#Соғлом_ҳаёт_учун_5000_қадам
Олис ҳудудлар аҳолиси учун оммавий юриш марафони ўтказилдиДавлатимиз раҳбарининг аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича берган топшириқларига асосан Қоракўл туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун туманимизнинг 1-секторига қарашли Мироб, Човли, Оқ олтин, Мустақиллик, Полвонлар, Янгизамон, Камолот ҳамда Мирзақалъа маҳаллалари аҳолиси учун бугун эрта тонгдан «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил қилинди.
Марафонда ушбу маҳаллаларда яшовчи кенг аҳоли вакиллари, нуронийлар, ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбирда 500 юздан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.
Тадбир давомида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан:
- жисмоний фаолликни ошириш,
-мунтазам равишда ҳар куни пиёда юриш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, спорт мураббийлари ҳамроҳлигида эталабги бадантарбия машқларини бажарилди.
✅
@Qorakoluzofficial👈