QASHQADARYO AHLI — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Президент амалдорларнинг ҳашамат ва дабдабага интилишини коррупциянинг илдизи деб атади

Президент коррупцияга қарши курашни унинг илдизлари — ортиқча ҳашамат ва дабдабага барҳам беришдан бошлаш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айрим раҳбарлар камтарлик намунаси бўлиш ўрнига, сохта қадриятлар асирига айланиб, бойиб кетишга интилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарёда ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Президент давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келганини қайд этди

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди. Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болалар масжидга чиқиши ҳақида

Ҳурматли ота-оналар ва азиз жамоат!


Диний эътиқод – инсоннинг руҳий ва маънавий тарбиясининг муҳим қисмидир. Шу билан бирга, дунёвий тартиблар ҳам жамиятнинг мувозанатда бўлиши учун зарур. Болаларнинг тарбиясида биз ҳар икки жиҳатни ҳисобга олишимиз керак.
Масжид – ибодат ва хотиржамлик маскани бўлиб, у ерда одамлар тинчлик ва диққат билан намоз ўқишлари керак. Ёш болалар эса ҳали бу муҳитни тўлиқ тушунмайди ва табиатан ўйинқароқ бўлганлари учун:
Рамазон ойида ибодатларимизни тинч ва хотиржам адо этиш учун 18 ёшга тўлмаган, вояга етмаган шахсларнинг масжидларга, айниқса, таровеҳ намозига боришини чеклаш ҳақида аввал ҳам айтган эдик.
Бунинг сабаблари диний жиҳатдан қуйидагилар:
🔹 Намоз ўқувчилар диққатини – хушусини чалғитиши;
🔹 Масжид одобларига риоя қилиш қийин бўлиши. Масжид ибодат ва зикр жойи бўлиб, унда шовқин ва тартибсизлик бўлиши ножоиздир;
🔹 Ўйин-кулгу орқали муқаддас жойнинг ҳурматига путур етказиш эҳтимоли бор. Шунингдек, улар ўзаро гаплашиб ёки ҳаракат қилиб, намозхонларга ҳалақит бериши эҳтимоли бор.

🌍 Дунёвийлик нуқтайи назаридан
Болалар ёшлигидан ҳар бир жойнинг ўз қоидалари борлигини ўрганиши керак. Масжид – ибодат учун, мактаб – илм олиш учун, ўйингоҳ – ўйин учун. Уларни ҳар жойга мос одоб ва қоидаларга риоя қилишга ўргатиш тарбиянинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис нима қилиш керак?
✔️ Болаларга масжид одобларини уйда ўргатиш;
✔️ Уларга диний тарбияни ёшига мос равишда бериш;
✔️ Масжидга фақат намоз одобларини тушунган ва ҳурмат қила оладиган ёшда олиб бориш;
✔️ Уларнинг тун ярмида кўчада юриши турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

⚖️ Хулоса: Динни севиш ва унга амал қилиш – муҳим. Аммо бу жараёнда дунёвий тартибларни ҳам унутмаслигимиз, ҳар бир нарсани ўз ўрнида қўллашимиз керак.

📌 Масжиднинг ҳурматини сақлайлик, ибодатга хотиржамлик билан шароит яратишга ҳаракат қилайлик!

Аллоҳ барчамизга илмли ва одобли фарзандлар тарбиялашни насиб қилсин!

👉 @Qashqadaryo_ahli


Наврўз Ҳазратқулович Бердиев Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Тайинловга қадар Наврўз Бердиев “Шўртан яшил макон” МЧЖ директори сифатида фаолият юритган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


4 март — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун

Соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин дилдан табриклаймиз!

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яккабоғ туманидаги сув омбори нега очиб юборилди?

Сув билан оқиб келган балиқлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қашқадарё вилоятида қалбаки акциз маркали ҳамда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ш. фуқаро Ж.Ў.га 546 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @Qashqadaryo_ahli


Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 кун давом этади.

Мактабларда III чорак якунлари 20 март, чоршанба куни бўлади, IV чорак эса 28 мартдан, жума кунидан бошланади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Вилоят раҳбари Касби туманида

Ҳудудда ариқ ва каналларни бетонлаштириш, ўрдакхоналар ташкил этиш, дала четларига кўчатлар экиш ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонликлар 2024 йилда дори-дармонга қарийб 20 триллион сўм сарфлаган

ДСҚ бутун мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Жорий ойда ўзбекистонликлар учун қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган. Ҳар ҳолда, ҳозирча бундай ҳужжатлар эълон қилинганича йўқ. Хотин-қизлар байрами дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан, ҳафтасига 5 кун ишловчилар 10 март – душанба куни ҳам дам олишади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


2025 йил учун ишлаб чиқаришдаги иш вақти тақвими

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2024 йил 25 декабрдаги хати билан корхона ва ташкилотларга тавсия сифатида юборилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 3-10 март кунлари мамлакатимизда «Аёлга эҳтиром» ҳафталиги ўтказилади

Аёлларни ҳурмат қилиш ҳафталиги бугундан бошланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ёш деҳқон томорқадан ҳар йили 200 миллион сўмдан зиёд даромад топмоқда

Ушбу мақолада томорқасидан самарали фойдаланиб, юқори даромад топаётган қамашилик ёш деҳқон ҳақида сўз юритилади.

Батафсил “Янги Ўзбекистон” газетасининг 38-сонида ўқишингиз мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳорда Ўзбекистон об-ҳавоси қандай бўлади?

Ўзбекистонда асосий ёғингарчиликлар баҳорда кузатилса-да, 2025 йил кўкламида ёғин кутилмалари у қадар катта эмас. Бу эса айни суғориш даврида сув билан боғлиқ вазият мураккаб бўлишини англатади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовни баҳор ойлари об-ҳавоси бўйича шарҳи.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗓️1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 мартдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Бугунги лавҳамизда ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Хўш, жорий йилнинг 1 мартидан қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, бу ҳақида батафсил маълумот видеода

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саида Мирзиёева Рамазон ойи билан табриклади

“Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин”, дейди Президент ёрдамчиси.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарёда Президентимиз ташаббуслари билан кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Шаҳар ва туманларимизда ҳар куни ривожланиш, ҳар куни халқни рози қилиш йўлидаги ишлар давом этмоқда.

Қарши шаҳридаги энг баланд кўп қаватли бино қурилиши ҳам тез орада бошланади.

👉 @Qashqadaryo_ahli

Показано 20 последних публикаций.