#РАСМАН
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинадиВазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Маълум
қилинишича, бунда my.gov.uzʼда ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Қарор иловасига
кўра, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида қуйидаги ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади:
▪️Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
▪️Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;
▪️Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
▪️Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳ қайд этилгани ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
▪️Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
▪️Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси)
▪️Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
▪️Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
▪️Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
▪️Талабалик гувоҳномаси;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
▪️Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
▪️Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
▪️Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.
➡️
@NamanganHaqiqati_Rasmiy🌐
www.namhaqiqat.uz