Бугун – 2020 йил 26 октябрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилоти директорлари, сиёсий партиялар шаҳар кенгаши раислари ҳамда оммавий ахборот воситалар вакиллар иштирок этди.
Шунингдек, бугунги сессия ишида вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, вилоят кенгаши депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилоят бўлими раҳбари Наргиза Муҳаммадиева ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Соҳибжон Эргашев қатнашди.
Сессия кун тартибида фақат битта масала кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси ўрганилди. Мазкур лойиҳа юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари, депутатлар ҳамда мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим тизимидаги мутахассислар иштирокида муҳокама этилди. Сессия қатнашчилари, педагоглар, депутатлар томонидан ушбу масалага доир 30 дан зиёд таклифлар билдирилди.
Бўлиб ўтган сессияда Президент мактаби директори Абдурасул Пирназаров, “BABY PLAZA” хусусий мактабгача таълим ташкилоти директори Мадина Муминова, “АБВГДЕЙКА” мактабгача таълим ташкилоти директори Зулфия Нажмиддинова, Наманган муҳандислик-технология институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири Муҳаммаджон Алихановлар кун тартибидаги масала юзасидан музокарада нутқ сўзлаб, ҳаётий-касбий фаолиятидан келиб чиқиб муҳим таклифларни илгари сурди.
Каналга уланиш👇👇👇
@axborotxizmati