«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 6-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#РАСМАН

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўлида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.

2025 йилда аҳолини иш билан таъминлаш дастури доирасида 5,2 миллион аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш режалаштирилган. Бу мақсадда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилади.

Жумладан, Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда замонавий паррандачилик кластерлари ташкил қилиниб, ушбу кластерлар доирасида сўйиш корхоналари, музлаткичли омборхоналар ва наслли жўжалар етиштириш қувватлари яратилади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ФУТБОЛ

«Англияда биринчи ўзбек, бу ҳали бошланиши. Ўзбеклар кўп келишади»
— Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» футболчиси сифатидаги илк интервьюси

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби расмий саҳифаларида ўзбек футболчисининг жамоа ҳимоячиси сифатидаги илк расмий интервьюси эълон қилинди.

«Бу нафақат мен учун, балки Ўзбекистон учун. Англияда биринчи ўзбек, бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади», — деди Абдуқодир Ҳусанов таништирув суҳбатида.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАВСИЯ

Кўпроқ пиёда юринг, кам бўлмайсиз!

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгил ўтказишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан.

Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишар экан.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#РАҒБАТ

Довюрак маҳалла раисига ташаккурнома топширилди

Аввалроқ Мингбулоқ туманининг Чордона маҳалласида яшовчи вояга етмаган қиз эҳтиётсизлиги оқибатида Зардарё каналига тушиб кетгани ва уни шу маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аҳрор Ортиқов жасорат кўрсатиб қутқариб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Қизалоқ зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, саломатлиги алоҳида назоратга олинган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Яқинда вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ботиржон Сотволдиев Мингбулоқ тумани ФВБ масъуллари билан бирга Аҳрор Ортиқов билан учрашди ва унга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширишди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#РЕСПЕКТ

Фидойи сув таъминотчилар

«Наманган сув таъминоти»нинг фидойи ходимлари аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиш мақсадида тун-у кун тинмай меҳнат қилмоқда. Бу саъй-ҳаракат нафақат уларнинг масъулияти, балки юртга бўлган чинакам садоқатлари исботидир.

Куни кеча бир гуруҳ ишчи-ходимлар Наманган шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган «Д-500» сув тармоғида юзага келган муаммони қишнинг совуғига қарамай тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳаракат қилишди.

Ҳар қандай қийинчиликка қарши туриб ишлаётган кун қаҳрамонларининг машаққатли меҳнати чексиз ҳурмат ва эътирофга сазовор.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#МОТИВАЦИЯ

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 5-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ИҚТИДОР

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди


Моҳинисо Боротбоева Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олади. Иқтидор соҳибаси олти ёшидан буён ўзбек халқ амалий безак санъатининг кулолчилик йўналиши бўйича шуғулланиб келади.

Қўли гул ҳунарманд томонидан ясалган буюмлар 700дан ошиқ бўлиб, унда асосан шамот лойидан фойдаланилган. Моҳинисо Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Шарқ гавҳари" мусиқа ва санъат танловида "Самарқанд аёллари санъати" номли ижодий иши орқали "Гран-при"ни қўлга киритган. Ёш ижодкорнинг миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган ҳайкаллари Дубай шаҳрида санъат ихлосмандлари эътиборини тортди ҳамда унинг ажойиб санъат асари 700 долларга баҳоланди.

Батафсил: https://gclnk.com/bb27oMdg


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЖУМАҲИКМАТИ

Бу дунё бир тоғ кабидир. Унга қандай садо берсанг, у ҳам сенга худди ўша садони қайтаради. Оғзингдан хайрли бир сўз чиқса, хайрли сўз жаранглайди. Ёмон сўз чиқса, орқама кетин ёмон сўз жаранглайди.

Шундай экан, кимки сенинг ҳақингда ёмон сўз сўзласа, сен у инсон ҳақида қирқ кеча-кундуз фақатгина гўзал сўзлар сўзла. Қирқ кундан сўнг, барча нарсани ўзгарганини кўрасан. Агар сенинг кўнглинг ўзгарса,  бутун дунё ўзгаради.

© Жалолиддин Румий


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент:
«Очиқлик, кучли инвестиция сиёсатини юритганимиз натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаяпти»



➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилинади

Мамлакатимиздаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.

Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди.

Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Давлатобод, Янги Наманган туманлари ва Наманган шаҳрида инвестициялар 300 млн. доллардан ошган — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.

Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.

Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).

Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.

Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЖАСОРАТ

Маҳалла раиси сувда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

Мингбулоқ туманидаги Чордона маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аҳрор Ортиқов қишнинг чилласида жасорат кўрсатди. У ўзини каналга ташлаган қизни ҳеч иккиланмасдан қутқариб қолди.

Мутахассислар таъкидлашича, Зардарё канали юзасидаги сув оқими тезлиги секундига 3-5 метр, сув ости тезлиги эса 10-15 метр секундни ташкил этади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАШРИФ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда янги даврни бошлаб берди


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 4-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҲУНАРМАНД

Ёғочни пул қилаётган Бобурмирзо

Янги Наманган туманида қўл меҳнати асосида ризқ топаётганлар кўп. «Соҳил» маҳалласи бу борада яхшигина тажрибага эга. Маҳалланинг асосий драйвери эса ёғоч ўймакорлик.

Бобурмирзо Жавлонов ҳам шулардан бири. У ёғоч билан тиллашишни отасидан ўрганган. Эндигина 21 ёшда бўлса-да ўзи мустақил шу йўналишда иш олиб бормоқда. У ташкиллаган кичик цехда 3 нафар ишчи, 3 нафар шогирд ёрдамида ёғоч сўрига безакли дўланалар ва яшиқ тайёрланади. Маҳсулотлар эса Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда водий вилоятларига етказилмоқда.

– Бу ҳунарни ўрганиш учун катта маблағ ёки мураккаб ускуналар керак эмас. Табиий ёғоч, оддий асбоблар ва меҳнатсеварлик етарли, – дейди ёш ҳунарманд.


Эндиликда ёш тадбиркор маҳсулот турини кўпайтирмоқчи. Унга ёшлар етакчиси кўмагида зарур ускуна ҳам олиб берилди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ҚУТЛОВ

Президент Ватан ҳимоячиларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

Унда шундай дейилади:

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!
Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Қадрли юртдошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Барчамиз учун шон-шараф тимсолига айланган мана шу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган ботир ва довюрак ўғлонларимизни, муҳтарам фахрийларимизни табриклаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Батафсил: https://gclnk.com/2xkjGccm


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz



Показано 19 последних публикаций.