганда қаттиқ ботса керак-а то гап эгасини топиб боргунча?!😄 Шу пайтгача ўзгартирмаганига қараганда, ўзигаям маъқул.

👉@RakursUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инглиз тилини ўрганиш жуда осон, аслида...😁

👉@RakursUz


"Фистивал"чиларимиз "байрам" сўзини қўлласа бўлмасмиди?!

👉@RakursUz


Репост из: RakursUz
"Ўзбек тилининг изоҳли луғати"нинг янги нашрига "ҳоким ўринбосари", "ҳоким ёрдамчиси" деган атамаларга "порахўр", "чўнтак", "олувчи қўл", "балогардон" деб изоҳ ёзиб қўйилса керак...

👉@RakursUz


Кўчада Хитойнинг турли маркадаги автомобиллари жуда кўпайди. Ранг-баранг ва дизайни ўта гўзал. Маркаларни ҳамма билганича ўқиб, талаффуз қиляпти. Масалан, Jetaur номли уловни аксарият одамлар "Жетаур" деб ёзилганидек талаффуз қилганларини эшитаман. Хитойликлар "Жету" деб айтишяпти.

Сarzone.uz канали эълон қилган видеода JAC, HAVAL, EXEED ва бошқа Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлётган брендлар талаффузи кўрсатилган. Айримларига аниқ тилингиз келишмайди. 🥴😵‍💫 (тилингиз жингалак бўпқомасаёқ)

👉@RakursUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Сельхоз” чорраҳада тирбандлик анча камайди. Қўшимча йўллар қилинди. Зўр иш бўлди. Одамлар учун ерости йўли ҳам қурилди. Лекин негадир чироқлари ишламайди. Кечаси ўтишга қийин. Айниқса, болалар, кексалар, аёллар учун.

👉@RakursUz


Асабга тегадиган сўзлар рейтингида "ёкида" биринчи ўринда туради. Қачондан бери шу ҳақида ёзиб, айтиб келаман. Орифжон каналида шу беўхшов ясама сўз ҳақида куйиниб ёзибди. Йиллар давомида ўз ўрни ва маъносида ишлатиб келинган "ёки" боғловчисига "да" ўрин-пайт келишигини қўшиш кимнинг хаёлига келган экан-а? Вирусдек ёпишди-қолди. Ёшлар тилида кўп айланади. Ҳатто телевидениеда, кўрсатув, сериалларда ҳам эшитиб қоляпман. Саводсизлик жой танламас экан-да.

"Ёкидачи"лардан асабийлашиб юрганимда "яънида", "балкида" деганларини эшитиб қолдим. Қай бирига куяй-а?!😵‍💫

👉@RakursUz


2 йилдан бери Ўзбекистонда яшаб-ишлаётган спорт журналисти ва скаут Николай Егорычев ўзбек тили байрами муносабати билан пост ёзибди.

"Ўзбек тилини ўрганиш осон эмас, махсус курсга бориш керак. Лекин муҳим калит сўзлар, ибораларни ўрганиб, маиший даражада ўрганиб, тушунса бўлади", дейди у. Ўзбекчани тахминан 30 фоиз тушунишини айтади.

"Ўзбекистонда бу ерга кўчиб ўтаётганда ўзбек тилини ўрганишни қатъиян рад этган одамларга дуч келдим. Мен бундай одамларни тушунмайман. Ахир, тил шунчаки мулоқот воситаси. Қанчалик кўп тил билсангиз, шунча яхши", дейди у. (Адекват одамга хос мулоҳаза. Шу ерда туғилиб, ўрганишни истамайдиган, миллионта баҳонани рўкач қиладиганлар ҳақида нима деркан?!)

10 та севимли сўз ва ибораларини илова қилган. Гап йўқ!

Тилимизга ҳурмат ва жўяли мулоҳаза учун шу рус йигитга раҳмат!

👉@RakursUz


Репост из: RakursUz
-Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретар Курбанова, сиз ответственный!

-Тушунарли, Дильмурат Джураевич!

-Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

-Есть, ўртоқ бошлиқ!

-Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

-А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

-Да, да..!

Оққа кўчирувчи: Муслим Мирзажонов

🎉Ўзбек тилининг умри боқий бўлсин! 😊😀

Уланинг ва улашинг:
👉 @RakursUz


Ўзбек тилининг бойлиги ҳақида ажойиб скринга дуч келдим. "Ўлди" феълини турлича сўз ва иборалар билан айтиш мумкинлиги ҳақида экан. Қарасам, уни яна тўлдириш мумкин. Бу жойига, вазиятига қараб, турлича мазмунда ишлатилади. Семантикаси ҳар хил. Шеваларда ҳам фарқлича айтилади. Хаёлимдан фаромуш бўлган бошқа вариантлари ҳам борлиги аниқ.

Ўтиб қолди - ўлди
Қайтиш қилди- ўлди
Дорулбақога йўл олди -ўлди
Куни битди - ўлди
Жон таслим қилди - ўлди
Ҳалок бўлди - ўлди
Қурбон бўлди - ўлди
Бўлмай қолди - ўлди...

Айтганча, эртага 21 октябр - ўзбек тили байрами куни. 35 йил олдин жонажон тилимизга Давлат тили мақоми берилган эди. Она тилимиз яна узоқ асрлар яшасин, гуркираб яшнасин!

