QORAKO‘L.UZ | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Telegram : @Qorakoluzofficial
Facebook:https://www.fb.com/qorakoltuman.hokimligi
Мурожаат учун: https://t.me/Qorakol_murojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ҚОРАКЎЛДА ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ислом динининг улуғ ва муборак байрамларидан бири бўлмиш Қурбон ҳайити туманимиз халқи томонидан муносиб кутиб олинди. Байрам муносабати билан туманимиз бўйлаб саховат ва меҳр-мурувват тадбирлари янада кенг қулоч ёймоқда.

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан байрам туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳайитлик совғалари улашилди. Бундай эзгуликка йўғрилган хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.


Репост из: Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хаж_24

😎 ҲОЖИ ОДАМ ЁРДАМГА МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИ БЎЛИШИ КЕРАК

Видеони максимал тарқатинг, одамлар кўрсин, жуда долзарб гапларни гапирибдилар

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Сўнги йилларда Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар натижасида пойтахтлик малакали шифокорларнинг туманимизга ташрифи анъана тусига кириб қолди.

Июнь ойининг 17 санасидан 23 санасига қадар пойтахтлик олий тоифали шифокор, акушер гинеколог Нусратова Мадина Чўллиевна даволаш ва ташхис қўйиш учун Қоракўл туманида бўлиб, беморларни қабул қилади.

Ҳозирги кунда рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.

Манзил: Қоракўл тумани "Гуллар Чеҳраси" хусусий диагностика ва даволаш клиникаси
Мурожаат учун телефон: +998655651475

👉@Qorakoluzofficial


Қоракўлда "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди

Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан 2024 йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлмоқда.

Куни кеча Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги туман сектор раҳбарлари ёшларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаш, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида юзга яқин ёшлар билан учрашув ўтказди. Туман марказидаги "Ёшлар боғида" ўтказилган учрашувда бўш иш ўринлари мавжуд корхона, ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга аниқ муддатлар билан вазифалар юкланди. Шунингдек, ўттиздан ортиқ ишлаш истагида бўлган ёшларга иш берувчилар томонидан иш ўринлари таклиф қилинди.

@Qorakoluzofficial👈



Показано 5 последних публикаций.