1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Бу сана тарихи 1925 йилга бориб тақалади. Ўша йилда турли давлатлар иштирокида Женевада илк марта болалар фаровонлигига бағишлаб халқаро конференция ўтказилади. Конференцияда иштирокчи мамлакатлар болалар куни сифатида алоҳида санани танлашга келишиб олади.
Бироқ орадан 25 йил ўтиб, яъни 1950 йилдан бошлаб 1 июнни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу сана байрам қилина бошланди.
Ўзбек халқи ҳам азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Чунки Жонажон Ватанимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Қадрли болажонлар!
Бугун Сиз учун юртимиз бўйлаб турли концерт дастурлари, кўргазмалар, сайиллар ўтказилади. Истироҳат боғлари эса Сизнинг табассумингиз билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади.
Байрамингиз муборак, азиз БОЛАЖОНЛАР!
👉@Qorakoluzofficial✅