Бир ойча олдин оилавий автобусга чиқдик. Мен пластик карта орқали йўл ҳақини тўлай бошладим. Шу пайт сал нарида турган чиптачи аёл тўнғиллаб бир нималар деди. Яхши эшитилмади, ёнимга келгач, "Нимадир дедингизми?", деб сўрадим. "Ҳеч бўлмаса, иккитасини нақд пул бермайсизми?", деди. Мияда когнитив диссонанс. "Тушунмадим, опа. Нима фарқи бор сизга? Тўлаяпман-ку. Мен нақд пул олиб юрмайман қарийб. Картадан тўлаш қулай", дедим. Опа яна бир балолар деганча кетди пул йиғишга. Сабабини англагандекман. "Плон тўлашимиз кере", "Нахт пул берийлаа" деган гаплар бежиз эмас экан. Мана, статистика кўрсатяпти.
Бу ёғига одамларда тўлов маданиятини яна ҳам кенг ёйиш керак холос...
👉@RakursUz
Бу ёғига одамларда тўлов маданиятини яна ҳам кенг ёйиш керак холос...
👉@RakursUz