Юсуф сурасининг 55-оятида Юсуф алайҳиссалом:
"Мени ер хазиналарига (масъул) қилгин. Албатта мен сақлагувчи (омонатдор), билувчидирман", деди."
Демак амалдор ва масъул киши топширилган ишни омонат билиб, хиёнат қилмаслиги ва ўз ишини билувчи (профессионал) бўлиши керак экан.
Икки сифатдан фақат бирининг йўқлиги қанча муаммолар боиси экани ҳеч кимга сир эмас. Бугунда шу икки хусусиятга эга кадрларга қанчалар муҳтожмиз.
Эътибор қилинг, Қуръони карим битта хабар оятининг икки дона сўзида жамиятнинг улкан ислоҳи мужассам. Энди Қуръоннинг ҳаммасида нималар борлигини тасаввур қилаверинг.
@MubashshirAhmad