Тариққий этган давлатлардан лавҳа олаётган влогерларга тавсия:
Сиз таърифлаётган мамлакат ва ютуқлари уларнинг ўзиники. Улар ақли ва меҳнати билан шу даражага чиққан. Сиз эса мусофирсиз ва у ютуқлардан фойдаланаётган ўткинчисиз (келгиндисиз, дегим келмади). Шунинг учун таърифлаётган жиҳатларингизда ўзингиз дўндириб қўйгандек тўлқинланмай, "кўриб қўйларинг" қабилида катта кетмай, камтарлик билан ва ибрат олиш маъносида лавҳалар олган маъқул.
Умумийроқ гапирдим, бу соҳадаги кишилар ҳаммалари мулоҳаза қилсинлар деб. Аслида, фойдали ва ибратли контент эгалари ҳам бор.
@MubashshirAhmad