#ҲАМКОРЛИК
Наманган делегацияси Ҳиндистондаги кемасозлик компаниясида бўлди
Ҳиндистоннинг Керала штати Кожикоде шаҳрида дунёга машҳур «Haji Ahamed Koya» кемасозлик компанияси мавжуд. Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистонга сафари давомида 140 йиллик тарихга эга ушбу компанияга ташриф буюрди ва Сирдарёга қўйиладиган кема қурилиши жараёни билан танишди.
Кейинги манзил Коялар хонадони бўлди. Кунмуҳаммад Хожининг 10 нафар набираси бугунги кунда Ҳиндистоннинг етакчи тадбиркорларига айланишган. Улар билан ўзбек-ҳинд алоқалари, ҳамкорлик масалалари, Наманганнинг инвестициявий салоҳияти ҳақида суҳбатлашилди.
Маълумот учун, 1885 йилда асос солинган ушбу компания араб кўрфази давлатлари ҳамда Европага маҳсулот етказиб беради.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

«Биз Наманган делегацияси билан Қатардаги "Dhow Festival"да танишдик. Шунда Анвар Икромни Каликатга чорладик. Буюк тарихга эга Ахсикентнинг бугунги ривожига биз ҳам ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз», - деди компания раҳбари Хашим Аҳамед.