ҲАСАДГЎЙГА
Кўкардим, кўрмадинг босиб ўтдинг сен,
Қуёшга юз тутсам тўсиб ўтдинг, сен
Қаҳрингдан дор ясаб осиб ўтдинг, сен
Гулга умр берса сўлдиролмайсан,
Оллоҳ жон олмаса ўлдиролмайсан.
Элнинг эъзозидан баландроқ тоғ йўқ,
Меҳр қўрғонидан гўзалроқ боғ йўқ,
Оқибат юзидан ёруғ чироқ йўқ,
Минг йил яша, йўқни йўндиролмайсан,
Бу дунё камини тўлдиролмайсан.
Куймаган кўнгилда ўт ёқиб бўлмас,
Ниятинг нохушдир тик боқиб бўлмас,
Чоҳни чамаласанг, хуш оқиб бўлмас,
Ситамла сабримни синдиролмайсан,
Сойнинг суронини тиндиролмайсан.
Булбул дилим қафасларга сиғмаган,
Онам мени қул қилиб ҳам туғмаган,
Мендан нари юрсин мени уқмаган,
Менга чирмандангни чалдиролмайсан,
Оллоҳ жон олмаса ўлдиролмайсан!
© Маҳмуд ТОИР
@Ohangaronim_hayoti
Кўкардим, кўрмадинг босиб ўтдинг сен,
Қуёшга юз тутсам тўсиб ўтдинг, сен
Қаҳрингдан дор ясаб осиб ўтдинг, сен
Гулга умр берса сўлдиролмайсан,
Оллоҳ жон олмаса ўлдиролмайсан.
Элнинг эъзозидан баландроқ тоғ йўқ,
Меҳр қўрғонидан гўзалроқ боғ йўқ,
Оқибат юзидан ёруғ чироқ йўқ,
Минг йил яша, йўқни йўндиролмайсан,
Бу дунё камини тўлдиролмайсан.
Куймаган кўнгилда ўт ёқиб бўлмас,
Ниятинг нохушдир тик боқиб бўлмас,
Чоҳни чамаласанг, хуш оқиб бўлмас,
Ситамла сабримни синдиролмайсан,
Сойнинг суронини тиндиролмайсан.
Булбул дилим қафасларга сиғмаган,
Онам мени қул қилиб ҳам туғмаган,
Мендан нари юрсин мени уқмаган,
Менга чирмандангни чалдиролмайсан,
Оллоҳ жон олмаса ўлдиролмайсан!
© Маҳмуд ТОИР
@Ohangaronim_hayoti