👉@RakursUz


Йўлларда қурбон бўлаётган ўзбекистонликлар

Ўзбекистон йўлларидаги автоҳалокатларда ўлаётган одамлар ҳақида деярли ҳар куни ўқийсиз. Афсуски, бу кам эмас. Аламлиси, ватандан ташқарида ҳам аварияларда қурбон бўлаётган одамларимиз кам эмас. "Россия ёки Қозоғистондаги автоҳалокатда хорижликлар қурбон бўлди", мазмунидаги хабар чиқса, "Ўзбекистонликлармикан?", деган савол автоматик келадиган бўлди. Кечагина, 15 октябрь куни Қозоғистонда 6 ўзбекистонлик қурбон бўлди, бугун (20 октябрь) Домодедовода 5 ўзбекистонлик автоҳалокатдан ўлгани хабар қилинди. Энг ёмони, қиш келди, дегунча бундай хабарлар янада кўпаяди. Йил бошидан буён содир бўлган, Migrant.uz сайтида берилган фожиавий автоҳалокатлар хроникасини туздим, имкон қадар. Барчаси ўзбеклар иштирокида. Орада тушиб қолган хабарлар бўлиши мумкин.

🔻11 январь. Россиянинг Пенза вилоятидаги Урал федерал трассасида микроавтобус ва юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди...
https://migrant.uz/uz/penza-ya-inida-bir-necha-uzbekistonlik-alok-buldi/

🔻14 январь. Нижний Новгород вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Бироз вақт ўтмай, уларнинг устига енгил машина келиб урилган. Натижада оғир юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Автобусда бўлган яна 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
https://migrant.uz/uz/yana-uzbekistonliklar-zhabrlandi-nizhnij-novgorod-ya-inida-avto-alokat-ruj-berdi/

🔻16 январь. Самара вилояти, Ставропольск районида “Lada Largus” русумли автомобили ва “Газель” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида “Lada Largus” русумли автомобилида бўлган жами 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган.
https://t.me/migrantuzb/8856

🔻3 апрель. Қозоғистондаги ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
https://t.me/migrantuzb/9815

🔻28 июнь. Россиядаги автоҳалокатда ўзбекистонлик муҳожирлар вафот этди.
"Тойота" йўлнинг ҳаракатга қарши томонига чиқиб, катта тезликда юк машинасига урилган. Воқеа жойида 4 киши вафот этган
https://t.me/migrantuzb/10666

🔻1 сентябрь. Россиянинг Нижегородская области ҳудудида ЙТҲ оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.
(https://t.me/migrantuzb/11294)

🔻5 октябрь. Волгоградда ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради
Волгоград вилоятида содир бўлган автоҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 13 нафар ўзбекистонлик турли даражада жароҳатланган, айримлари оғир аҳволда. Улар орасида 5 нафар ёш бола бор.
https://t.me/migrantuzb/11620

🔻15 октябрь. Қозоғистондаги автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
https://t.me/migrantuzb/11678

🔻20 октябрь. Домодедовода автоҳалокат. 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
https://t.me/migrantuzb/11720

Хроника шу ерда тугашини чин дилдан тилайман!

👉@RakursUz


Эсини еган Мироновнинг фикрича, унинг ватанини ўзбеклар ҳимоя қилиши керак экан. Текинга пул бераётгани йўқ-ку. Пешона тери тўкиб ишлаяпти, ҳалоллаб оляпти.

Алишер ака доимгидек ўз услубида жавоб қайтарган.

👉@RakursUz


Таъсирли сурат...

Она бола билан, бола Она билан (балки ҳаёт билан ҳам) видолашмоқда. Ҳар ким ҳар хил тушунади...

👉@RakursUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбек дубляжининг маҳорати ҳақида (айниқса, аввалги) ҳамма билади. Бунинг сабаблари нафақат маҳоратли актёрларда, балки хорижий фильмлар таржимасида, деб айтиш мумкин. Таржима санъати ҳам жуда юксак савияда бўлган.

(Айтганча, бадиий адабиёт дурдоналарини энг зўр ўзбекча таржималарда ўқиганимгами, ҳозиргиларидан унча "ичим чиқмайди". Жуда жўн, оддий туюлаверади, ҳайратлантирадиган жумлалар, қочиримлар, иборалар кам. Лекин таржима кўпайганидан жуда хурсандман).

Инстаграмда ажойиб видеога дуч келдим. Унда "Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради" фильми таржимаси ҳақида. Ҳақиқатданам кинокомедияни Мирзиёд Мирзоидов жуда аъло таржима қилган. Кўрсатувда мутаржимнинг таржима маҳорати мисоллари билан чиройли кўрсатилган. Илиндим сизга!
(Мегабайти каттароқ, лекин арзийди)

👉@RakursUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги жангари фильм: "Саксовулчилар ови"

👉@RakursUz


"Отини билмайман, лекин зўр киноларда ўйнаган..."

90-йиллардаги жангари фильмлар ишқибозлари шу актёрни жуда яхши танийди. Бошқаларни билмадиму, ҳеч отини эслаб қололмайман. Шу актёр ҳақида қизиқ маълумотлар ўқиб қолдим.

Дольф Лундгрен фақат кучли мушакларга эга актёр эмас. У 10 тилни билади: она тили бўлган шведча, инглизча, немисча, французча, испанча, японча, итальянча, финча, русча ва вепсча.

Дольф Лундгрен бир неча нуфузли олий ўқув юртларини тамомлаган:
-Швециянинг Стокгольмдаги Қироллик технология институтини физика мутахассислиги бўйича
-АҚШдаги Вашингтон университетини.
-Австралиянинг Сидней университетини кимё мутахассислиги бўйича ва магистр даражасига эга
-АҚШдаги Массачусетс технология институтини кимёвий ишлаб чиқариш инженер-технологи мутахассислиги бўйича
-Нью-Йоркдаги Драма санъати мактабини.

Битта актёрга бу кўплик қилмайдими, десам, олманинг тагига олма тушган экан. Лундгреннинг ота-онаси олим, Швеция Қироллик фанлар академияси аъзолари бўлган.

Қойил!

👉@RakursUz

Показано 20 последних публикаций.