10 йил учун 150 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ф.Б.дан ундирувчи Н.Э. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор шу кунга қадар алимент тўловини тўлаб келганлиги ва 10 йиллик учун олдиндан тўлов қилмоқчи эканлигини билдириб, бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилган.
Бўлим масъул ходимлари томонидан ижро ҳужжати бўйича тарафлар чақирилиб, уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Шундан сўнг, Ф.Б.дан Н.Э.га фарзандининг 10 йиллик моддий таъминоти учун ҳисобланган 150 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари бир йўла ундириб берилди.
👉 @Qashqadaryo_ahli