⚡️⚡️Қуролли ўйинчоқларни сотиб олманг! Мутахассислар бу ҳақда огоҳлантирмоқда“Ўзстандарт” агентлиги ёш оналарни “қуролли ўйинчоқлар тўплами” кимёвий жиҳатдан жиддий таҳдидли эканлиги ҳақида
огоҳлантирмоқда.
Мазкур маҳсулотнинг номи “Шоотинг Гаме” деб номланиб, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган. Ўров-идиши юза қисми шаффоф рангли блистер ва орқа қисми картон билан қадоқланган. Тўплам пластик нишони, ўйинчоқ телефони, пластик ўйинчоқ тўппончаси ва 3 та сўрғичли снарядлардан иборат.
Мазкур ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (ДEҲП) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 5,1 фоиз) ва дибутилфталат (ДБП) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 11 фоиз) мавжуд.
Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот халқаро қоидалар талабларига жавоб бермайди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZgКун муҳим хабари: @Kunxabari 👈