***
Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.
Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.
Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.
Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.
Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.
Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.
Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...
Усмон Азим
@Ohangaronim_hayoti