QASHQADARYO AHLI — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Меҳнат шартномасини электрон шаклда ҳам тузиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини электрон шаклда тузиш имконияти яратилади. Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистон фуқароларини Австралияда ишга жойлаштириш бошланади

Мамлакат фуқароларини Океанияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистонда Kingston International College ўқув марказлари очилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️Ўзбекистонда 70 дан ортиқ аттракционлар қўлбола экани аниқланди

Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ парк аттракционлари қўлбола экани – ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмагани аниқланди. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни АОКАда ўтказилган брифингда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиев маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар доирасида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 1 843 та тавсиявий маълумотномалар расмийлаштирилган.

Республика ҳудудида жойлашган 148 та маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган жами 2 120 та аттракционлар ўрганиб чиқилган бўлиб, шундан қўлбола (ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган) аттракционлар 74 тани, носоз, ишлашга яроқсиз ҳолатда бўлган ҳамда фаолияти тўхтатилган аттракционлар 228 тани, шу кунга қадар рўйхатга олинган аттракционлар 1 100 тани ташкил этиши аниқланган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Абдуқодир Ҳусанов бугун АПЛда дебют қилиши мумкин

Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" таркибида бугун "Челси"га қарши майдонга тушиши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Бир йилда 45 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида айтилишича, профилактика инспекторлари ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатларини ёзиб беришган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда

2024 йил Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 2,2 минг инсон ҳалок бўлди. Ушбу даврда маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланган 8 минг киши яна шу қоидабузарликни содир қилган. Сенат тасдиқлаган қонун билан автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда. Шунингдек, транспортни «агрессив бошқариш» ва «дрифт» қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланади

Депутатлар никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу маҳсулотларни муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат маъқуллаган қонун билан фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда. Бу талаб бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ҳоким қарори: Тошкентдаги давлат идоралари ходимларига миллий либос кийиш тавсия этилади

«Миллий либослар куни» барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоаларида тарғиб қилинади. Ходимларга иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади (тасдиқланган хизмат кийимлари бундан мустасно) ва бунинг учун алоҳида шарт-шароитлар яратилади, миллий либос кийганлар рағбатлантирилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


2024 йилда содир бўлган ЙТҲ статистикаси очиқланди

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган, 9 мингга яқин инсон тан жароҳати олган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️ “Прописка” тизими бекор қилинди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди.

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9 млн 375 минг сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ҳудудлар бўйича аҳоли сони

Маълумот учун, 2025 йил, 1-январь ҳолатида юртимиз аҳолисининг умумий сони 37.5 млн.дан ортиқ.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Деҳқонобод тоғларида баҳор даракчиси бўлган бойчечак очилибди

👉 @Qashqadaryo_ahli


2025-йил инвестиция дастурига асосан 137 та лойиҳани амалга ошириш учун Қашқадарё вилоятига 891,4 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2024-йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон Президент қарори.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Шаҳрисабз тоғларига қандай изғирин қор ёққанини электр симёғоч тафтидан билиш мумкин

👉 @Qashqadaryo_ahli


Об-ҳавонинг ноқулай бўлишига қарамай ўз ишини бажараётган электриклар

Шаҳрисабзнинг тоғли ҳудудларида ёққан қалин қор туфайли Ғелон ва Кўл қишлоқларини таъминловчи электр ҳаво линиясида иш олиб бораётган энергетиклар.

👉 @Qashqadaryo_ahli


2030 йилгача камида 100 та «Янги Ўзбекистон» массиви қурилади

2025 йилда «Янги Ўзбекистон» массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади. Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қашқадарёда хорижий сармоялар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 29 таси (ёки қарийб 20,7 фоизи) Хитой Халқ Республикаси компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида ташкил этилган бўлса, 24 таси (17,1 фоизи)да Россия Федерацияси, 13 таси (9,3 фоизи)да Туркия, 9 таси (6,4 фоизи)да Жанубий Корея ишбилармонларининг улуши мавжуд.

Ҳудудлар кесимида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Қарши шаҳрида (33) ҳамда Муборак (13), Ғузор (12) ва Нишон (11) туманларида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича аутсайдерлар рўйхатидан Қамаши ва Миришкор (5 тадан), Шаҳрисабз тумани (4) ҳамда Шаҳрисабз шаҳри ва Кўкдала тумани (2 тадан)
жой эгаллаган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Муротжон Азимов "ERMAK" компанияси раҳбари Валижон Салиховни қабул қилди

Маълумот учун, бугун соат 15-00да Қарши юридик техникуми фаоллар залида муаммоси мавжуд тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli

Показано 20 последних публикаций.