Daryo | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


“Daryo“нинг расмий Телеграм-канали. Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари.
Расмий канал – @daryo
Lifestyle – @daryo_lotin
Тезкор хабарлар – @daryo_live
Спорт – @daryo_sport24
Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryo_livebot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Эрон Исроилнинг Ғазодаги Ал-Шифо касалхонасига тажовузкор ҳужумини қоралади

Эрон расмийси халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилиниши керак бўлган тиббиёт муассасаларига ҳужум қилиш инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик тамойилларининг қўпол равишда бузиши эканини таъкидлаган.

Батафсил — http://dy.uz/aOQXl

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Сохталаштирилган сайлов натижалари, овоз бергани келган Навальнийнинг беваси, Бенксининг янги асари — 18 март суратлари

Рио-де-Жанейрода ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40,4 даражага етди.

Батафсил — http://dy.uz/hNJV7

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


АҚШда эркак асли ўзбекистонлик бўлган собиқ хотинини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди 

Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, Султонова Дурдона ва Аллабергнинг жасадларини ётоқхонадан топишган.

Батафсил — http://dy.uz/5Dysn

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливан жанубидаги истеҳкомларига зарба берди

Ҳужумлар асосан Рамя ҳудудидаги ҳарбий объектлар атрофида амалга оширилган, рақиб томоннинг кузатув постлари ва навбатчилик қисмлари ишдан чиқарилган.

Батафсил — http://dy.uz/dCq4O

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани рад этилди 

Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Батафсил — http://dy.uz/PPyC4

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


“Ёмон томонини кўрмадим”. Эркин Турдимовнинг матбуот котиби Нуробод ҳокимлиги каналидаги рекламага муносабат билдирди 

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг такси хизматини реклама қилишига муносабат билдирган Аҳрор Содиқов ҳам бу орқали тадбиркорлар қўллаб-қувватланаётганини айтди.

Батафсил — http://dy.uz/pfCwZ

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Энди президент раислигидаги йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида ўтказилади

Давлат раҳбари раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Батафсил — http://dy.uz/nyekU

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Испаниялик фермерлар Мадрид марказида янги норозилик намойиши ўтказдилар

Намойишчилар сигнал садолари остида “Биз қонунбузар эмасмиз” деб ёзилган плакатларни кўтарганча ҳаракатланган.

Батафсил — http://dy.uz/yQwY4

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Ўзбекистонда доллар курси беш кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Евро ва рубль курси ҳам пастлади.

Батафсил — http://dy.uz/S7WNP

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади

Президент Вазирлар Маҳкамасига экспортни режали ташкил этиш учун 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Батафсил — http://dy.uz/6Isf5

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Ўзбекистон кафиллигидаги хорижий кредитлар ҳисобидан қанча инвестиция ўзлаштирилгани очиқланди

Кредитларни ўзлаштиришнинг юқори улуши Тошкент шаҳрида, қуйи кўрсаткич эса Жиззах вилоятида қайд этилган.

Батафсил — http://dy.uz/Rnkph

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


“Мактаб ўқувчилари театрга олиб кетилаётган бўлган”. Бухорода содир бўлган ЙТҲ ҳақида 

ЙТҲ оқибатида 11-синф ўқувчиси вафот этган.

Батафсил — http://dy.uz/uGNsb

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


“Ўзгидромет” кучли ёмғир сабабли ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Батафсил — http://dy.uz/9ZeD4

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Россия президенти сайлови: Ўзбекистонда овоз берган россияликлар сони маълум қилинди

Овоз бериш Тошкент ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилган сайлов участкаларида бўлиб ўтди.

Батафсил — http://dy.uz/cwqRC

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


“Нохуш ишора” — иқтисодчи Ўзбекистонда туғилишлар сони камая бошлаганидан хавотир билдирди

Отабек Бакировнинг ёзишича, мамлакатда туғилишнинг камайиши давом этиши мумкин.

Батафсил — http://dy.uz/tio85

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


“Ўзбекистон ‘Толибон’ни бутун дунё тан олишини кутиб тура олмайди” — экспертлар

Сиёсатшунос Фарҳод Каримов ва Халқаро иқтисодиёт бўйича мутахассис Қобилжон Исаев Ўзбекистон ҳукуматининг “Толибон” билан олиб бораётган муносабатлари тўғрисида “Дарё”га ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Батафсил — http://dy.uz/KWG3m

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Ҳиндистонда таровиҳ намози ўқиётганда ҳужумга учраган талабалар орасида ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тегишли давлат идоралари билан алоқа ўрнатди.

Батафсил — http://dy.uz/jad8N

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Даврон Ҳидоятов “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди 

Аввалроқ у Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Батафсил — http://dy.uz/fC7zp

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Ўзбекистонда Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво бўлади?

Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

Батафсил — http://dy.uz/76F8w

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill


Туркманистон учта давлатни газ ва электр энергияси билан таъминламоқчи

Ҳозирда Туркманистон Марказий Осиёдаги иккита давлатга электр энергияси экспорт қилмоқда.

Батафсил — http://dy.uz/qG2oj

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill

Показано 20 последних публикаций.