O'ZBEKISTON 24 | НИКОП ТАКИНГ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


✅RASMIY SAHIFA
🌐INFORMATSION-TAHLILIY DASTUR
O'ZBEKISTON VA JAHON YANGILIKLARI VA
YURTIMIZDAGI O'ZGARISHLARDAN BOHABAR BOLING
📃XABARLAR
📹VIDEOLAR
🖼RASMLAR
🎙TEZKOR AUDIO
📩Murojaat va ta'kliflar @Baxtiyor_Abdullayev
↪Manzil @Ozbekistontv_24

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«COVID-19» Вазият | Республика махсус комиссиясининг марказий штабидан

@Ozbekiston_24_Xabarlari


🚫 Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

✅ Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️
Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


❗️Бугун Ўзбекистонда 541 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 81 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 371 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 170 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида).

🛏 Даволанаётганлар — 6525 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


ОТМларга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 миллион нафарга яқинлашди

14 июль куни якунига кўра, Ўзбекистон бўйича жами 938 952 нафар (улар орасида шу йилги битирувчилар — 418 558 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

▫️кундузги — 551 257 нафар;
🔹сиртқи — 368 916 нафар;
▪️кечки — 18 779 нафар.
Ҳудудлар миқёсида:

➖Тошкент шаҳри — 254 059 нафар;
➖Самарқанд вилояти — 92 014 нафар;
➖Андижон вилояти — 74 278 нафар;
➖Фарғона вилояти — 73 815 нафар;
➖Қашқадарё вилояти — 61 085 нафар;
➖Сурхондарё вилояти — 57 903 нафар;
➖Наманган вилояти — 51 689 нафар;
➖Тошкент вилояти — 50 170 нафар;
➖Қорақалпоғистон Республикаси — 49 228 нафар;
➖Жиззах вилояти — 44 436 нафар;
➖Бухоро вилояти — 39 382 нафар;
➖Хоразм вилояти — 35 498 нафар;
➖Навоий вилояти — 28 504 нафар;
➖Сирдарё вилояти — 26 891 нафар.

Тиллар кесимида:

👉 ўзбек тилида — 825 036 нафар (88,3 фоиз)
👉 рус тилида — 87 071 нафар (9,2 фоиз)
👉 қорақалпоқ тилида — 24 787 нафар (2,3 фоиз)
👉 бошқа тилларда — 2 058 нафар (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

🔸Самарқанд давлат университети — 50 434 нафар;
🔸Андижон давлат университети — 40 656 нафар;
🔸Қарши давлат университети — 36 981 нафар;
🔸Наманган давлат университети — 34 922 нафар;
🔸Тошкент давлат педагогика университети — 34 452 нафар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳозирги кунда ҳар бир давлатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича турли тезкор штаб ва комиссиялар, мониторинг марказлари фаолияти ташкил этилган. Айни ушбу йўналишда юртимизда фаолият олиб борётган Республика махсус комиссияси ҳузурида Ахборот-таҳлил маркази иш бошлади. Мазкур марказ коронавирус инфекциясига қарши курашга алоқадор бўлган барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Асосийси, тезкорлик билан маълумот алмашиш, уларнинг мониторинги ҳамда айни карантин даврида фуқароларга яқиндан кўмак кўрсатади.

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган дастурда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов томонидан берилган интерьвюда батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Manba -ssvuz


​​🔺2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Manba — ssvuz


#Тезкор

13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади.

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.👇👇

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Биласизми?

Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида фақат

👉фуқароларнинг иш жойига бориб келиши
👉дори воситалари
👉озиқ-овқат ва бирламчи маҳсулотларни харид килиши учун ҳаракатланишига рухсат берилади. 

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Ўзбекистон яна «қизил». Бугундан қатъий карантин бошланди

🚫 Республика бўйича нималар тақиқланмоқда? Нималарга рухсат бор?

🚙 Автотранспорт воситалари ҳаракати чеклови бўйича қандай тартиб ўрнатилди?

🚧 1 августгача қандай объектлар фаолияти тўхтатилди?

🏠 Кимлар уйда даволаниши ва карантинни уйда ўташи мумкин?

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

@Ozbekiston_24_Xabarlari


⚡️Бугун кечқурун 00:01 да Перевал ёпилади, бу вақтга қадар пойтахтга ёки водийга улгуриб қолишингиз мумкин

10 июль соат 00:01дан бошлаб Қамчиқ довони Наманган ЙПХ маскани ёпилиши, Тошкент, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларига кириш ҳамда чиқиш тўла тўҳтатилишини маълум қиламиз👇🏽

@Oxbekiston_24_Xabarlari 👈🏽


1 августга қадар республика миқёсида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда

Автомашиналарда махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

👉 https://kun.uz/85246157

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


❗️Ўзбекистонда бир кечада 168 кишида (161 нафари — Қашқадарёда) коронавирус аниқланди

🔴 Янги касалланишлар: Қашқадарё вилоятида — 127 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари — Наманган вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 10 838 нафар.

#ниқобтақинг
#масофасақланг


📲 @Ozbekiston_24_Xabarlari


Репост из: ZAMON.UZ ЯНГИЛИКЛАР
Hali karantin tugamadi. Lekin banklar kredit qarzlarini to‘lashni so‘rashmoqda, shu to‘g‘rimi?

👉🏻 Batafsil

Instagram | Facebook | Twitter | @zamonuz_yangiliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқандда йўл ва кўприклар қурилиши

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўрта Чирчиқ тумани марказини ташкил этиш ва ҳудуддаги ижтимоий лойиҳалар

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
COVID-19: Ўзбекистондаги вазият

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурхондарёда саноатни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар ва ёшлар иштироки

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент ҳайвонот боғида фламинго павильони очилди

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ


❗️Ўзбекистонда бир кечада 121 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар — 9829 нафар

🦠 Янги касалланишлар
: 106 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 7 нафари — Тошкент шаҳрида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари — Тошкент вилоятида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса — Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи ҳайдовчи.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане за ночь 121 человека заразились коронавирусом, общее количество инфицированных достигло — 9829

🦠 Новые случаи заболевания:
106 — среди граждан, находящихся в карантинном центре, 7 — в городе Ташкенте (из них 4 среди контактировавших с инфицированными, 3 среди населения), 7 — в Ташкентской области (из них 4 среди контактировавших с инфицированными, 3 среди населения), 1 — в Сырдарьинской области у водителя международных грузоперевозок .

#ниқобтақинг
#масофасақланг


📲 @Ozbekiston_24_Xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада ёшлар билан мулоқот ва уларни иш билан таъминлаш

БАТАФСИЛ
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvKtvhh0rYVlq9OJQ

Показано 20 последних публикаций.

77

подписчиков
Статистика канала