#Нуроний_жамғармаси
#Янги_китобдан_кўчирма:
✍ Дунёдаги барча касблар ичида тўртта улуғ касб бор. Бунинг биринчиси УСТОЗлик, иккинчиси ЙЎЛСОЗлик, учинчиси ҚУРУВЧИлик, тўртинчиси ЁЗУВЧИлик касбидир.
🌏 Устоз доимо шогирд тайёрлаб ва улар орасидан йиллар давомида илм-маърифат соҳиблари етишиб чиқади.
🛣 Йўлсоз қурган йўллар асрлар давомида барчага бирдай хизмат қилади.
🕌 Қурувчи қурган уйлар авлодларга бошпана бўлади.
📖 Ёзувчи ёзиб қолдирган асарлар мудом тарихдан сўйлаб туради.
🙏 Шу ўринда, йўлсозлик, умуман йўл қуриш – энг савобли амаллардан бўлиб, Садақаи жория ҳисобланади.
🕋 Муборак динимиз таълимотларидан маълумки ҳар қандай инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади, булар Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд.
@Ohangaronim_hayoti