Репост из: Бек АЛИ ижоди
Нажмиддин Эрматов – ўз сўзи, ғояси ва йўлига эга шоир. Бугун унинг туғилган куни, дўстимизга узоқ умр, баракали ижод тилайман!
НАЖМИДДИН ЭРМАТОВ
Ўттиз қуш қонимни бўзадай ичди,
Оҳулар кўзига сиғмади умрим.
Менинг осмонимда учмаган ҳурни,
Бир тунда алафлар пойида кўрдим.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Кафтимнинг чизиғин талади йўллар,
Пиллақурт касбидан бермади улгу.
Қопқонда чорасиз ётган қашқирдай,
Бўғзимни йиртгудай увилладим "у-у-у-ув’’,
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Кечалар ожизман, кечалар - хунбор,
Куздузлар кифтимга қўнмаган бахтқуш.
Ҳар оқшом бўғзимда уяласа мунг,
Ҳар сахар кўзимдан сачраб кетар туш.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Булбул сайроғида висолга умид
Куйган кўкайимга ботмоқда тиғдай.
Эртамни кўролмай қуриган ўша
Кўзим косасида узатаман май.
Бўзла ўзинг, бўзтўрғай.
Олдинда нима бор - илон ютган йўл,
Имкон йўқ, қайтиб ҳам бўлмайди изга.
Андуҳга чайилган узу-у-ун умрда
Ўлув битталиги кам бўлди бизга.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Ҳар лаҳза - косадай азобга тўла,
Тушун, қисмат бўлди симирмоқ жабри.
Бутун ҳаётини шундай куйдириб,
Бўзлаб ўтар одам айтяпти.
Бўзлагин-ай, бўзтўрғай.
https://t.me/Najmiddin_Ermatov
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
НАЖМИДДИН ЭРМАТОВ
Ўттиз қуш қонимни бўзадай ичди,
Оҳулар кўзига сиғмади умрим.
Менинг осмонимда учмаган ҳурни,
Бир тунда алафлар пойида кўрдим.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Кафтимнинг чизиғин талади йўллар,
Пиллақурт касбидан бермади улгу.
Қопқонда чорасиз ётган қашқирдай,
Бўғзимни йиртгудай увилладим "у-у-у-ув’’,
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Кечалар ожизман, кечалар - хунбор,
Куздузлар кифтимга қўнмаган бахтқуш.
Ҳар оқшом бўғзимда уяласа мунг,
Ҳар сахар кўзимдан сачраб кетар туш.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Булбул сайроғида висолга умид
Куйган кўкайимга ботмоқда тиғдай.
Эртамни кўролмай қуриган ўша
Кўзим косасида узатаман май.
Бўзла ўзинг, бўзтўрғай.
Олдинда нима бор - илон ютган йўл,
Имкон йўқ, қайтиб ҳам бўлмайди изга.
Андуҳга чайилган узу-у-ун умрда
Ўлув битталиги кам бўлди бизга.
Бўзла энди, бўзтўрғай.
Ҳар лаҳза - косадай азобга тўла,
Тушун, қисмат бўлди симирмоқ жабри.
Бутун ҳаётини шундай куйдириб,
Бўзлаб ўтар одам айтяпти.
Бўзлагин-ай, бўзтўрғай.
https://t.me/Najmiddin_Ermatov
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube